1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рамазон ойини 5 санаси

15:22 / 02.06.2017 3855 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Муҳтарам устоз! Рамазон ойи бу йили айниқса иссиқ келиши сиз муҳтарамга бу мавзуда кўплаб саволлар оқимини келишига сабаб бўлмоқда. Бу мавзуда  жавобларингизни ўқидим. Қуйидаги саволим ҳам айни шу мазмунда:

Рамазон ойини 5 санаси, Жума намозида шаҳримизнинг баъзи бир масжидларида имом-ҳатибларимиз ўз маъвизаларида рўзадор одамнинг иссиқдан (дамдан, чанқоқдан) чўмилиши рўзани малол олишига олиб келади деб, бу ишни макруҳ дедилар. Масжидимиз имоми ҳам худди шундай гапни айтиб, бунга далил қилиб, мазҳабимиз имоми Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни бундан қайтарганликларини, у кишини шогирди Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ қавлида эса, бунга рухсат борлигини, унга далил қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини келтириб,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон ойида устиларидан сув қуйганликларини далил қилиб, рухсат сифатида олганликларини айтиб ўтдилар. Масжидимиз имоми ушбу ҳадисни шархлаб: "балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам устиларидан сув қуйиб чўмилишида ғусл вожиб бўлиб, ёки бошқа сабаблари бордирки чўмилгандир, биз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни қавлини оламиз, рамазонда рўзадор одамнинг чўмилиши макруҳ деб" қайтарди.

Муҳтарам ҳазрат, мазҳабимизда фатво кимни қавлига олинган. Агар сизга малол келмаса шу мавзуни батафсил далиллар билан кўрсатиб берсангиз. Зероки бизлар бу нарсани аниқ билиб амалда бўлсак. Бу нарсада аксар рўзадорлар ҳар хил фикрда бўлиб, бир тўхтамга келиш кийин кечмоқда. Ташаккур ва эҳтиром ила, Ўш шаҳридан Одилжон.


Жавоб:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

- Рамазон ойининг бешинчи санаси дегани “йили” дегани бўлади. Сиз ўзбек тилини радио ва телевизордаги тил билмайдиган сўзловчилардан ўрганманг.

- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзиси:

«Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аржда, рўзадор ҳолларида, иссиқ ва чанқоқликдан бошларидан сув қуяётганларини кўрдим», деди.

Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.

«Арж» Мадинаи мунавварадан бир неча кунлик йўл узоқлигидаги бир қишлоқнинг номи. Ушбу ривоятдан рўзадор инсон устидан сув қўйиб чўмилса бўлади, деган ҳукм чиқади. Агар ўша ғуслнинг сабаби чанқоқлик ёки иссиқ бўлса ҳам.

Уламоларимиз кўп сувга кўмилиб чўмилишга рухсат йўқ, дейдилар. Чунки у ҳолда баъзан ичга сув кириб кетиши эҳтимоли бор.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломий фильмларда пайғамбарлар ва саҳобаларнинг ролини ижро этган актёрлар ёки қаттиқ касал бўлиб қолганлари ва ёхуд вафот этганлари ҳақида кўп ўқиганмиз. давоми...

3415 20:34 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум .Ўғлим туғилганда чап қўлининг чинақай бармоғини ёнида олтинчи бармоқ бор экан.Ушбу бармоқча қўлга суяк билан эмас , гугурт чўпи давоми...

4358 09:45 / 07.03.2018
САВОЛ Ҳурматли Шайх жаноблари, илон, кабутар, типратикон, тошбақа кабиларни гўштини истеъмол қилса бўладими Қайси сабабларга кўра мумкин ёки йўқЖАВОБ Бисмиллаҳир давоми...

11970 16:09 / 27.04.2016
Кувайт Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги ҳузуридаги ҳайъатга жаноб Фаҳддан қуйидаги савол тақдим этилдиБаъзи одамлар Аллоҳга жамоат бўлиб дуо қиладилар. давоми...

2714 16:37 / 27.04.2016