1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазонда бўлган бир воқеъа

05:00 / 14.01.2017 3055 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслимахон онаси билан рамазон ойи кириб келиши муносабати билан тайёргарлик кўриб, ҳурсанд ўлтиришган эди. Уларнинг меҳр билан суҳбатлашиётгани устига отаси ҳар доимгидек галдираклаб кириб келди. Уларни самимий суҳбатлашиётганини кўриб нима тўғрисида гаплашиётганини сўради. Шунда онаси -“ Сизга нима, барибир эмасми, эртага рамазон ойини биринчи куни бўлса ҳам,  уялмай ичиб келибсиз? Бизнинг суҳбатимизни сизга қизиғи бўлмаса керак...”, деди. Отаси- “Нима деганинг? мен ҳам мусулмон боласиман,  Худо хоҳласа эртадан рўза тутаман.” Она отасининг айтган сўзига ишонмади, рамозон олдидан эрининг бу ҳолатда кўриб кайфияти бўзилган эди. 

Рамазон кунинг биринчи саҳарлик пайтида таомланаётган она ва бола олдига отаси қўшилди ва уша кундан бошла рўза тутиб, намоз ўқий бошлади. Муслима жуда хурсанд эди, чунки энди уни уйида ичиб келган отаси онасини калтаклаш йўқ, биринчи бор отаси унга қизалоғим деб мурожат қилганини эса гапирмаса ҳам бўлади. Онаси кашта тикиб топган пулларини энди отаси олиб қўймайди, рўзғорга барака кирди... 

Муслима ҳаёти тинч, отаси унга меҳр кўрсатишидан жуда хурсанд эди.   Рамазон ойлари шу зайлда ўта бошлади. Бир куни Ота тунда қизи йиғлаб қилаётган дуодан уйғониб кетди. Яқинроқ бориб қулоқ тутди, қизи Аллоҳга дуо қилаётган экан, -“Эй Аллоҳим қани энди рамазон ойи  тугамаса, бу ой тугаб қолса отам яна эски ҳолатига қайтади, менга меҳр билан қарамайди. Эй Алоҳим рамазон ойини ўз қудратинг билан узайтиргин”, дер эди . Бунга гувоҳ бўлиб турган Ота ўзини тутолмай йиғлаб юборди. -“Наҳотки шунчалар кўр бўлсам, ўз зурриётим кўрган нарсани мен кўролмаётган бўлсам” .Ота қизини олдига келиб уни кўз ёшларини артди. -“Қизим сени дуойинг ижобат бўлди, энди рамазон бизнинг уйимиздан бир умр кетмайди. Отангни  рамазон ойида қандай кўрган бўлсанг, энди доим шундай кўрасан”. 

Муслимахоннинг кичгина қўлчалари беихтиёр яна дуога очилди...



Обидхон Икрамов

Наманган шаҳар “Имом Бухорий” 

жомеъ масжиди имом хатиби


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Муайян фарз2. Муайян бўлмаган фарз3. Муайян вожиб4. Муайян бўлмаган вожиб5. Суннат6. Мустаҳаб нафл7. Макруҳи тахримий8. Макруҳи танзиҳий1. Муайян фарз рўзаҳар йили давоми...

3354 08:00 / 14.04.2021
Савол эътикоф қандай амал ҳисобланади Жавоб Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида ҳар бир масжид аҳлига эътикоф ўтириш суннати муаккададир таъкидланган давоми...

4893 13:00 / 27 март
...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик давоми...

24852 05:00 / 11.01.2017
Доим банд бўлган жисмҚуръон ўқимоқчи бўлишинг билан дўстларинг сенга телефондаги хабарларни ёғдириб ташлайди. Сенинг ишда зарур ишинг чиқиб қолади, энага эса давоми...

3253 17:16 / 08.06.2018