1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қорбобони қўшиб тилак билдириш ҳақида

15:05 / 07.08.2017 4710 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ижтимоий тармоқдаги баъзи муслима опа-сингилларимиз «қорбобо, келаси йилда менга бундай нарса бер», «қорбобо, дўстларимга мана бундай нарсаларни беришингни тилайман» қабилида ниятларини эълон қилишади. Ўтган йили яна бири «Қорбобо, янги йилда менга фарзанд бер», деб ёзган экан, унга “бундай қилиш мумкин эмас” десам, мен «Қорбобо деганда Аллоҳни назарда тутганман» деб жавоб берди. Билишимча, у опа-сингилларимиз қорбобога ишонишмайди, шунчаки рамзий маънода шундай ёзишади. Аммо рамзий маънода бўлса ҳам бу ширк бўлиб қолмайдими? Ниятларини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ижобат қилмаслигини билиб турган ҳолда рамзий маънода бўлса ҳам қорбобони қўшиб тилак тилаш ширкка кирадими?

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Албатта, ширк бўлади. “Аллоҳ” дейишнинг ўзи ибодатдир. Уларнинг гапи “Аллоҳ” дейишдан қочишдан бошқа нарса эмас.


http://savollar.islom.uz/savol/33831

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Оилали эркакнинг сафар муддати узоғи билан қанча вақтгача бўлиши мумкин Бир яқин акамизни ёшлари 27да, бўйдоқ, фарз амалларга риоя қиладилар давоми...

5610 18:52 / 02.11.2017
Бундан тўрт ой муқаддам бобомиз, яъни дадамнинг падари бузрукворлари бедарак йўқолганлар. Шунча вақтдан бери қидирувларимиздан бирор натижа чиқмади, у кишини давоми...

3414 14:47 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳазратим, мени анчадан бери бир савол қийнаб келади. МТC компанияси ишлаб турган вақтида мени телефон рақамимга давоми...

3750 09:25 / 16.10.2017
Инсондаги дангасаликни қандай кетказиш мумкин Доим қолдирмасдан намоз ўқиш, илм олишга иштиёқ ва ғайратни уйғотиш ҳамда уни сўндирмаслик учун нималар қилиш давоми...

4009 21:12 / 24.04.2016