1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

2- 12-13. Огоҳ бўлингки, улар – ўшалар бузғунчилардир

22:06 / 20.05.2017 2883 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

أَلا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِن لاَّ يَشْعُرُونَ

Бақара 12. Огоҳ бўлингки, улар – ўшалар бузғунчилардир, лекин ўзлари сезмаслар.

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُواْ كَمَا آمَنَ النَّاسُ قَالُواْ أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاء أَلا إِنَّهُمْ هُمُ السُّفَهَاء وَلَكِن لاَّ يَعْلَمُونَ

Бақара 13. Ва агар уларга: «Одамлар иймон келтирганидек, иймон келтиринглар», – дейилса, «Эси пастлар иймон келтирганидек, иймон келтирамизми?» – дерлар. Огоҳ бўлингки, албатта, улар – ўзлари эси пастлардир, лекин билмаслар.

Ояти кариманинг маъносидан кўриниб турибдики, мунофиқлар мутакаббир, одамлардан устунликни яхши кўрадиган, ёлғон обрў қозонишга уринадиган бўладилар. Шунинг учун ҳам улар ўзларини баланд тутиб, иймон келтирганларни «эси пастлар» деб аташади.

Аслида инсониятнинг гули иймон келтиради. Мўминлар одамларнинг энг яхшиси ҳисобланадилар. Иймонсиз инсон эса ҳайвондан баттардир. Мунофиқларнинг қалблари маразга, кибр-ҳавога тўла бўлгани учун ўзларини баланд оладилар. Улар диндорликни ақли пастликдан деб биладилар. Уламоларга, иймон йўлида ҳаётларини бағишлаган кишиларга турли айблар тақайдилар, ҳақоратлайдилар. Лекин Аллоҳ таоло барча нарсани кўриб, билиб турувчи Зотдир. Кимнинг ким эканини Ўзи яхши билади, одил ва ҳақиқий баҳони ҳам Ўзи беради:

«Огоҳ бўлингки, албатта, улар – ўзлари эси пастлардир, лекин билмаслар».

Иймон эси борларгина мушарраф бўладиган олий неъматдир. Шунинг учун Аллоҳ мўминларни эси паст, деб ҳақорат қилган мунофиқларни билимсизликда айблайди. Яъни уларнинг билими, ақли йўқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва Мен сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб нозил қилган нарсага иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг ва оятларимни озгина баҳога сотманг. Ва давоми...

3127 10:05 / 22.08.2017
Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. .Нафақа қилган яхшилигингиз отаонага, қариндошларга, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчига бўлсин. Нимаики яхшилик давоми...

3525 14:40 / 22.02.2018
.Баййина, 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга давоми...

3185 08:20 / 16.06.2017
Бирортангизга ўлим келганда, агар у яхшилик бойлик қолдираётган бўлса, отаона ва қариндошларга маъруф ила васият қилиш тақводорларнинг бурчи ўлароқ сизларга давоми...

3351 08:25 / 18.01.2018