1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рўза ибодати самовий ибодатдир

11:56 / 29.05.2017 3667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг уммати Муҳаммадияга берган неъматларидан бири шукиуларнинг барча ибодатларини Ўзига боғлаб қўйди. Банданинг мартабаси қанчалик юксак бўлмасин, Аллоҳ хоҳламаса, бирор ибодатни истаган пайтга фарз қилишга аралаша олмайди. Намознинг фарз бўлиши вақтга, вақт эса қуёшга боғлиқ, ойлар ҳилол, Рамазон рўзаси эса ҳилолни кўришга боғлиқдир. Қачон Рамазон ҳилоли кўрилса, рўза тутиш вожиб бўлади.

 

Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни зикр қилиб туриб, «Ҳилолни кўрмагунингизча рўза тутманглар, уни кўрмагунингизча рўзани очманглар. Агар у сизларга кўринмай қолса, ҳисобини қилинглар», дедилар».

Қамарий ойлар ё 30 кун, ё 29 кун бўлади.

Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу (йил буой йигирма тўққиз кечадир. Шунинг учун уни кўрмагунингизча рўза тутманглар. Агар у сизларга кўринмай қолса, (Шаъбон кунларининг) ададини ўттизга етказинглар», дедилар».

Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз уммий* умматмиз, ёзмаймиз ҳам, ҳисобламаймиз ҳам. Ой баъзан мана бундай, баъзан мана бундай бўлади», дедилар», яъни бир сафар йигирма тўққиз, бир сафар ўттиз кунлик бўлади, демоқчилар.

* Уммий – онадан туғилгандек, яъни ўқиш-ёзишни ўрганмаган одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерда ўша даврдаги арабларнинг ҳолатини, уларнинг кўпчилиги саводсиз бўлиб, ўқиш-ёзишни, фалакиёт илмидаги ҳисоб-китобларни билмаслигини назарда тутмоқдалар. Шу боис, уларга ибодатларнинг вақти ва муддатини белгилашда энг қулай йўлни ўргатмоқдалар.

Демак, ой гоҳ 29, гоҳ 30 кун бўлар экан. Шунингучун Рамазон ойининг биринчи кунини аниқ билиш учун ражаб ва шаъбон ойларининг ҳилолини кўриб, кун санаб бориш керак. Агар Рамазоннинг ҳилоли бирор сабабларга кўра (масалан, ҳаво булутлиги учун) кўринмай қолса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига амал қилган ҳолда, шаъбонни ўттиз кун деб ҳисобланади.

Одамлар Рамазон рўзасини 29 кун тутишса ҳам, Аллоҳ ажрларини тўлиқ қилиб ёзади, чунки амаллар ниятга боғлиқдир. Муслиму муслималар Рамазон 29 кун бўлса ҳам, 30 кун бўлса ҳам, фақат Аллоҳнинг амрига бўйсунишади. Шунинг учун Рамазон рўзасининг ажри тўлиқ берилади, камайтирилмайди. Шунингдек, зулҳижжа ойи борасида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу маънога ишора қилганлар.

Имом Бухорий Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки ҳайит ойи – Рамазон билан зулҳижжа (баравар)ноқис бўлмайди», дедилар».

Ушбу ҳадиснинг маъноси борасида уламолар шундай дейишган: бу икки ой бир йилнинг ўзида бараварига ноқис, яъни 29 кунлик бўлмайди, бири 29 кунлик бўлса, иккичиси 30 кунлик бўлади.

Салафи солиҳлардан ушбу ҳадиснинг маъноси тўғрисида икки машҳур сўз келган бўлиб, улар Бухорийнинг аксар ривоятларида нақл қилинган. Бирининг маъноси шуки, бу икки ой фазилатда бир-биридан кам эмас. Иккичи маъно шуки, бир йилнинг ўзида бу икки ой бараварига ноқис (29 кунлик) бўлмайди.

 

Айримлар бу ҳадиснинг маъносини «Рамазон ҳам, зулҳижжа ҳам ҳеч қачон ўттиз кун бўлмайди», деб тушунишган, аммо уларнинг бу гапи рад қилинган. Унинг рад этилишига у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари кифоядир: «(Ҳилолни) кўриб, рўза тутинглар ва уни кўриб, рўзани очинглар».

 

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади Эй, иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингизrdquo давоми...

3836 15:39 / 29.05.2017
Моҳи Рамазоним, сен нафақат бошимизга соябонсан, балки Аллоҳ берган ҳозиқ табибимиз ҳамсан. Сен нафақат руҳимизни, балки жисмимизни ҳам даволайсан. Руҳимиз давоми...

3190 11:41 / 13.06.2017
НамозЎзига итоат қилганларга остидан анҳорлар оқиб турадиган Адн жаннатини ваъда қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин Набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва давоми...

3154 17:07 / 06.06.2017
Рамазоннинг биринчи куни Ҳазрати Иброҳимга алайҳиссалом саҳифалар туширилди милодий 624 йили 26 февралда ҳижрий 2 йил мусулмонлар илк бор рамазон рўзасини тута давоми...

3625 12:47 / 11.06.2017