1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қадар ҳақида

12:40 / 10.07.2017 2939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қадар ҳақида тортишиб келганларида, «(Улар) юзтубан оловга судраладиган Кунда: «Сақар азобини татиб кўринг!  (дейилур). Албатта, Биз ъар бир нарсани ўлчов билан яратдик» ояти нозил бўлди».

Шарҳ: Араб мушриклари Аллоҳ таолонинг борлигига ишонганлари билан Унинг баъзи сифатларига ишонмас, жумладан, қадар масаласига ҳам иймон келтирмас эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом чақириғини бошлаб, ҳақ динни баён қила бошлаганларида улар турли қаршиликлар кўрсатдилар. Жумладан, қадар масаласини баён қилганларида бунга қарши турдилар. Уларнинг бошлиқлари тўпланиб келиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қадар ҳақида мужодала қилдилар: «Қадар деган нарса йўқ, Аллоҳ ҳамма нарсани илгаридан билиши мумкин эмас. У ишларни вужудга келганидан сўнггина билади», дедилар. Ана ўшанда Аллоҳ таоло уларнинг бу гаплари зиддига Қамар сурасидаги «(Улар) юзтубан оловга судраладиган Кунда: «Сақар азобини татиб кўринг!  (дейилур). Албатта, Биз ъар бир нарсани ўлчов билан яратдик» оятини нозил қилди. Шу билан мушрикларнинг гапи нотўғри, Муҳаммад алайҳиссаломнинг сўзлари тўғри экани исботланди.

Аслида Қамар сурасида бу гаплар бир эмас, икки оятда келган. Аллоҳ таоло мазкур икки оятда қуйидагиларни айтади:

«(Улар) юзтубан оловга судраладиган Кунда: «Сақар азобини татиб кўринг!  (дейилур). Албатта, Биз ъар бир нарсани ўлчов билан яратдик» (48–49-оятлар).

Мушриклар юзтубан қилиб, дўзах томон судраладиган қиёмат кунида адашувда, ўт-оловнинг ичида бўладилар. Ўша кунда мазкур азобларга гирифтор бўлиб турганларида уларга: «Сақар (яъни жаъаннам) азобини татиб кўринг» дейилади

Сўнгра қадар бор ҳақиқат эканини исбот қилинади.

«Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик».

Ушбу оятдаги ўлчов, яъни қадар сўзининг икки хил шарҳи бўлиб, бири «қазои қадар» маъносини, иккинчиси «миқдор», «ўлчов» маъносини англатади. Икки маъно ҳам бир-бирини тўлдириб келади.

Қадар маъносида келса, барча нарсани содир бўлишидан аввал билиб туришни англатади.

Ўлчов маъносида келса, барча нарса ва ҳодисаларнинг ўз миқдори, ўлчови борлигини англатади.

Ушбу оят озгина сўзлардан иборат бўлишига қарамай, ўзида улкан маъноларни мужассамлаштирганлиги ҳам мўъжизадир.

Ушбу ҳадисни бу ерда келтиришдан мақсад, ким қадарга иймон келтирмаса, албатта, қиёмат куни юзтубан ҳолида дўзахга судралади, демоқдир. Судраб кетилаётганда эса: «Жаҳаннам азобини татиб кўринг! Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик», дейилади», деган маънони таъкидлашдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6332. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ Таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

1532 10:16 / 15.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, ушбу умматдан давоми...

3995 01:03 / 09.06.2017
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Яхшилик эса жаннатга етаклайди. Албатта киши рост давоми...

2477 12:45 / 13.12.2017
Абу Саъид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирор банда Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини давоми...

3284 03:18 / 14.06.2017