1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

У сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатувчи

10:59 / 08.08.2017 3098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 У сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатувчи ва оғир булутларни пайдо қилувчи Зотдир. (Раъд сураси, 12-оят)

Аллоҳ таоло, фақат Унинг Ўзигина сизларга чақмоқни хавф – қўрқинч қилиб кўрсатади. Чақмоқ чаққанда, ҳар бир инсонни қўрқув босади. Бирор нарсани урмасайди, деб хавфсирайди. Шу билан бир пайтда ўша одамнинг ўзи чақмоқ чақишига тама – умидворлик ила қарайди. Чунки чақмоқ чақиши туфайли ҳаводаги баъзи унсурлар ўсимликларга фойда берувчи моддаларга айланиб, ёмғир ила ерга тушади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, чақмоқ чаққанда, ҳаводаги кислородни куйдириб, азотга айлантиради. Ўша азот моддаси чақмоқдан кейинги ёмғир ила ерга тушиб, ўғитга айланади. Чақмоқ чақиб, ёмғир ёққандан кейин, ер юзи яшнаб, ўсимликларнинг гуркираб кетиши ўшандан. Бу нарсани тушуниб етган кишилар чақмоқ чаққанда, қўрқиш билан бирга, у ўсимликларга фойда беришидан умидвор ҳам бўлиб турадилар.

Ҳа, айнан шунинг учун инсонлар чақмоқ чаққанда, ризқ-рўзларига барака киришидан умидвор бўладилар.

Бу нарсани одамларга ҳам хавфли, ҳам умид уйғотувчи қилган ким? Албатта, Аллоҳ.

«…ва оғир булутларни пайдо қилувчи Зотдир».

Яъни ёмғир ёғадиган булутларни вужудга келтиради. Буни ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқий дўстинг ndash сени сўзсиз ҳам тушунадиган, далилҳужжатсиз ҳам тасдиқлайдиган кишидир.

2673 15:03 / 05.09.2017
Иброҳим сураси, 42оят

9064 17:17 / 07.01.2018
Бу оятнинг тафсири ҳақида устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг .Тафсири Ҳилол, китобида қуйидаги маълумотлар келади.Куфр келтирганлар давоми...

13566 12:07 / 31.07.2017
Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса

3980 13:52 / 04.07.2017