1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Таҳорат олишда оғиз чайилаётганда

21:18 / 27.04.2016 3348 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таҳорат олишда оғиз чайилаётганда 3 марта ғарғара қилинадими, яъни томоқ чайиладими? Мен 15 йилдан бери 1-сув билан огзимни чайқаб, 2-сув билан ғарғара килиб, 3-сув билан бармоқларим билан мисвок қилиб юрардим. Шунча йил мобайнида таҳоратим нотўғри бўлганми?

Ибодатларни тўғри нотўғри бўлганлигини билиб олишнинг энг осон йўли уларнинг ҳукмларини билишдур. Таҳорат тўғри бўлдими, йўқми дейдиган бўлсак, таҳоратнинг фарзлари нима, важиблари нима эканлигини билиб олсак, суннатлари нима, мустаҳаблари нима эканлигини билиб олсак жуда фарқлаб олишимиз осон бўлади. Мана таҳоратда оғзини чайишни "мазмаза" дейилади, мазмаза дегани "оғизни ичини сув билан ювиш" дегани, араб тилида. Яъни "оғизни ичига сув етказиш" деган маъно. Ана шу демак маънони мфода қилиш суннат ҳисобланади. Энди таҳоратда оғзини чаймаган суннатни амалини қилмаган одамни таҳорати тўғри бўлаверади. Фарзни тўлиқ адо этган бўлса, вожибларини тўлиқ адо этган бўлса. "Фалон йилдан бери қилиб юрган таҳоратим нотўғри бўлганми" деган савол бу ерда ортиқча бўлиб қолади. Агар мазмаза таҳоратда оғзини чайиш суннат эканлигини билинганида, ана шу маънони демак яхши тушуниб олиш керак. Таҳорат аҳкомларини ўрганадиган китоблар кўп, яхшилаб ўрганиб олиш ва мана шу каби муносабатларда сўраб билиб бориш ҳам жуда яхши бир хислат ҳисобланади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчаларимизни таҳоратларимиз ўз ўрнида бўлиши ва кўзланган мақсадга, ғояга, савобга эриштирадиган бўлишини насиб этган бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Кўпчилик тезтез бизда рус тилидан олинган ва .закалат, деб аталган нарса ҳақида сўраб туради. Аслида закалат Исломда бормиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

3656 20:09 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Биз мусофирмиз, бизга масжидларда айтилган азоннинг овози эштилмайди. Шунда биз ҳар намозга алоҳида азон чақириб ўқишимиз зарурми ёки давоми...

11069 16:22 / 05.04.2017
Чақалоқларни эмлатиш ширк эмасмиБу саволни тагида савол бор у дегани нима дегани. Чақалоқни эмлатиш келажакда касал бўлмаслигини олдини олиш ҳисобланади. Ҳамма давоми...

3054 15:01 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Менинг қариндош акам телеграмда бир диний канал юрғазадилар. Улар ўз каналларидаги ахборотлар Қуръон оятлари, ҳадислар, Қироатлар, ибратли давоми...

2328 09:53 / 10.08.2019