1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ИТ УРИШТИРИШ

20:16 / 27.04.2016 3954 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Биз яшайдиган жойда ҳар якшанба одамлар тўпланиб ит уриштиришади. Билсам, бу ўзига яраша қимор экан. Энг ёмони бу даҳшатли манзарани томоша қилиш учун ёш болалар ҳам йиғилишади. Шу каби ишларга Ислом дини нима дейди?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ислом дини бу каби ишларни ҳаром қилган. Ит уриштириш, хўроз уриштириш, қўй суздириш бўладими, ҳар қандай ҳайвонни уриштириш орқали қимор ўйнаш ёки уриштириш орқали томоша уюштиришлар Исломда ҳаром қилинган. Чунки бу–ҳайвонларга азоб бериб, инсонларнинг ҳузурланиши маъносидаги бир нарса. Агар шу ҳайвонларни уриштириш билан бирга орага қиморни қўш-ган бўлсалар, гуноҳнинг устига гуноҳ қилган бўладилар. Агар бу икки нарсага ёш болалар, катталарни чақириб, ваҳшиёна манзараларни кўрсатилишга сабаб бўлишса, гуноҳлари яна ҳам катталашади.
Минг афсуски, бундай ҳолатлар тез-тез содир бўлиб туради. Мана шунақа беҳуда ва ваҳшиёна ишлар қиладиган одамларимиз йўқ эмас. Ҳамма бунинг гуноҳ эканлигини тушуниб етмоғи ҳамда оиласи ва жамияти учун фойдали ишлар билан машғул бўлишни йўлга қўйиши керак. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ла икроҳа фиддийни,ndash.Динда зўрлаш мажбурлаш йўқ, ояти маъносини аниқлаштириб берсангиз.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ давоми...

3953 16:09 / 27.04.2016
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳабарингиз бор, ҳозирда бўйи етган қизлар ва келинларни ҳаммасини ҳам тўла соғломлигини таъкидлаш қийин. давоми...

4050 09:05 / 18.05.2018
Ассалому алайкум Биламизки, кўп ёшларимиз диндан узоқлашиб кетишган. Ҳатто ғусл нималигини билмайдиганларни ҳам учратдим. Маълум бир сабабларга кўра, яъни узрсиз давоми...

2419 12:39 / 21.06.2019
4савол .Аллоҳ таоло маишатпарстларга фосиқлик қилишни буюрганми,Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва давоми...

1328 10:43 / 28.12.2022