1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Марҳум инсонларнинг тирикларда қандай ҳаққилари бор?

21:19 / 27.04.2016 3850 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Марҳум инсонларнинг тирикларда қандай ҳаққилари бор? Шулар ҳақида маълумот олишни истар эдик.

Маълумки бизнинг динимизда инсон зоти жуда ҳам улуғлангандир. Инсон зотининг улуғлиги фақат унинг тирик чоғи билан боғлиқ бўлмасдан, балки бу дунё ҳаётидан кўз юмгандан сўнг, вафот этиб қабрга қўйилиб бўлганидан сўнг ҳам давом этадиган бир ҳурмат эҳтиромдир. Вафот этган инсонларнинг ҳақлари бўлишлари маъноси, уларнинг эҳтироми, эъзози бўлиши маъноси, Ислом инсонни улулғлаши тўғрисидаги таълимотлар асосида ва шу билан бирга Ислом ақидаси бўйича инсон вафот этиб қабрга қўйилганидан сўнг, танаси чириб тупроққа қорилганидан сўнг унут бўлмаслиги тўғрисидаги эътиқод билан боғлиқдир. Мўмин-мусулмонларнинг ақидаси бўйича, Қуръон ва суннат таълимоти бўйича инсон вафот этиб, қабрга қўйилиб, танаси чириб битганидан сўнг унут бўлмайди. Балки унинг танаси чириса ҳам руҳи барҳаёт бўлади, барча нарсалардан ҳабардор бўлиб туради ва ана шу эътибордан уларни вафотларидан кейин ҳам муомалалари давом этадиган бўлади. Мана шу асосларда ўтиб кетган, вафот этган мўмин-мусулмонларни тирикларда ҳаққи бўлиши тўғрисидаги тушунчалар келиб чиқади. Бу ҳақлар тирик инсон жони узилиб, вафот этиши билан бошланади. Дунёнинг қайси бурчида, қайси замонда бир мўмин-мусулмон шахс вафот этиб тирик дан ўликка айланар экан, ана шу ўлган шахснинг бутун дунё мусулмонларида катта бир ҳаққи бўлади. У ҳам бўлса, вафот этган шахсни ҳурмат эҳтироми билан, ювиб тараб, ғусл қилдириб, жанозасини ўқиб, авайлаб ва эҳтиром билан олиб бориб қабрга дафн қилишдур. Ўлган инсонни мана шу зикр қилинган тарзда қилишгача бўлган ишлар фарзи кифоя ҳмсобланади. Дунёда қайбир мўмин-мусулмоннинг ўлиги эътиборсиз қолса, юқорида айтилган ғусл қилдириш, кафанлаш, жанозасини ўқиб кўмиш маънолари юзага чиқмай қолса , бутун дунё мўмин-мусулмонлари Аллоҳнинг олдида гуноҳкор бўладилар. Агар тирик мўминлардан керакли сондагилари ажраб чиқиб, ўлган биродарларини, динқардошларини ювиб, тараб, кафанлаб, жанозасини ўқиб қабрга қўйсалар мазкур ҳақ адо этилган бўлади. Ва фарзи кифоя ҳам адо этилиб, кифоя қилиб барча мўмин-мусулмонларининг Аллоҳнинг олдида юзлари ёруғ бўлади. Ана шу ювиш, кафанлаш, анбарга солиб кўтариш ва дафн қилиш маросимларида, муносабатларида, вафот этган кишини, тирикдан ўликка ай ланган шахсни ҳурмати, эҳтироми, авайлаши ҳам лозим ва лобуддир. Шунинг учун ҳам вафот этган инсонни ҳолини, манзарини, кўринишини яхши бўлишини таъминлаш муносабати билан дарҳол тўғри қилиб ётқизилади, кўзларини юмилади юмилмаган бўлса, жағини танғиб қўйилади ва бошқа тадбир чоралари кўрилади. Ювиш пайтида ҳам уни қийнамасдан, иложи бўлса кийимларини ечишда йиртиб олиш яъни ўликни у ер бу ерга ағдармасдан, беҳуда ҳаракатларга қўймасдан авайлаган ҳолда кийимларини ечиб олиб0 ниҳоятда эҳтиром билан ювиб тараш, таҳорат қилдириш, ғусл қилдириш йўлга қўйилади. Кафанлашда ҳам мана шу нарсалар бўлади ва анбарга солишда, уни кўтариб юришда, анбардан олиб қабрга қўйишда ҳамма-ҳаммасида авайлаш, эҳтиром, эъзозлаш ўликни ҳаққи тиркларни бурчи ҳисобланади. Шу билан бирга ўликларга озор бериш яъни уларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш мутлақо ман қилинади. Пайғамбаримиз (С.А.В.) нинг ҳадислари бор, "ўлик кишини суягини синдириш, тириклагида суягини синдириш кабидир" яъни кимки тирк одамни суягини синдирганда қанча жиноят бўлса, ўликка нисбатан ҳам ана шу ишни қилганда шунча жиноят бўлади. Буни қиёс қилиб таққослайдиган бўлсак, тирикка қилинадиган ҳар бир беодоблик, ноқулайлик ўликка қилинганда ҳам шунга яраша гуноҳи бўлади деган тушунчани ичқариб олсак бўлади. Шу билан бирга мўмин-мусулмонлар ўзларининг диндошларидан бирлари вафот этганда, кафанлаб, жанозасини ўқиб, дафн қилиш билан бўлди энди буни ҳаққи бизда битди дейиша олмайди. Балки тириклар ўликларга нисбатан мажбуриятлари борлигини унутмаслик керак бўлади. Ўликларга бўладиган муносабатлардан бири, ўликларни фақат яхшиликлари билан эсламоқликлари лозимдур, тириклар. Ёмонликлари бўлса уни оғзига олмаган, тилга олмаган яхши бўлади. Пайғамбаримиз (С.А.В.) "ўликларингизни яхши, гўзалликларини зикр қилингалар" деганлар. Яхшиликлари бўлса зикр қилсин, лекин ёмонликларини санаб, орқасидан эслаб юриш мусулмончилик одобига кирмайди. Шу билан бирга яна ўликларни тириклардаги ҳақларидан бири тирик мўмин-мусулмонлар ўтганларини йўқлаб дуода бўлишларидир. Уларга гуноҳларини мағфират бўлишини тилаб, истиғфор айтишларидир. Мана бу ҳолатларни ҳам яхши тушуниб олишимиз тирик мўмин-мусулмонлар доимий равишда ўтганларини йўқлаб дуо қилиб туришларини йўлга қўйишлари лозимдир. Ўтган азизларини йўқлаб, уларга истиғфор айтиб, дуо қиладиганларнинг энг яхшилари, энг олий мақомлари намозҳонлар бўлади. Чунки намозҳон инсон ўзининг ҳар бир намози сўнгида дуо қилиш келган пайтида "Аллоҳумма мағфирли вал валидайя вали жамъил мўмина вал мўминат, вал муслимина вал муслимат" деган дуони қилади. "Эй Аллоҳим мени мағфират қилиб, гуноҳларимни кечгин, ота-онларимни мағфират қилиб гуноҳларини кечгин ва жамики мўмину-мўминотларни, муслиму-муслимотларни ҳам мағфират қилиб гуноҳларини кечгин" деган дуони намозҳон инсон энг дуо қабул бўладиган пайтида, намозининг сўнгисида ўқишга демак одат қилган бўлади, доимий равишда буни бир кунда неча марта намоз ўқиса, шунча марта такрорлаб юради. Мана бу ҳақиқатларни биз билиб олсак, демак инсон Ислом нуқтаи назаридан фақат тириклигида эмас балки ўликлигида ҳам мукаррам ҳурматлангандир, тирик мўмин-мусулмонларни юқорида зикр этилган, яна баъзи-бир зикр этилмай қолган ҳақлари ҳам бордир, буларни тирклари доимий равишда унутмасликлари уни адо этиб боришлари лозим ва лобуд.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайҳ ҳазратлари. Саволим шундан иборатки таҳорат олишдан олдин танадаги бирон яра ёки ҳусунбузар бироз кичик кўринишда қонаб турган бўлса, таҳорат олгандан давоми...

4160 09:25 / 26.09.2017
САВОЛ Хизмат юзасидан бир маросимга борган эдим. Дастурхонда турли спиртли ичимликлар бор эди. Атрофдагилар ичишди, албатта бу менга ёқмади, лекин чиқиб кетишнинг давоми...

3270 15:59 / 26.04.2016
СаволБилишимча, шом намозининг суннатида .Каафирун, ва .Ихлос, сураларини ўқиш суннат экан. Шу тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфТўғри.

4451 08:05 / 27.01.2018
САВОЛ Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. .Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз, дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун отаонанинг давоми...

4053 20:05 / 26.04.2016