1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар...

16:00 / 25.07.2017 3178 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, (бирор масалани ҳал этиш учун) мурожаат қилманглар», дедилар».

Иккала ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф аввалги ўрганган ҳадисимизнинг узвий давоми, десак хато қилмаган бўламиз. 

Аввалги ҳадисда айтилган гаплар бу ҳадисга ҳам тегишлидир. Бироқ ушбу ҳадисда бузуқ ақийда эгаларига кўрсатиладиган таъсирнинг бошқача усуллари зикр қилинмоқда: 

1. «Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар».

Бу иш ҳам бузуқ эътиқодли кишиларга таъсир ўтказишда, оммани уларнинг бузуқлигидан асрашда катта аҳамиятга эгадир. Бир тасаввур қилиб кўрайлик: бир гуруҳ мусулмонлар гаплашиб ўтирган эдилар. Бузуқ эътиқодли киши келиб, уларга қўшилиб ўтирди. Шунда ҳалиги гуруҳ одамлари бирин-кетин ўринларидан туриб кетдилар. Бузуқ эътиқодлининг ўзи қолди. У билан ҳеч ким саломлашмади ҳам, саломига алик олмади ҳам. Бу жуда таъсирли чора.

2. «Уларга гап очманглар, (бирор масалани ҳал этиш учун) мурожаат қилманглар». 

Бу чора ҳам ўта қаттиқ чора. Инсон ўзи яшаётган жамиятдаги бошқа одамлар билан алоқада бўлишга, муомала қилишга муҳтож. Эътиқоди туфайли мусулмонларнинг нафратига учраган кимса танбеҳ олади, ўзини ўнглаб олишга имкон топади. Энг муҳими, унинг ҳолини кўриб, баъзи бир унга ўхшамоқчи бўлганлар ўзини тияди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффатни ва беҳожатликни сўрайман,, деб айтардилар.Имом Муслим ривоятлари.

2537 09:05 / 31.12.2017
Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиҲирақл қиссасидаги узун ҳадисда келтирилишича, Ҳирақл .Сизларга пайғамбарингиз, яъни Расулуллоҳ давоми...

2903 19:10 / 18.12.2017
. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сиздан бирортангиз мен унга отаонасидан, боласидан ва давоми...

4849 10:30 / 13.11.2020
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиАбу Талҳанинг бир ўғли бор эди. У касал эди. Абу Талҳа қаергадир чиқиб кетганида, бола вафот этди. Абу Талҳа қайтиб келиб, давоми...

2697 07:05 / 01.12.2017