1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Куфр ва нифоқ

14:52 / 28.04.2017 2064 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мунофиқ кофирдан ҳам хатарли бўлиб, унинг зарари кофирникидан кўра хавфлироқдир. Шунинг учун охиратда унинг азоби кофирникидан кўра қаттиқроқ бўлади. Қуръони каримда шундай дейилган:

إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الْأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَنْ تَجِدَ لَهُمْ نَصِيرًا (145) إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَاعْتَصَمُوا بِاللَّهِ وَأَخْلَصُوا دِينَهُمْ لِلَّهِ فَأُولَئِكَ مَعَ الْمُؤْمِنِينَ وَسَوْفَ يُؤْتِ اللَّهُ الْمُؤْمِنِينَ أَجْرًا عَظِيمًا (146)

Aлбaттa, мунoфиқлaр дўзaxнинг энг тубидa (бўлур)лaр. Улaргa (бирoр) ёрдaмчи тoпмaйсиз. Иллo, тaвбa қилиб ўзлaрини тузaтгaн, Aллoҳ билaн бoғлaниб, динлaрини Aллoҳ учун xoлис қилгaнлaр, aйнaн улaр мўминлaр билaн биргa бўлурлaр. Мўминлaргa эсa Aллoҳ буюк мукoфoт aтo этур.  (Нисо;145-146)

Аллоҳ таоло Анфол сурасида кофирнинг авф қилинишига куфрдан тўхташни шарт қилган эди:

قُلْ لِلَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ يَنْتَهُوا يُغْفَرْ لَهُمْ مَا قَدْ سَلَفَ ...

Куфр келтирганларга айт, агар тўхтасалар, ўтган нарсалар мағфират қилинур. ... (Анфол;38)

Мунофиқлар ҳақидаги юқоридаги оятда эса мунофиқнинг авф қилинишига тўртта нарсани шарт қилган:

إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَاعْتَصَمُوا بِاللَّهِ وَأَخْلَصُوا دِينَهُمْ لِلَّهِ ...

Иллo, тaвбa қилиб ўзлaрини тузaтгaн, Aллoҳ билaн бoғлaниб, динлaрини Aллoҳ учун xoлис қилгaнлaр, … (Нисо;146)

1. тавба қилиш

2. Ўзларни тузатиш

3. Аллоҳга боғланиш

4. Ихлос. Яъни, динларини Аллоҳ учун холис қилиш

 Шундан маълум бўладики, мунофиқлар кофирлардан кўра ёмонроқ, Аллоҳнинг ғазабига ҳақлироқ ва Аллоҳга қайтишдан, Унга тавба қилишдан узоқроқдирлар. Оятнинг сўзларига эътибор қаратайлик. Аллоҳ таоло қаттиқ ғазаб қилгани учун улар тавба қилганидан кейин ҳам уларни “улар мўминлар”, деб зикр қилмади, балки “улар мўминлар билан бирга” деб зикр қилди:

 فَأُولَئِكَ مَعَ الْمُؤْمِنِينَ ...

айнaн улaр мўминлaр билaн биргa бўлурлaр. (Нисо;146) деди. Ва яна уларнинг тавба қилганларини мўминлар билан жамлаб зикр қилмади. Яъни, “уларга Аллоҳ буюк мукофот ато этур” дейишнинг ўрнига:

وَسَوْفَ يُؤْتِ اللَّهُ الْمُؤْمِنِينَ أَجْرًا عَظِيمًا

Мўминлaргa эсa Aллoҳ буюк мукoфoт aтo этур”. (Нисо;146) деб, мўминларни улардан ажратиб зикр қилди. Буларнинг барчаси уларнинг қилмишлари нақадар ёмон экани ва уларга Аллоҳнинг ғазаби ўта қаттиқлигига далолат қилади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир кун қишлоққа борганимда жаноза устидан чиқиб қолдим. Марҳум таниш эди, бордим. Имом, фоний дунёнинг ўткинчилиги ҳақида маъруза қилди, сўнг марҳумнинг бўйнида давоми...

2647 15:30 / 28.04.2017
Бир киши Шайх Холид Жубайринг олдиларига келиб Эй устоз, мен Роббимни ғазаблантирадиган барча иллатларимдан воз кечдим. Фақат сигарет чекишни ташлай олмадимrdquo давоми...

2424 15:01 / 28.04.2017
Аллоҳнинг ояти карималари ҳамда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари асосида энг катта гуноҳи кабира деб эълон қилинган масала ҳақида сўз боради.... давоми...

2649 15:40 / 28.04.2017
Ўтган асрнинг аввалги йилларида яшаб ўтган Шайх Шомил рус истилосига қарши 25 йил шиддатли кураш олиб борди. Босқинчиларнинг сонсаноқсиз сараланган қўшинларини давоми...

3715 15:43 / 28.04.2017