1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни қазо қилса...

15:44 / 20.07.2017 3381 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни қазо қилса, унинг учун ўша ерга бир ҳожат ҳосил қилади», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадис Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. У киши билан танишиб олайлик.

У зотнинг исмлари Ясар ибн Абдуллоҳ ибн Омир. Бу киши кўпроқ кунялари бўйича – Абу Азза деб танилганлар. 

Абу Азза розияллоҳу анҳу Басрада яшадилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатда бўлиб, бир нечта ҳадис ривоят қилдилар. Абу Азза розияллоҳу анҳу тўплаган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида қазои қадарнинг ҳақлигини, уни Аллоҳ таоло Ўзи жорий қилишини баён қилмоқдалар.

Мисол учун, бир одамнинг маълум бир жойда вафот этиши қазои қадар қилинган бўлса, Аллоҳ унинг учун ўша ерда бирор ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди. Банда ҳожатини кўзлаб боради-ю, қазосида ёзилган ўлимни ўша жойда топади. 

Бундай ҳолатларда халқ ичида «Ажали етиб қолган экан-да, ўз оёғи билан борибди», дейилади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг қанчалик муддабирлиги ва банданинг қанчалик тадбирсиз эканини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг илми қанчалик чексиз, банда қанчалик жоҳил эканини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таоло қанчалар қодир, инсон қанчалар ожиз эканини ҳам кўрсатади. 

Қазои қадарга тегишли ҳар бир ишда, ҳаракатда шу маъноларни такрорлаш мумкин. Шунинг учун ҳам қазои қадарга иймон келтиришга Ислом алоҳида эътибор берган ва у иймоннинг асосларидан ҳисобланган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ҳалол касбдан топганидан бир дона хурмо миқдорича садақа қилса ndash давоми...

3294 06:00 / 05.10.2018
Каъб ибн Иёз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Ҳар бир умматнинг фитнаси бордир. Менинг умматимнинг фитнаси молдунёдир,, давоми...

2513 07:15 / 08.08.2018
.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ёлғон гапиришни, унга амал қилишни ва жаҳолатни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас,, дедилар,.Имом Бухорий ривояти.

3208 17:02 / 24.06.2017
. . . ,. . ., . ., . . , . .6686. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан давоми...

2067 09:48 / 21.01.2019