1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

КАБР АЗОБИНИНГ БОШЛАНИШИ

15:39 / 28.04.2017 4050 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарих воқеаларини ўқир эканмиз, баъзи ходисотлардан даҳшатга тушамиз. Лекин диққатроқ назар ташласак, бугунги кунимизда ҳам шунга ўхшаш, ибрат бўладиган воқеалар рўй берар экан. Ана шундай даҳшатли воқеани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тошкент шаҳри имомларидан бири ҳикоя қилади: Ҳар доимгидек пешин намозини ўз вақтида ўқиб бўлгач жаноза намозини ўқишга тайёргарлик кўрилди. Маййит менга яқин инсонлардан бирининг фарзанди бўлгани боис, уни кўмиш маросимида ҳам қатнашдим. Маййитни қабр тепасига олиб келишди. Шу пайт, гўрков мени бир четга чақириб қолди: - Кечирасиз, мен ҳозир сизга бир нарса айтаман, фақат буни маййитнинг отаси эшитмасин - у шундай деди-ю, мени пастга - лаҳад ичига тушишимни таклиф қилди. Ўлик қўйиладиган хилхонага тушдим, у ерда икки катта илон ўрмалаб юрарди.

Шунда гап нима ҳақда кетаётганини англадим-у, юқорига чиқдим. Ўликнинг отасини бир четга чақириб, ўғлини қабрга ўзим қўйишга рухсат олдим. Боласидан вафотидан ҳали ўзига келмаган ота рози бўлди, лекин ҳали нима воқеа рўй берганини билмади.

Қабр ичига тушдим ва илонларга қарата шундай дедим: - Биламан, сизлар Аллоҳ таолонинг амри билан келгансиз, биламан, сизлар ҳозир маййитни азоблайсизлар. Биламан, бунга ҳеч ким ҳеч қачон тўсқинлик қила олмайди. Ва яна шуни биламанки, сизлар Аллоҳ номини ўртага қўйиб сўрайдиган нарсага қаршилик қилмайсизлар. Илтимос, - дедим илонларга қарата, - мен ҳозир маййитни қабрга қўймоқчиман, уни ерга қўйганимдан кейин нима қилсангизлар ўзларингиз биласиз. Лекин илтимос, қўйиб олгунимча бу ерни бўшатиб турсангизлар! Шу пайти қизиқ ходиса рўй берди. Илонлар менинг кўзим илғамаган, оёғим ёнида турган бир тешикка кира бошлашди. Оёғимни бироз буёқроққа тортмоқчи эдим, кутилмаганда, тешикка бутунлай киришга улгурмаган иккинчи илоннинг думи оёқ кийимимга тегиб кетди. Даҳшат, гарчи озгина силаб қўйган бўлса ҳам, бу илоннинг думи бутун баданимга оғриқ сочиб юборди. Бироз туриб қолдим, чунки оёғим бирданига музлаб қолганди. Жойидан кўтарилмасди. Субҳаналлоҳ, азоб берувчи махлуқотларнинг силаб ўтиб кетгани шу бўлса, бироздан сўнг қабрга қўйиладиган йигитнинг аҳволи нима бўлади?! Хаёлимга келган фикрдан сесканиб кетдим. Оёғимни бир амаллаб кўтариб, ташқарига чиқдим. Ўликнинг олдига келдим ва кўзимнинг ёшини отадан, оёғим оғриётганини тўпланганлардан беркитишга уриндим. Энг даҳшатли томони, ҳозиргина бу дунёга тегишли бўлмаган азобни тортганим учун қабр ичига тушгим йўқ эди, аммо маййитнинг отасига ваъда қилиб қўйганим боис ноилож ўликни ерга қўйиб чиқдим. Чиқаётганимда юрак ютиниб қабр ичига бир қарадим, илон шаклида келган азоб фаришталари ўз жойларига чиқишга улгуришганди. 35 ёшли йигитни кўмдик. Кейин унинг танишларидан бир амаллаб суриштирдим. Маълум бўлишича, йигит тириклигида одамларни алдаб, пулларини талон-тарож қилишни касб қилиб олган экан.

... Ушбу ҳикояни тинглаганимдан сўнг, икки масалага бус-буткул жавоб олгандек бўлдим. Қабр азоби масаласи хусусида турли ихтилофларга бориб юрганлар тарих китобларидан эмас, балки бугунги кундан ҳам ўзларига етарли сабоқ олишлари мумкин. Шунингдек, ҳаёти дунёлик даврида одамларни алдаб, турли йўллар билан ҳаром мол тўплаётганлар ўзларининг қабрдаги ҳолатларини бир тасаввур қилиб кўришсин. Зеро, Ҳазрати Усмон (розийаллоҳу анҳу) ҳам қиёмат ва дўзах азоби ҳақида сўз борганида кўзларига ёш олмай, қабр азоби ҳақида гап очилганда соқоллари хўл бўлиб кетгунга қадар йиғлаган эканлар. У зотдан нима учун шундай қилганлиги ҳақида сўралганида жавоб қуйидагича бўлган экан: "Инсон дўзахга тушганида дўзах азобига бир ўзи йўлиқмайди, унинг олдида бошқалар ҳам бўлади. Инсон қиёмат кунида маҳшаргоҳда бир ўзи қолмайди, ёнида одамлар бўлади. Аммо қабрда ҳамма алоҳида-алоҳида ётади. Мен шуни ўйласам чидай олмайман! Ушбу ҳикоятлардан ўзимизга етарли сабоқ олайлик ва бир ўзимизга аталган хонада саломат бўлишимиз учун заҳира тўплайлик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикматлари пардаланган дунёнинг пардаси фақат Раббул Оламийн тақдир қилган инсонларга очилди. Улар набийлар, набийларнинг суҳбатида бўлган зотлар ҳамда давоми...

2400 15:31 / 28.04.2017
Бундан бир неча ой муқаддам Бухородан икки киши пойтахтимизга меҳмон бўлди. Агар бир воқеа рўй бермаганида, бу оддий бир меҳмондорчиликдан бошқа нарса бўлмасди. давоми...

3116 15:42 / 28.04.2017
Аллоҳга таваккул ва Аллоҳга боғланишнинг турли йўллари бор. Аммо инсон мусибатга тушиб қолганида ҳақиқатан ҳам тавҳид моҳиятини тушунади. Тошкентлик журналист давоми...

2402 15:34 / 28.04.2017
Бир кун қишлоққа борганимда жаноза устидан чиқиб қолдим. Марҳум таниш эди, бордим. Имом, фоний дунёнинг ўткинчилиги ҳақида маъруза қилди, сўнг марҳумнинг бўйнида давоми...

2651 15:30 / 28.04.2017