1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Сақлансангиз сақлайди!

14:52 / 28.04.2017 2216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло солиҳ банда сабабли вафотидан кейин унинг зуррийётларини муҳофаза қилади. Каҳф сурасида зикри келган икки ёш бола ва уларга тегишли бўлган хазинанинг муҳофаза қилинишига ҳам оталарининг солиҳ экани сабаб бўлган. Қуръони карим шундай хабар беради: “Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишини ирода қилди. Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди.” (Каҳф;82) 

Шунинг учун Саид ибн Мусайяб р.а. ўғлига: “Эй ўғилчам, сени муҳофаза қилишни умид қилиб мен намозимни кўпайтираман” деб, “Уларнинг оталари солиҳ одам эди.” (Каҳф;82) оятини тиловат қилди.

Умар ибн Абдулазиз р.а. шундай дедилар: Бирор мўмин вафот этса, Аллоҳ таоло унинг ортида қолганларни муҳофаза қилади.

Муҳаммад ибн Мункадирдан: “Албатта Аллоҳ таоло бир солиҳ банда сабабли унинг боласини, боласининг боласини, уй аҳлини ва атрофидаги ҳовлилар аҳлини ислоҳ қилади, (яъни, яхшилайди)”. (Мусоннафу ибн Абий Шайба)

Муҳаммад ибн Мункадир: Албатта Аллоҳ таоло бир солиҳ киши сабабли унинг боласини, боласининг боласини ва атрофидаги ҳовлиларни муҳофаза қилади. Улар ҳамиша Аллоҳнинг ҳифзу-ҳимоясида бўладилар. (Абдуллоҳ бин Муборак Зуҳд китобида тахриж қилган)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шошманг, Аллоҳнинг ҳақида шошманг!. Агар итоатли ўсмирлар, ўтлаётган чорполар, мункиллаган қариялар ва эмадиган гўдаклар бўлмаганида эди, устингизга азоб ёғилиб кетарди”, дедилар. (Байҳақий ривояти)

(Яъни, “шошманг”дан мурод – азоб келмаётгани учун Аллоҳнинг ҳақида хулоса чиқаиришга шошманг, деганидир.)

Демак солиҳ бўлсак, Аллоҳ таоло ўзимизни, фарзандларимизни ва атрофимиздаги қўни-қўшниларни муҳофаза қилар экан. Агар бу салоҳият тўхтаса, Аллоҳнинг ҳимояси ҳам тўхтайди.  

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг ушбу: “Aгaр Aллoҳ oдaмлaрнинг бирини иккинчиси сабабли дaфъ этиб турмaс экан, шубҳaсиз, Ер фaсoдгa (бузғунчилик вa xaрoбaгa) aйлaнгaн бўлур эди.” (Бақара;251) ояти ҳақида: “Аллоҳ таоло намоз ўқийдаган кимса сабабли намоз ўқимайдиганни, ҳаж қиладиган кимса сабабли ҳаж қилмайдиганни, закот берадиган кимса сабабли закот бермайдиганни ҳимоя қилади. Бу Аллоҳ истаганича давом этади. Агар бузғунчилик кўпайиб кетса, Аллоҳ уларни ташлаб қўяди ва улар барчалари ҳалок бўлиб кетади. Сўнгра (Қиёмат куни) ниятларига кўра қайта тирилтиради”, деди. (Имом Байҳақий ривояти)


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир одам жуда бахил ва худбин эди. Хотини у билан хусуматлашиб Сичқонлар сизнинг уйингизда ватанини севгани учунгина яшайди. Йўқса, қўшниларникига чиқиб ҳам давоми...

2108 15:08 / 28.04.2017
Азиз биродарлар биз бугунги суҳбатимизда аксар аҳли илмлар унутиб қўйган бир иборат ҳақида сўз юритмоқчимиз. Бу сўз ҳақида салафларимиз нима деганлар ва салаф давоми...

3044 15:36 / 28.04.2017
Билинг Чиндан ҳам қиёмат куни одамларнинг энг бахтиёри ва аҳволи жуда ҳам чиройли бўлганлари Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатда бениҳоя кучли бўлганларидир. давоми...

2946 15:32 / 28.04.2017
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди Мўминлар ҳар доим Аллоҳга таваккул этадиларrdquo ОлиИмрон сураси, 122оят. Аллоҳ таоло айтди Кимдаким Аллоҳ таолога таваккул этса давоми...

2873 15:32 / 28.04.2017