1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

АЙБЛИ ҲОЛДАГИ ҲОМИЛАНИ ТУШИРИБ ЮБОРИШ ҲАҚИДА

20:00 / 26.04.2016 2653 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!

Ортларидан набий йўқ зотга саловотлар бўлсин!

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1410 сана Ражаб ойининг 15-22 кунлари (1990-йил, 10-17 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. 

Муноқаша ва фикр алмашувлардан ке-йин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Агар ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлган бўлса, уни тушириб юбориш жоиз эмас. Тиббий ташхис унинг айбли яралганини қайд этган бўлса ҳам. 

Фақатгина ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ ҳомилани қолишида онанинг ҳаётига муқаррар хатар борлигига қарор қилсагина, уни тушириб юбориш жоиз. Бунда икки зарардан каттасини даф қилиш бор.

Агар ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ жиҳозлар ва таҳлил йўллари ила ҳомиланинг хатарли айблари борлигини, уни даволаб бўлмаслигини, у ўз вақтида туғилса ҳаёти ёмон бўлиши, ўзига ҳам ота-онасига дарду алам бўлиши аниқласагина, ота-онанинг талаби асосида уни тушириб юбориш жоиз бўлади.

Мажлис бу қарорни қабул қилар экан, табиб ва ота-оналарга бу масалада Аллоҳ таолога тақво қилишни ва бу ишда аниқлик билан ҳаракат қилишни тавсия қилади.

Тавфиқ берувчи Аллоҳ таолонинг Ўзидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Баъзилар совуқ пайтларда таҳоратга сув тайёрлашганда уни илиқлигини билиш учун бармоқларини сувга тиқиб кўришади. Баъзилар бунга қарши чиқиб, бу макруҳ, бу давоми...

2724 16:00 / 27.04.2016
Савол Баъзида намоз ўқиётган биродарларимиз саждага кетишдан олдин шимларини шимни тизза қисмидан ушлаб тортиб саждага боришади. Бу билан намозда ортиқча давоми...

4699 12:51 / 10.04.2017
2савол .Нуҳ алайҳиссалом билан Лут алайҳиссаломнинг хотинлари эрларига қандай хиёнат қилишган. У аёллар пайғамбарларнинг хотини бўла туриб, фаҳш ва зино давоми...

3019 18:39 / 12.12.2022
СаволАссалому алайкум Саволим шундан иборатки, биз яшайдиган тарафларда бирор бир нарсага ёки инсонга кўз текканда, агарда ўша кўзи теккан инсонни кимлигини давоми...

4891 10:09 / 21.06.2018