1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзага оид фатволар

05:00 / 14.01.2017 3782 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Рўзанинг фарз бўлиш шартлари: Ислом динида бўлиши, ақл, балоғат, соғлик, ўз юртида бўлиб, сафарга чиқмаган бўлиши, ният, ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир. Ният аслида дил билан бўлади. Лекин тил билан ҳам айтиш афзалдир. Фатовои Оламгирия (Ҳиндия). 2. Рўзадорлиги эсида йўқ киши бирор овқат еб қўйса ё ичимлик сув ёки дори ичиб қўйса ёҳуд жинсий алоқа қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо шу ишлардан бирортасини қасддан қилса, рўзаси очилади. Кейин у ҳар бир куннинг қазоси билан каффорот сифатида мутасил равишда 60 кун рўза тутиб беради ёки 60 та оч киши (мискин-бечора) қорнини тўйғизади. Рўзадор аёлини жинсий алоқага мажбурлаган бўлса, ўзи 60 кун каффорот, аёли бир кун қазо рўзасини тутадилар. Аёли розилик берган бўлса, у ҳам 60 кун каффорот рўзасини тутади ёки 60 та оч киши қорнини тўйғизади. “Ҳидоя”.



1. Адо этилиши лозим бўлган фарз рўзалар ўн уч турликдир. Шундан етти хили ўзликсиз (узлуксиз) адо этилади: Рамазон ойи рўзаси. Қатл каффороти рўзаси, зиҳор каффороти рўзаси, қасам каффороти рўзаси, муайян назр рўзаси, муайян қасам рўзаси. Олти хил рўзада ўзликсизлик (узлуксизлик) вожиб эмас: Рамазон қазоси рўзаси, таматтуъ ҳажи рўзаси, сочини олдиргани учун каффорот рўзаси, ов қилгани жазо каффороти рўзаси, мутлақ назр қасам рўзаси, қасам учун рўза (масалан, бир ой рўза тутиб бераман, деб қасамёд қилган киши рўзаси. “Ал ьаҳр ар-Роиқ” китоби).

2. Рамазон ойидан бошқа вақтда тутилган рўза бузилса унга каффорот йўқ (Канз ад Дақоиқ).

3. Ҳайз ва нифосли аёллар, касал ва мусофир кишилар ўзларини рўзадорга ўхшатишлари вожиб эмаслигига уламолар иттифоқ қилишган. (Хулосатул фатово).

4. Рамазон ойида эҳтилом бўлган киши оғизни очиш мумкин деб гумон қилиб оғзини очиб юборса унга каффорот лозим эмас. Агар эҳтилом бўлишлик оғизни очишга сааб бўлмайди деб билса, унга каффорот вожиб бўлади. (Ал Баҳр ар Роиқ).

5. Агар рўзадор кундуз куни эҳтилом бўлиб ва рўза бузилди деб гумонсираб, қасддан бир нарса тановул қилса, унга каффорот вожиб эмас (Ал Муҳит).


 Қуйидаги ҳолатларда рўза очилади


1. Рўзадор тонг отмаган, деган хаёлда саҳарлик қлса-ю, аслида тонг отган бўлса, қуёш ботди, деб ўйлаб оғиз очса-ю, қуёш ботмаган бўлса, шу кунги рўзасини қазо қилиб қайта тутади, аммо каффорот вожиб бўлмайди. (Имом Сарахсий “Мабсут” китоби).

2. Рўзадор тишлари орасидаги қолган нўхотдан ёки ундан катта нарсани ютиб юборса, рўзаси очилади (нўхотдан кичик бўлса, очилмайди). Агар тиш орасидаги нўхотдан кичик нарсани оғзидан чиқариб, қайта ютса, рўзаси очилади.

3. Рўзадор ўзини зўрлаб қусса, рўзаси очилади.

4. Одатда таом ҳисобланадиган ёки дори бўлган нарсани қасддан еган рўзадорга қазо ва каффорот лозим бўлади.

5. Рўзадор ҳуқна (клизма) қилса, қулоғига ёғ ёки дори томизса-ю, мазаси ошқозонига ёки димоғига етса, оғзига қор ёки ёмғир суви кирса, аёлини қучиб, ўпганида маний чиқса, рўзаси очилади ва қазо вожиб бўлади.


Абдулҳамид ТУРСУНОВ,

ЎМИ Фатво бўлими мудири



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир мусулмонга фарз қилгандир. Бу улкан ибодатни Аллоҳ таоло иккинчи давоми...

3943 05:00 / 11.01.2017
Савол Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсилар Жавоб Улар қуйидагилардир 1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат давоми...

2176 15:10 / 26 март
Рўзани улаб тутиш шариатимизда макруҳдир. Бундан мурод рўзани ифторсиз ёки саҳарлик қилмасдан бир неча кун тутаверишдир. Буни фиқҳ китобларида .висол рўзаси, деб давоми...

1926 14:00 / 22.04.2021
Лақийт ибн Собрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен .Эй Аллоҳнинг Расули, менга таҳоратдан хабар беринг,, дедим. .Таҳоратни яхшилаб қил. Панжаларинг орасини давоми...

2992 05:00 / 14.01.2017