1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Қалб ороми

15:00 / 28.04.2017 2277 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ашраф Али Таҳонавийнинг охирги халифалари Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳимнинг муриди ҳикоя қилади:

«Мен, бир биродаримиз ва устозимиз Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ билан бир устознинг зиёратига бормоқчи бўлиб, уйдан чиқдик. Борадиган жойимиз унчалик узоқ эмасди, лекин Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ кексайиб қолганлари учун таксига минсакмикин деб, уй олдида бир оз тўхтаб қолдик. Ўн-ўн беш қадам нарида бир такси турар, ҳайдовчиси эса бизни кузатиб турарди. Маслаҳатлашиб, таксида борадиган бўлдик. Ҳайдовчи у томон юрганимизни кўриб, машинасининг эшикларини очиб, бизни кутиб олди. Машинага ўтиргач, Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ «Аллоҳ таоло Ўзи ҳохлаган кишисини (пайғамбарликка) танлаб олур ва Унга илтижо қилувчи кишини ҳидоят қилур» деган оятни ўқиб, шундай дедилар:

«Аллоҳ таоло пайғамбар, росул ва баъзи валий бандаларини улардан бирор ҳаракат бўлмай туриб ҳам Ўзига дўст қилиб олади. Шу тариқа улар Аллоҳ таолонинг муқараб бандаларига айланадилар. Бироқ, яна баъзи бандаларни Аллоҳ таоло мана шу ҳайдовчи каби кузатиб туради. Агар улар Аллоҳ таоло томон юрсалар, ҳайдовчи бизга машинасининг эшикларини очгани каби, Ўзининг раҳмат эшигини очади, Ўзи томон интилган бандаларни мақсадларига эриштиради. Агар бошқа йўлни ихтиёр қилишсалар, уларни ўз ҳолига ташлаб қўяди», дедилар…

Кун иссиқ эди. Ҳайдовчи машинанинг кондиционерини ёқиб қўйди, лекин машинанинг салони ҳадеганда совийвермади. Ҳайдовчи йўлдан кўзини узмай: «Бирортангиз томондаги ойна очиқ шекилли, илтимос, беркитиб қўйинглар», деди. Ростдан ҳам, шеригимиз томондаги ойна очиқ экан, уни беркитиб қўйдик. Ойналар ёпилгач, машинанинг ичи яна ҳам исиб кетгандек бўлиб, бироз беҳаловат бўлдик. Бироқ, сал ўтмай машинанинг ичи салқин бўлиб қолди, жонимиз кириб, баданимиз роҳатланди. Шунда Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ Раъд сурасидаги «Иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?» оятини ўқидилар, сўнг «Иссиқ кунда ҳамма сўлим-салқин жойга қочади. Бироқ, Аллоҳнинг зикри қалб учун салқин жойдан-да роҳатлироқдир. Зикр – гўё иссиқдан беҳаловат бўлган қалбнинг кондиционеридир. Лекин 

العينان نافذتا القلب 

«Кўзлар қалбнинг деразаларидир» дейилган. 

Агар инсоннинг кўз деган ойнаси ҳаромдан, қулоқ деган ойнаси беҳуда гап-сўзу шайтоннинг нағмаларидан, оғиз деган ойнаси ғийбату бефойда сафсаталардан ёпилмас экан, зикр қалбга ором бағишлай олмайди», дедилар».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқин Шарқrdquo радио станцияси менга Қурбон ҳайити байрами куни номимдан эшиттирилиши учун бир қисса ёзиб беришимни юклади. Мана, байрам ва унинг баракаю шукуҳи давоми...

2539 15:00 / 28.04.2017
Халифа Маъмун Тоҳир ибн Абдуллоҳга ғазаб қилди. Тоҳир Энди халифа мени тўғримда қандай йўл тутаркинrdquo деб ўйланиб қолди. Шунда тўсатдан бир дўстидан мактуб олди. давоми...

2422 15:05 / 28.04.2017
Азиз биродарлар биз бугунги суҳбатимизда аксар аҳли илмлар унутиб қўйган бир иборат ҳақида сўз юритмоқчимиз. Бу сўз ҳақида салафларимиз нима деганлар ва салаф давоми...

3048 15:36 / 28.04.2017
Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Зарийат18 Ояти каримада истиғфор айтишга саҳар вақтини хослаб қўйилганининг ҳикмати бор. Чунки саҳар вақтида дуо ижобат давоми...

2179 14:51 / 28.04.2017