1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Хайр, рамазон!

05:00 / 14.01.2017 3539 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн бир ой кутганди ташрифингни жон,
Ўн бир ой безанмиш сен учун Жинон,
Соғинчинг қонмасдан, тушди‑ку ҳижрон!
Ал-фироқ, кечалар! Ал-фироқ, айём!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Вужудинг дилларга имтиҳон эрмиш,
Висолу фироқинг иймон синармиш,
Қадрингни билганлар қадринг топармиш,
Сени севганларга дўзахдир ҳаром!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Сенда инмиш кўкдан Тавроту Инжил,
Иброҳим суҳуфи, Забури жамил,
Сенда нозил бўлмиш Қуръони Жалил,
Сен Калом ойисан, суннатинг қиём,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Сен мурувват ойи, саховат ойи,
Илму амал, тақво, тиловат ойи,
Намозу дуо-ю ибодат ойи,
Қанийди этсайдинг йил бўйи давом!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Шайтонлар кишанда, руҳлардир озод,
Нафс иши касоду, қалб уйи обод,
Малаклар ҳавасда, ёмонлар барбод,
Инсон ўзлигини топмишдир тамом,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

«Аллоҳу акбар!», бас, оғиз ёпилар,
«Аллоҳу акбар!», бас, рўза очилар,
Демакки, ҳар ишда «Аллоҳу акбар!»,
Аллоҳ улуғ, бас, сен улуғсан мудом,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Бир кечанг бор сенинг, минг ойдан афзал,
Бир тунлик ибодат ‒ минг ойлик амал,
Умр қисқалиги етказмас халал,
Бу кеча тонггача саломдир, салом!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Ёғар ташрифингдан ҳар ён баракот,
Амал дафтарига тўлар ҳасанот,
Кетарсан, дилларга чўкар ҳасарот,
Келдинг-у, кетмоққа ростладинг хиром!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Ким сенда эзгудир, йил бўйи эзгу,
Сендан бебаҳрага йўқ абад ёғду,
Мағфират топмаган кечгуси қайғу,
«Хор бўлсин!» демишлар Соҳиби икром,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Биз сендан тонмадик, тонма биздан ҳам,
Райён эшигида кут бизни бир дам,
Шафоатчимиз бўл, рад этмас Эгам,
Саломун алайкум, ва алайкум салом!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Биз армон ютармиз. Майли, яхши бор,
Кутармиз ўн бир ой яна интизор,
Яна дийдорингга етказсин Ғаффор!
Борган‑келганингга минг бор эҳтиром!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!


Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
1434. 23-Рамазон/01.08.2013.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўзадор бирор нарсанинг мазасини татиб кўриши ёки чайнаши макруҳдир зарурат юзасидан ёш болага овқат чайнаб бериш бундан мустасно. Бу ҳолатларда бирон нарсанинг давоми...

4072 13:30 / 25 март
...Инсоннинг йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки давоми...

3000 05:00 / 11.01.2017
Таровеҳ намози САВОБ Таровеҳ намозининг ҳукми нима ЖАВОБ Таровеҳ намозини Рамазон ойида Хуфтан намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқиш баъзилар мустаҳаб деган давоми...

10605 05:00 / 13.01.2017
Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир мусулмонга фарз қилгандир. Бу улкан ибодатни Аллоҳ таоло иккинчи давоми...

3942 05:00 / 11.01.2017