1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кишига дам солинса турмуш қуриши тезлашадими?

20:09 / 26.04.2016 3148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Халқимизда турмушга чиқиши кечикаётган ёки кеч уйланаётган ўғил-қизларни домлага олиб бориб ўқитиш урф бўлган. Шундай йўллар билан қурилган оила қанчалик мустаҳкам бўлиши мумкин? Кишига дам солинса турмуш қуриши тезлашадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Турли омилларга кўра турмуш қуриши кечикаётган кишиларнинг борлиги ҳар бир жамиятда қадимдан мавжуд бир ҳолат.
Лекин буни дам солиб тезлатиб юбориш маъноси шариатда мутлақо йўқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам саҳобаи киромлар, тобеинлар, улуғ мужтаҳидлар, кейинги ўтган мусулмон авлодлар, илм аҳли тарафидан бирон ерда «турмуш қуриши кечикаётган ёшларга дам солса турмуш қуриши тезлашиб кетади» деган тушунча мутлақо бўлмаган. Бунақа дам солиш шариатда йўқ нарса, балки бундай пайтларда Аллоҳдан яхши бир оила сўраб, яхши умр йўлдош сўраб дуо қилиш, аҳли фазллардан дуо сўраш мумкин. Лекин «дам солса шунақа бўлади» деган тушунча мутлақо нотўғри гап. Бундай эъти-қодлардан четда бўлишимиз керак. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Аёлига жаҳл устида уйинга кет ёки кетсанг кетавер деса талоқ тушадимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом Ниятига боғлиқ. Талоқ давоми...

4227 05:56 / 17.09.2018
Ассалому алайкум, ҳурматли устозСавол Жоду ва .иссиқсовуқ, қилинган одамни даволашда Қуръон ва ҳадисда келган дуо ёки амаллар ҳақида маълумот берсангиз, чунки давоми...

4076 20:59 / 25.04.2016
СаволАввалги мактубимда рамазон рўзасини Тошкентда бошлаб Ўшқирғизистонда якунлашим ҳақида Савол бергандим. Сиз ҳайитни шу ерликлар билан нишонлашим давоми...

3222 03:12 / 27.05.2017
Ассалому алайкум Фарзанд туғилиб чақалоқлигида тўғрук хонада ўлса, кейин унга чиройли исм бериб кўмилса шу фарзанд отаонасини жанатни эшигини олдида кутиши давоми...

2456 10:14 / 05.12.2018