1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Мен учун Абдуллоҳнинг ўлимидан кўра кўйлакни йўқотганим оғирроқ

15:07 / 28.04.2017 2158 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Абу Зинод айтади: “Асмоъ бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳонинг бисотларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўйлакларидан бири сақланарди. Уни ўғиллари Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу кийиб юрарди. У киши ўлдирилганда кўйлак ҳам бошқа нарсалар қатори талаб, олиб кетилди. Кўйлакнинг олиб кетилганини эшитган оналари Асмоъ: “Мен учун Абдуллоҳнинг ўлимидан кўра кўйлакни йўқотганим оғирроқ” дедилар. 

Бироз вақт ўтиб, кўйлак шомлик бир кишида экани маълум бўлди. Асмоъ ўша одамдан кўйлакни қайтариб беришини талаб қилдилар. У одам: “Мен учун истиғфор айтмагунича қайтариб бермайман” деди. Асмоъ розияллоҳу анҳо: “Ўғлимнинг қотили учун қандай истиғфор айтаман?” дедилар. Одамлар: “Агар истиғфор айтмасангиз кўйлакни қайтариб бермас экан” дейишди. Шунда Ҳазрати Асмоъ: “Айтинглар, ўша одам олдимга келсин” дедилар. 

Ўша одам Абдуллоҳ ибн Урва билан бирга Асмоънинг олдиларига келди. Қўлида кўйлак ҳам бор эди. Асмоъ розияллоҳу анҳо ҳалиги одамга: “Кўйлакни Абдуллоҳга бер” дедилар. У одам кўйлакни Абдуллоҳ ибн Урвага берди. Асмоъ: “Кўйлакни қўлингга олдингми, эй Абдуллоҳ?” деб сўрадилар. Абдуллоҳ: “Ҳа, олдим” деди. Шунда Асмоъ розияллоҳу анҳо шомлик одамга қараб: “Аллоҳ сени кечирсин, эй Абдуллоҳ, яъни Аллоҳнинг бандаси” дедилар-да, бу билан Абдуллоҳ ибн Урвани назарда тутдилар”.  


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ипподромrdquo бозоридаги вилоятларга кетувчи машиналар оралаб юрган лўли аёл диққатимни тортди. Ўзини кузатаётганимга кўзи тушди чоғи, илдамилдам мен томон юра давоми...

4255 15:29 / 28.04.2017
Ҳурматли ўқувчи биз қўйидаги сатрларда пайғамбаримизнинг гўзал ахлоқларини ўргатадиган мактабларда таълим олган, улуғ уламоларимиздан бирлари ndash 442ҳижрий давоми...

3707 15:30 / 28.04.2017
Валфажр... Ўттизинчи жузънинг бошқа суралари каби бу сура ҳам инсон қалбини иймонга, тақвога, ҳушёрликка, тафаккурга чорлайди, .кўзингни оч,, дея миясига тинимсиз давоми...

2325 15:33 / 28.04.2017
Ярмук жангида мусулмонларнинг бир қанча отлиқ қўшинлари асосий қўшиндан ортда қолди. Ўша ортда қолганлар орасида Абу Суфён ҳам бор эди. Улар қўшин сафларининг давоми...

1947 15:12 / 28.04.2017