1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ким рўзадорни ифтор қилдирса...

22:30 / 31.05.2017 2958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, Унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифтор емаги бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифтор емаги ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки алоҳида савоб шаклида берилади.

 Бу дегани ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифтор берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. ҳар ким ўзи ўз рўзасини тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам шунга яраша савоб олади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёдаги энг гўзал нарса ndash Аллоҳнинг муҳаббати Жаннатдаги энг яхши нарса ndash Аллоҳни кўриш Китобларнинг энг манфаатлиси ndash Аллоҳнинг Китоби Халойиқнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Расулидир

3244 23:25 / 06.03.2018
Рамазон қалбга бир назар солиб, Аллоҳ буюриқларига боғланишга қаратилган улкан лойиҳа ва шарафли бир фурсатдир.

2460 16:59 / 24.06.2017
Инсонда фаришталик, шайтоний ва ваҳший хусусияти бўлади.Фаришталик хусусияти ndash иймон, раҳм, тоатибодат, хушуъ ва нафсий юксалиш бўлади.Шайтоний хусусияти ndash давоми...

3120 02:37 / 08.06.2017
Қалблар тазкияси, яъни руҳий тарбия китоблар ичидаги маълумотлардан ўрганилмайди. Балки раббоний уламоларни суҳбатлари, уларнинг ҳузурларидаги дарсларни лозим давоми...

4098 14:30 / 06.01.2022
Аудиолар

120158 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41819 14:35 / 11.08.2021