1440 йил 17 жумадис сони | 2019 йил 22 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Сийрат

Рисолат ва диёнатлар тарихидаги беназир эълон

20:05 / 28.04.2017 884 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

РИСОЛАИ МУҲАММАДИЯНИНГ ИНСОНИЯТГА ФАЗЛИ

ВА УНИНГ ОЛАМШУМУЛ АРҒУМОНЛАРИ

 

Рисолат ва диёнатлар тарихидаги беназир эълон

     Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб:

«Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик», дейди (Анбиё сураси, 107-оят).

Бу ўзига хос тенги йўқ эълон ўзига хос мангу Китобда – Аллоҳ таоло унинг барча замон ва маконларда тиловат қилинишини ирода қилган Китобда келмишдир. Унинг ўқувчилари миллион-миллиондир. У Зот у ҳақда:

«Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, Биз унга муҳофазачимиз», демишдир (Ҳижр сураси, 9-оят).

Албатта, бу эълоннинг кенглиги ва замон ҳамда макон жиҳатидан кўламининг катталиги унга фавқу­лотда аҳамият касб этдиради. Ҳар бир онгли инсон унинг олдидан эътиборсиз ўтиб кета олмайди. Унинг замонга боғлиқ кўлами рисолаи Муҳаммадиядан ке­йинги барча замонлар ва тарихий босқичларни ўз ичига олади. Унинг маконга боғлиқ кўлами эса бутун дунёни ўз ичига олади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Биз сени Арабистон ярим оролига раҳмат қилиб юбордик», дегани йўқ. Ёки «Шарққа, ғарбга», ёхуд «Бир қитъага», мисол учун «Осиёга» дегани йўқ. Балки У Зот:

«Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик», деди.

Ҳақиқатда ушбу эълоннинг кенглиги, шомиллиги, улуғворлиги, олиймақомлиги, бардавомлиги ва абадийлиги – буларнинг ҳаммаси дунё тарихчилари, файласуфлари, доҳийлари ва оқилларининг унинг қаршисида ҳайрону лол қолишларини тақозо қилади. Балки, инсон фикри бутун боши ила ҳайрону лол бўлиб, бу масалага бир муддат бутунлай ажраб, ушбу эълоннинг ҳақлиги, ушбу воқеъликнинг тўғрилиги ҳақида тўхталмоғи лозим. Чунки биз динлар ва фир­қалар тарихида, цивилизациялар ва фалсафалар тарихида, ислоҳий ҳаракатлар ва инқилобий уринишлар тарихида, балки бутун олам тарихида ҳамда бутун бошли инсоният кутубхонасида ушбу барча борлиқни, барча башарият авлодларини, барча тарихий босқичларни қамраб олган эълонни учратмаймиз. Ҳаттоки бизгача етиб келган ўтган анбиёлар таълимотларининг хулосаси, уларнинг сийратлари ва ҳолларининг мағизи ҳам бу эълонга ўхшаш нарсани мутлақо кўрмаган.

Яҳудийлик қадимги ва машҳур диёнатдир. У Аллоҳга Бану Исроилнинг Роббиси, илоҳи сифатида қарайди. Яҳудийларнинг қадимий аҳд саҳифалари ва диний муқаддас китоблари Аллоҳни оламлар Роббиси, бутун борлиқнинг Роббиси деб зикр қилишдан холидир. Шунинг учун ҳам уларнинг Мусо, Ҳорун, Довуд ва Сулаймон каби анбиёларидан бирор набийнинг сийратидан бунга ўхшаш эълонни ахтариш беҳуда ва вақтни зое қилишдан бошқа нарса эмас.

Бу диёнат ўзининг ҳеч бир босқичида ҳеч бир инсон авлодига ирқчиликсиз раҳмат ва тенг¬лик рисоласи бўлган эмас. Бу диёнатга ҳеч қачон Бану Исроилдан бошқалар чақирилмаган ҳам.

Ўзининг бағрикенглиги, даъватга ҳирси ва инсониятга меҳри билан машҳур бўлган масиҳийлик эса, Инжилда Масиҳнинг ўзининг айтишича, Бану Исроилнинг адашган қўйларини боқиш учун келган экан. (Матто Инжили 15-боб. 24-оят)

У зот Бану Исроилга насаб ёки қариндошлик алоқаси ила боғланмайдиган баъзи беморларни кўрганида узр айтиб, «Мен болаларнинг нонини итларга берадиган киши эмасман», деган эканлар (Матто Инжили, 15-боб, 26-оят).

Шарқий ва осиёвий диёнатлар эса юқорида зикр қилинганлардан фарқ қилмайди. Балки улар олдинги диёнатлардан насаб ва сулолани муқаддаслаштиришда ҳамда одамларни турли табақаларга золимона тақсимлашда ўзиб кетадилар. Улар бу масалада юмшоқлик ёки муросани билмайдилар.

Ҳинд жамиятида паст табақадагилар барча ҳурмат, шараф, тенглик ва энг оддий инсоний ҳуқуқлардан ҳам маҳрум эдилар. Улар учун илм олиш, таълим бериш ва дарс ўтиш ва руҳий юксакликларни орзу қилиш мумкин эмас.

«Вайда»ни ўрганиш, қурбонлик қилиш, олиҳалар ва бутларга назр аташ фақатгина бараҳманларга хос қилинган.

«Вайда» китобларига назар солиш ва уларни ўрганиш Шутри ва Вайш тоифаларининг ҳаққидир.

«Манушаштр»нинг айтишича, паст табақадагилар фақат бир мақсад учун – олдин зикр этилган уч табақага хизмат қилиш учунгина яратилганлар, холос.

Қадимги Ҳинд аҳли Ҳимолай тоғлари ортидаги дунёни билмас эдилар. Уларнинг хорижий олам билан, бошқа халқлар билан алоқалари йўқ эди. Уларнинг бу нарсага рағбатлари ҳам йўқ эди. Шунинг учун ҳам уларнинг ичидан бирор набий, валий ёки ислоҳотчидан мазкур эълонга ўхшаш нарсани кутиш беҳуда ва вақтни зое қилишдан иборатдир.

Дарҳақиқат, «Роббул оламийн» ақийдасига эга бўлмаган диёнатдан оламларга раҳмат бўладиган Пайғамбарни излашнинг ўзи ақлга сиғмайдиган ишдир.

 

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Тарих китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳга саловот саломлар бўлсин, У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Биз мусулмонлар қанча фахрлансак арзийдики, Аллоҳ таоло давоми...

1019 19:11 / 28.04.2017
Олдинги мавзудан қайси амаллар кам бўлса, мақтовга сазоворлигини билиб олдик. Ҳаётий зарурат туфайли кўп бўлиши мақталадиган амалларга зурриёт ва обрўэътибор давоми...

1498 18:08 / 30.05.2018
Қабасотун мин ҳаётирРасулrdquo 15.ЖЎМАРДЛИК.Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ давоми...

2263 20:41 / 19.05.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Куласизлару, йиғламайсизларquot ояти нозил бўлганида Асҳоби суффа quotИнна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъунquot Бақара давоми...

1203 16:08 / 20.11.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat