1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

СУНЪИЙ УРЧИТИШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОР

16:28 / 27.04.2016 3261 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси наслни чеклаш, одамларни алдаш учун наслни режага солиш деб аталаётган масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан ке-йин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Ислом шариати мусулмонлар наслини кўпайтириш ва таратишга тарғиб қилади, наслни буюк неъмат ва Аллоҳнинг бандаларига берган улуғ атоси деб эътибор қилади.
Бу ҳақда Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида кўплаб далиллар келгандир.
Ўша далиллар наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш Аллоҳ яратган инсоний табиатга ҳамда Аллоҳ бандаларига рози бўлган ислом шариатига зид эканини таъкидлайди.
Ана шуларни эътиборга олиб Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидагиларга қарор қилди:
Наслни чеклаш мутлақо мумкин эмас. Агар очликдан хавфсираб ёки шариат эътибор қилмаган сабабларга биноан қилинадиган бўлса, ҳомилани ман қилиш ҳам жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло ризқ берувчи зотдир. Ер юзидаги барча жониворларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир.
Аммо алоҳида, зарар аниқ бўлган ҳолатларда, аёлнинг оддий ҳолда туға олмай унинг қорнини ёриб боласини олишга мажбур бўлинадиган ҳолатларда ҳомиладор бўлишни ортга сурадиган омилларни ишлатишга монеълик йўқ.
Шунингдек, бошқа шаръий ва тиббий сабабларга кўра, онанинг ҳаёти хавф остида қоладиган бўлса, ишончли мусулмон табиблар қарори ила ҳомилани ман қилувчи ишлатилиши жоиздир.
Аммо умумий равишда наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш шариат бўйича жоиз эмас.
Ислом Фиқҳи Академияси.

СУНЪИЙ УРЧИТИШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРДАН КЎЧИРМА:

«Оилали бўла туриб ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.
Эрнинг уруғлигини олиб унинг хотини бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.
Эру хотин икковларидан уруғликларини олиб найчада урчитиб сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.
Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.
Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Иложи борича, муслима табиба даволанаётган аёлга қарасин.

Учинчи мажлис қарори:
23 - 30 Рабийъус Соний 1400 ҳ.с.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Ман яқинда фарзандли бўлдим. Исмини исломий исмлардан энг яхшисини қўйдим, аммо дадамдан маслаҳат сўрамасдан исм қўйибман. Исмни қўйиб давоми...

4153 09:05 / 20.03.2018
Йигит ўзи ёқтирган қизга уйланиши мумкинми Шунингдек, йигит қиз танлашда у билан кўришиши мумкинмиДемак, йигит ўзи ёқтирган қизга уйланиши мумкин, нимага мумкин давоми...

3155 15:44 / 26.04.2016
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли устозлар, менинг бир танишим йиллар муқаддам ўғил фарзандига бир қўй сўйган экан, ҳозирда эса бир маълумотни ўқиб ўғил фарзандга давоми...

4824 05:59 / 16.08.2018
САВОЛ Мен ҳозирда яшабўқиб турган давлатда турк биродарларимиз билан муносабатларим бор. Улар от гўштини ҳаром деб эътиқод қилишади. Ваҳоланки, мен ўқиган давоми...

3240 20:08 / 27.04.2016