1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик (ботилдан ҳаққа мойил), осон диндир

03:45 / 03.06.2017 2938 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бухорий қилган таълийқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик (ботилдан ҳаққа мойил), осон диндир», дедилар».

Шарҳ: Имом Бухорий гоҳида ҳадиснинг ровийларини зикр қилмай, тўғридан-тўғри Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга етиштириб келтирадилар. Бу «таълийқ» дейилади. Ушбу ҳадис Имом Бухорийнинг таълийқларидандир.

Бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги энг маҳбуб дин – шариат ҳақида сўз кетмоқда. Шунингдек, диндаги энг маҳбуб хислат ҳақида сўз кетмоқда, десак ҳам бўлади. Бу нарса ҳанифлик ва осонликдир. «Ҳанифлик» деб ботилдан ҳаққа мойил бўлишга айтилади. Албатта, бу сифат Исломда мужассам бўлгандир. Шунингдек, осонлик сифати ҳам Ислом динида мавжуддир. Қадимда Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати «ҳаниф миллат» деб аталган. Чунки у зот бутларга чўқинишдан кўра Аллоҳга ибодат қилишга мойил бўлганлар. Кейинчалик араблар хатна қилдириб, ҳаж ибодатини адо этган одамни «ҳаниф» деб атайдиган бўлишган.

Диннинг осон бўлиши эса унда тазйиқ ва тангликнинг йўқ бўлишидир. Албатта, бу ҳам фақат Ислом динида ўз аксини топган. Исломда ботилнинг турли кўринишларидан ҳаққа тамомила мойил бўлиш бордир. Ислом шариати энг осон шариатдир. Унда бандаларга танглик, қийинчилик йўқдир. Шариат ҳукмларининг барчаси фақат бандаларга осон ва улар учун манфаатли бўлишини кўзлабгина жорий қилинган. Шунинг учун Ислом шариати Аллоҳнинг ҳузуридаги энг маҳбуб шариатдир. Унга амал қилган одам ботилдан ҳаққа мойил бўлади. Бу шариатга амал қилган одам осон, енгил шариатга амал қилган бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва .Аллоҳумма давоми...

1326 08:09 / 10.12.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Аллоҳ азза ва жалла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин ваҳийни орқамаорқа туширди, ҳаттоки давоми...

2764 08:10 / 11.02.2018
Яна у кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Етти киши борки, Аллоҳ Ўз соясидан бошқа соя бўлмаган Кунда уларни Ўз соясига олади одил имом давоми...

4032 09:05 / 29.06.2018
. , . ,. . .6121. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимнинг қалбида зарра мисқолича давоми...

2397 10:13 / 24.11.2018