1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазоннинг руҳи

17:12 / 22.06.2017 3846 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг руҳи, унинг фойдаси ҳозир ҳам дунё миқёсида яққол кўриниб турибди. Рамазони шариф кириши билан Ислом олами бутунлай бошқача оламга айланиб қолади. Яхшиликлар кўпайиб, ёмонликлар деярли йўқолади. Ким бўлишидан қатъи назар, ҳар бир мусулмон ўзини тавбага, ибодатга уради. Номи мусулмон бўлса-да, фожирликни тарк эта олмаётганлар бундан мустасно.

Рамазон ойида ҳар ким қўлидан келганича яхшилик қилишга уринади. Барча, ҳатто ёмонлар ҳам ўзини ёмонликдан олиб қочади. Бошқа вақтда намоз ўқимайдиганлар ҳам рўзани тутиб, намоз ўқишга киришади, таровеҳга қатнаб қолади. Хуллас, мусулмон олами бир кечада яхшилик томон бурилиб қолганга ўхшайди.

Рамазони шарифнинг одамларга кўрсатган ва кўрсатаётган бу таъсири, фойдаси жуда яхши. Аммо нима учун бу олиймақом ҳолат фақат Рамазонда бўлади? Нима учун Рамазонда олинган руҳий ҳолат янаги Рамазонгача давом этмайди? Аслида бу Рамазонда ҳосил қилинган тақво, фазилатлар ва олиймақом руҳий ҳолат келаси Рамазонгача давом этиши керак-ку?!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

(Мўминнинг қалқони китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғанимат ойБу ndash Қуръон ойидир, амал ойидир, ғаниматлар жамлаш ойидир Охирзамон аломатларидан бири илмнинг кенг тарқалиши, аммо амалларнинг камайишидир.Ахборот давоми...

5260 12:25 / 26.05.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБиринчи бағишловРамазон Исми шарифингга жонлар нисор бўлсин сенинг. Хуш келдинг, қутлуғ ва ўтлиғ ойим Номингни қўрқмасдан, оғзимизни давоми...

3384 14:16 / 10.06.2017
Рамазоннинг қазосини Рамазондан кейиноқ тутиб бериш вожиб эмас. Бунинг учун бир йил, яъни кейинги Рамазонгача муҳлат берилади. Қазо рўзани кетмакет эмас, давоми...

4809 23:36 / 07.06.2017