1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳозир ҳар қадамда мунофиқларга дуч келмоқдаман

16:17 / 27.04.2016 2476 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари.
Ҳозир ҳар қадамда мунофиқларга дуч келмоқдаман, ҳозирги ҳаракати бошқа, кейинги ҳаракати бошқа бўлади.
Баъзан ўзимни ҳам мунофиқ эмасманми, деб ўйлаб қоламан, Қуръони Каримда мунофиқлик қораланган эди, кўп ҳолларда кофирлар билан бирга зикр этилган. Мана шундан қўрқмоқдаман.
Илтимос ҳазрат, мунофиқлик ҳақида тўлиқроқ тушунча берсангиз, мунофиқлар намоз ўқийдими, ҳаром ишлардан четланадими?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Араб тилида «нифоқ» сўзи ичи бўш, таш-қи кўриниши ўзгача нарсага ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам «нифоқ» сўзи ишлатилади. Чунки улар устидан оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Ҳозирги кунда ажнабий тилларда «тоннел» деб номланаётган иншоотлар ҳам арабчада «нафақ» дейилади.
Агар бу маънони диний-ақидавий истилоҳда ишлатмоқчи бўлсак, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмаслик мунофиқлик, деб айтилади. Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида эътиқоди бузуқ кишилар «мунофиқ» дейилади.
Кўпинча ҳадиси шарифларда мунофиқларнинг аломатлари ҳақида сўз юритилган, улардан бирида Расули акрам алай-ҳиссалом:
«Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса ёлғон гапиради, омонатга хиёнат қилади, ваъда берса устидан чиқмайди. Кимда шу хислатлар бўлса, унда мунофиқнинг барча хислатлари бўлган бўлади, агар биттаси бўлса, битта хислати бўлади», деганлар.
Мунофиқларнинг очиқ-ойдин кофирлардан ҳам катта хатарли эканликларига боис-кофирлар билан бўладиган алоқа ва муомалаларда биз уларнинг кимлигини эътиборга олиб, ўзларига яраша иш тутамиз. Мунофиқлар эса, сиртдан мусулмон бўлиб кўринадилар, одамнинг ичидагини билиб бўлмайди, натижада уларга ҳам мусулмонча муомала қилишга мажбур бўлинади. Бу билан мунофиқларга динга катта зарар етказишга имкон яратилади.
Айнан мана шу ҳолат уларга қиёмат куни кофирлардан кўра кўпроқ ва аламлироқ азоб берилишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло мунофиқлар жаҳаннамнинг энг қаъридан жой олишларини таъкидлаб айтган.
Ислом динининг аввалги пайтларида Маккаи мукаррамада мунофиқлик йўқ бўлган. Ҳижратдан кейин, мусулмонлар Мадинаи мунавварада алоҳида жамият бўлиб, «кўкракларига шамол тегиб» яшай бошлаганларидан сўнггина бу дард пайдо бўлди.
Маккада мусулмонлар оз сонли, заиф бўлиб, хоҳлаган киши уларга бемалол зулм ўтказар ва азоб берар эди. Одатда, бундай пайтда фақат ҳақиқий мўминларгина сабр-чидам билан динларини маҳкам ушлайдилар. Мадинада эса, мусулмонлар куч-қувватга, ўз давлатларига эга бўлдилар, улар билан ҳисоблашмасликнинг иложи қолмади. Шундай бир пайтда дилларини моғор босган, қалбларида марази бор баъзи кимсалар мунофиқлик йўлига ўтдилар. Аллоҳдан эмас, Аллоҳнинг бандаларидан қўр-қиб, Исломга юзаки кирдилар.
Мунофиқлик турли ахлоқий разилатнинг уясидир. Риёкорлик, алдамчилик, хиёнат, ёлғончилик, иккиюзламачилик, ваъдага хилоф қилишлар шулар жумласидандир. Мунофиқлик ҳар бир умматнинг жисмини титиб юборадиган ижтимоий касалликдир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари.Пайпоққа масҳ тортса бўладими Агар бўлса, қайси мазҳабдаЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Пайпоққа масҳ тортиб бўлмайди. давоми...

2916 16:38 / 27.04.2016
Бир дугонам намозхон аёл. 2 фарзанди бор, лекин эри наркоман. .Бундай эр билан яшаш шарт эмас, десам, .Динимизда эрга хурматли бўлиш керак, унинг изнидан чиқиш мумкин давоми...

3228 14:37 / 26.04.2016
СаволШайҳ ҳазратлари. Саволим шундан иборатки таҳорат олишдан олдин танадаги бирон яра ёки ҳусунбузар бироз кичик кўринишда қонаб турган бўлса, таҳорат олгандан давоми...

4155 09:25 / 26.09.2017
СаволШайх Ҳазратлари, Абдулқосим исми тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНотўғри.

3600 02:10 / 20.11.2017