1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Насафийнинг таржимаи ҳоли

22:20 / 27.04.2017 4524 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У кишининг тўлиқ исмлари Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Абул Барокат Ҳофизиддин ан Насафийдир. У киши замонасининг етук олимларидан бўлиб, фиқҳ, усулул фиқҳ, тафсир, ҳадис ва калом илмининг билимдони бўлган. Аслида у киши Самарқанднинг қишлоқларидан бири бўлган Изижда туғилиб ҳижрий 710 йилда вафот этган.  Ан Насафий деб аталиши эса Самарқанд ва Жайҳун орасида жойлашган Мовароуннаҳрнинг шаҳарларидан бири бўлган Насаф шаҳрига нисбат бериб айтилган. Имом Насафий илм талабида Бағдод ва бошқа шаҳарларга риҳлат қилган ва сўнгра ўз ватанига қайтган. Фиқҳ ва усулул фиқҳда имом эди. Ҳадис ва унинг маъноларининг билимдони бўлиб, ўта тақволи ва зоҳид зотлардан эди.

Имом Насафийнинг бир қанча таснифотлари бўлиб улардан энг машҳурлари ва муҳимлари қуйидагилар:

1. “Канзуд дақоиқ”. Бу китоб ҳанафий фиқҳида энг эътиборли матнлардан ҳисобланади.

2. “Ал Вофий”

3. “Ал Кофий Шарҳул Вофий”

4. “Ал Мусоффа”

5. “Умдатул Ақоид” (тавҳидда)

6. “Ал Манор” (усулул фиқҳда)

7. “Кашфул Асрор фий Шарҳил Манор” 

8. “Ал Мустасфо” Шарҳул Фиқҳин Наафиъ

9. “Ал Эътимад” Шарҳул Умда 

10. “Мадорикут Танзил ва Ҳақоиқут Таъвил”


НАСАФИЙ ТАФСИРИ ТАЪРИФИ ВА МУАЛЛИФИНИНГ  УНДАГИ УСЛУБИ


Бу тафсирни Имом Насафий р.а. “Тафсирул Байзовий” ва Замахшарийнинг “Кашшоф” тафсирлаидан мухтасар қилиб олган. Лекин уки Кашшофдаги мўътазила эътиқодидаги фикрларни ташлаб, Аҳли сунна вал Жамоа мазҳабига кўра таълиф қилган. Бу тафсир узун тафсирлар билан қисқа тафсирлар орасидаги ўртача тафсирдир. Бу тафсирда Имом Насафий р.а. қироат ва таркиб қоидалари ўртасидаги важҳларни жамлаган. Бунга Кашшофда келган балоғат қоидалари ва яширин нозик маъноларни кашф этишдан иборат бўлган бир қанча нарсаларни ҳам киритган. Шу билан бирга Замахшарий ўз тафсирида келтирган савол ва жавобларни ҳам келтирган. Лекин имом Насафий р.а. ўзининг бу тафсрида оятларни асос қилиб олган. Шунинг учун “Кашшоф”нинг соҳиби каби сураларнинг фазилати ҳақида мавзуъ ҳадисларни келтирганидек у киши мавзуъ ҳадисларни келтирмаган.  Имом Насафий р.а. грамматик қоидаларга чуқур кирмай, балки енгил тўхталиб ўтган. Мутавотир етти қироатни лозим тутиб, ҳар бир қироатни ўз қорисига нисбатини берган. Ҳукм оятларнинг тафсирида фиқҳий мазҳабларга қисқача тўхталиб ўтган. Ҳар бир мазҳаб келтирган фикрларни қисқача баён қилиб, асосан кўпинча ўзининг ҳанафий мазҳабини қўллаб қувватлаган. Мазҳабига мухолиф келганларга раддиялар берган. Бу тафсирда Исроилиёт ривоятларининг зикри камдан-кам учрайди. Шунда ҳам уни келтириб, сўнгра уни рад қилади.

Дарҳақиқат имом Насафий р.а. ўз тафсирининг аввалида қисқа бир иборани келтириб, унда ўзининг бу тафсирини ёзишдаги йўналиши ва услубини баён қилиб, жумладан шундай дейди: Тафсир илмида қироат ва таркиб важҳларини жамлаган, “Бадиъ ва ишорат” илмининг нозик жиҳатларини ўз ичига олган, Аҳли суннат вал жамоатнинг сўзлари билан безалган, бидъат ва залолат аҳлининг ботил фикрларидан холи бўлган, малол келадиган даражада жуда узун бўлмаган ва халал берадиган даражада жуда қисқа бўлмаган, ўртача бир китобни ёздим.


Қудратуллоҳ Сидиқметов

Аҳмаджон қори жомеъ

 масжиди имом хатиби



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
mdash Ҳазрат, бугун Исломий уйғониш тўғрисида гапириш мумкинмиmdash Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта. Фақат умумжамият диний уйғониши замирида. Менимча диний давоми...

1015 09:11 / 30 март
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Абдували қори Али қори ўғлининг уйларига ташриф буюрдик. Қори домланинг давоми...

10058 09:43 / 27.12.2017
Юқоридаги сатрлар кўп асрлик изланишлар ва уринишлардан сўнг .Аҳли сунна вал жамоа, ақийдавий мазҳаби уламоларининг касб ва ризқ масаласи бўйича эришган давоми...

4231 17:18 / 26.10.2017
Хабарингиз бор, .Hilolnashr, матбаанашриёти томонидан .Китобхонлик мактаби, лойиҳаси доирасида устозларамиз Рустамжон Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабеклар давоми...

2487 14:16 / 15.10.2023
Аудиолар

120527 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7050 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42138 14:35 / 11.08.2021