1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

БИДЪАТНИНГ ОКИБАТИ

15:42 / 28.04.2017 2976 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳилол тақвими"нинг муҳаррам ойига бағишланган сонида ажиб бир ҳикоятни ўқиб қолгандим. Унда ёзилишича, Ҳикмат Алиев деган ватандошимиз бошларидан ўтган воқеани қуйидагича ҳикоя қилиб берган эканлар: "... Уруш йиллари эди. Элда қаҳатчилик. Олти ёшлар чамасида бола эдим. Бир куни поччамиз келганида онамиз арзи ҳол этиб: "Ўғилларим катта бўлиб кетяпти, "қўлларини" ҳалоллай олмаётибман, тўй қилишга қурбимиз етмаяпти", деб кўзёши қилдилар. Поччамиз мактаб директори, ҳам маҳалла раиси эди. Онамизнинг ҳолига раҳми келиб: "Хўп, мен тўй қилиб бераман, сиз хафа бўлманг" деб чиқиб кетди. У пайтлар нон "чек"ка берилар эди. Шундан кейин поччамиз маҳалланинг бир кунлик нонини сотиб олиб, бизникига туширди, яна бошқа нарсаларни ҳам олиб кела бошлади. Онам мен билан акамнинг суннат тўйини қилаётганига хурсанд эдилар.

Тўй-ку яхши ўтгандир, аммо тўйнинг сўнги ёмон бўлди. Икки -уч кундан кейин поччамизни ҳибс этишди, маҳалладагилар ўша куни нонсиз қолиб, катталарга шикоят қилишган экан. Орадан кўп ўтмай, поччамиз чиқиб келди. Аммо ғаразли одамларнинг чақув-туҳмати билан яна қамашди. Поччамизнинг бир яқин ўртоқлари у кишини турмадан чиқариш ҳаракатига тушди. Турма бошлиғига учрашганида каттароқ пул сўраган, шекилли, уйидаги сигирини, гиламларини, ҳатто хотинининг тиллоларини сотиб пулини олиб бориб берди. Қанийди поччамиз шу билан озод бўлса, қайтанга пулини олиб, ҳалиги ўртоқларини ҳам қамашди. Шундай қилиб, поччамиз ҳам, дўстимни озод этаман, деб югурган биродари ҳам дом-дараксиз кетди, шу-шу қайтиб келишмади. Опамиз бир қизи билан, ҳалиги кишининг аёли тўрт боласи билан чирқиллаб қолаверди. Етимлар-ку бир кунини кўриб кетишди, Аллоҳ меҳрибон Зот, аммо онамизга кўп қийин бўлди. Дунёда виждон азобидан оғири йўқ экан. Умрларининг охиригача: "Бир бидъатни деб икки одамнинг ҳаётига зомин бўлдим, куёвимни тўй қилишга мажбурламаганимда, бу кўргуликлар бўлмасди", дея йиғлаб, ичларини ит кемириб ўтдилар. Агар ўшанда бирорта тушунган одам, шу замонда тўйни нима қиласан, битта устани чақириб, болаларингни суннат қилиб қўявер, ортиқчаси бидъат бўлади, деб бир оғиз бу ишнинг динимизда йўқлигини тушунтирганида, балки аҳвол бошқача бўларди. Хуллас, Аллоҳ таоло битта бидъатни мингта мусибат билан жазолади..."

Ҳикоят шу ерда тугайди. Дарҳақиқат, узоққа бормайлик, бугунги кунда ҳам халқимиз бидъат-хурофот ва исрофга ботиб ётибди, шунинг учун бошида мусибати, машаққати кўп. Азасиям мусибат, тўйиям. Аллоҳ таоло ниманиқи бизга буюрган экан шуни қилсак ва қайтарганидан қайтсак - аслида шунинг ўзи бахтимиз, саодатимиз! Яратган Парвардигор ўз бандалари имконият ва ҳолатини яхши билганлиги боис, Ўзининг муқаддас Қуръонини нозил қилди. Расули Акрам (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) орқали инсониятни саодатга йўллади. Бидъат эса ўз номи билан бидъат бўлиб қолаверади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Ҳасан Варроқ Абу Усмондан дўстлик ҳақида сўради. Абу Усмон жавоб берди Одобли бўлиш билан Аллоҳга дўст бўлинади, илмга машғул бўлиш ва суннатга эргашиш билан давоми...

2106 15:13 / 28.04.2017
Азиз биродарлар биз бугунги суҳбатимизда аксар аҳли илмлар унутиб қўйган бир иборат ҳақида сўз юритмоқчимиз. Бу сўз ҳақида салафларимиз нима деганлар ва салаф давоми...

3041 15:36 / 28.04.2017
Ривоят қилинишича Юсуф а. с. қамоқдаги дўстларидан нажот топадиганига .Хўжанг ҳузурида мени эсга ол,, деганларида олдиларига Жаброил а.с. келиб, Юсуф а.с.ни итоб давоми...

2136 14:55 / 28.04.2017
Яқин Шарқrdquo радио станцияси менга Қурбон ҳайити байрами куни номимдан эшиттирилиши учун бир қисса ёзиб беришимни юклади. Мана, байрам ва унинг баракаю шукуҳи давоми...

2533 15:00 / 28.04.2017