1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ҳикматлари 15-қисм

19:13 / 01.06.2017 3183 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:

"Кўп нафл рўза тута олмаган ва нафл намозларни ўқий олмаган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши лозим. Сабаби, сиз умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сиз учун бир маротаба салавот айтганини тенглаштирилса, сиз умр бўйи қилган ибодатингиздан Аллоҳ таоло сизни ҳаққингизга бир бор айтган салавоти оғир келади. Чунки, сиз ўз даражангизда намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса ўз буюклигига лойиқ салавот айтади.

Аллоҳ таолонинг биргина салавоти, сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтса қандай бўлади-а!!!

Чунки Пайғамбаримиз: "Ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади", деганлар.

(Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти-раҳматидир.)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олимлар рўзани жароҳатсиз амалиёт деб таъкидлашади. Рўза, буйрак ва ўтдаги майда тошларни ҳайдаб, ҳалокатли шишларни муолажа қилади. Ундан ташқари жигарни давоми...

2625 14:09 / 11.06.2017
Рўзанинг фойдалариданndash Тақволи ҳаётга тарбиялайди.ndash Аллоҳ кузатувчи эканига ўргатади.ndash Бошқаларни ҳис қилишни таълим беради.ndash Вақтни тартибга келтиришни ўргатади.ndash Ҳусну хулқ сабоғидан дарс беради.

2726 15:31 / 10.06.2017
Қуръон китобинг билан дўст бўлгин, чунки қайта тирилганингда у ўқиганларингни сўзлаб беради.

2659 06:05 / 25.09.2018
Ичида йиғлаб, ташида табассум қилади...Аллоҳга тўла ишонганлар мана шулардир.

2904 08:40 / 21.01.2018