1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

НАМОЗХОН ОЛДИДАН ЎТИШ

20:23 / 27.04.2016 2684 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
Шайх ҳазратлари! Сизга бир масала тўғрисида мурожаат қилмоқчи эдим. Жума кунида ҳар бир мўмин каби биз ҳам Аллоҳнинг байтига Ўзига ибодат қилиш мақсадида бордик. Ҳамма нарса одатдагидек чиройли давом этаётган эди. Фарзни адо қилганимиздан сўнг суннат учун қиёмга келдик. Ҳамма ният қилиб суннат намозини ўқишга киришган бир вақтда олдинги сафларнинг биридан бир отахон ўринларидан туриб, орқа томонга ўтиш учун ҳаракат қила бошладилар. Биз охирги сафларда эдик. Ўша отахон ёнимдаги биродаримнинг олдига келиб тўхтаб қолдилар, чунки у саждага кетаётган эди. Шу ҳолатда, яъни отахоннинг юзи ва оёқларига қараган ҳолатда икки бор сажда қилди. Яна кейинги ракатга турганида ҳалиги отахон яна йўлларида давом этдилар. Мана шу ҳолатда ўша биродаримиз тўғри қилдими, яъни отахонга эътиборсиз ҳолатда сажда қилиши тўғри бўлдими, ёки намозни тўхтатмоғи дурустмиди? Албатта бу ерда отахон тўғри иш қилмадилар. Лекин, менимча бу нарса биринчи бўлаётгани йўқ. Шунинг учун хато қилишдан сақланиш умидида сизга мурожаат қилаётган эдим. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу каби ҳолатлар зарурат юзасидан бўлгани учун, иншааллоҳ, кечирилади. Биродарингиз намозда давом этиб тўғри қилган. Агар намозхоннинг олдини кесган одам хабарсиз бўлганда, уни тасбеҳ айтиб ёки ишора билан огоҳлантириш лозим бўларди. Аммо сиз васф қилаётган ҳодисада отахон кўриб-билиб туриб зарурат юзасидан ноқулай вазият чиқишига сабаб бўлганлар. Аллоҳ камчиликларимизни Ўзи кечирсин! Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Биродарингизни ғийбат қилмангиз дейилган Ислом динимизда. Яъни мани тушунимча мусулмонларнинг биродарлари давоми...

4057 09:00 / 25.09.2017
Саволҳурматли устоз, саволим қуйдагича Мен ҳозир кореяда ишлаяпман. Ҳажга бориш учун пул ва бошқа ҳар қандай шароит ва имконларим мавжуд. Ўйлашимча менга бу давоми...

3963 13:50 / 18.02.2018
Ислом уммати бирибирига устоз, бирибирига шогирд бўлиб келган. Илм ўргатиш ва ўрганиш мусулмонларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий фазилатларидан бўлган. давоми...

3049 21:36 / 27.04.2016
САВОЛ Масжидда ифторлик қилса бўладимиЖАВОБ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМасжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда ебичиш, ухлаш давоми...

4607 17:18 / 24.06.2017