1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

МУШКУЛ КУШОД

18:47 / 26.04.2016 21418 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Биби Мушкулкушод онамизнинг қиссаларини ўқиш мумкинми? Бугунги кунда буни "ширк" деб топишган. Шайх Ҳазратларининг айни ҳолатга муносабатларини билмоқчи эдик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Биби Мушкулкушод» деган номли қисса шариатимизда йўқ нарса, мумкин эмас нарса. Мушкулни кушод қилувчи яъники, банданинг бошига тушган оғирликни енгил қилувчи, мушкул ишларни кушойиш айловчи зот Аллоҳ таолонинг ўзи. Биби Мушкулкушод деган бир шахс одамларнинг мушкулини кушод қиладиган, оғирини енгил қиладиган, қайғусини кетказадиган, бошига тушган мусибатни йўқ қиладиган бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун, «Биби Мушкулкушод» деган маросимларни қилиш, у ерда Исломга алоқаси бўлмаган бир қиссани ўқиш одамнинг бошига тушган мушкулни кушойиш айлаб ёзиб юборадиган ҳолат эмас. Балки бошига оғир иш, мушкул тушган мўмин-мусулмон Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ривоятлар асосида Қуръон оятларидан ўқиб, саловотлар айтиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан мушкулини осон қилишни сўрамоғи лозим. Бу тўғрида аниқ ва ишончли ривоятлар бор. Саҳобаларнинг розияллоҳу анҳум ҳаётларида ўтган тажрибалар бор. Ана ўшалардан, Қуръон оятларидан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуолардан ўқиб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ўзидан мушкулини осон бўлишини сўраш керак. Бу нарсани қайта-қайта айтишга мажбурмиз, чунки турли сабабларга кўра, асосан диний таълимотнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги, аёлларимиз ўртасида Ислом таълимотлари, жумладан, бошига мушкул тушганда нима қилиш кераклиги тўғрисидаги шаръий кўрсатмалар жорий бўлмаганлигидан мана шу нарса аёлларимиз ўртасида кенг тарқалиб қолган. Ҳатто Хадича Кубро мадрасасида таълим олган, вилоятлардан келган қизлардан баъзилари ҳам мурожаат қилишган. Улар бу ерда таҳсил олиб юртларига таътилга қайтиб борсалар аёллар «Сен шундай диний мадрасада ўқиб келдинг, бизга «мушкулкушод» қилиб бергин» деган таклифни қилиб, уларни хижолатга қўяётганликларини айтадилар. «Сен мадрасада ўқиб келдинг, бизга Қуръон тиловатини ўргатгин, бизга намоз таълимини бергин, бизга шариат аҳкомларини ўргатгин» дейиш ўрнига бизга «мушкулкушод» ўқиб бергин» деган талабни қўйишади. Ҳолбуки, бу нарса шариатда йўқ, мусулмонлар қилмаслиги керак нарса бўлганлигидан албатта мадрасада буни ўқитиш мумкин эмас. Бу тўғрида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас. Ана шу қизлар ҳам бизга мурожаат қилиб, «ана шу масалага аниқлик киритсангиз», деб сўрашган. Шунинг учун каттаю-кичик, ёшу-қари опа-сингилларимиз яхши тушуниб, англаб етмоқлари лозимки, бизнинг шариатимизда «Биби Мушкулкушод» номли шахс ёки қисса ёки бошига мушкул тушган одам қиладиган маросим мутлақо йўқ, бу шаръий нарса эмас, балки бошига мушкул тушганда банда Аллоҳнинг ўзига ёлвориши керак, Қуръон оятларидан ўқиши керак. Аллоҳ субҳану ва таолонинг Ўзидан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиш, такрорлаш, Аллоҳнинг зикрини қилиш ор-қали мушкулини осон бўлишини сўрашлари лозим. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен ИншаАллоҳ шифокор бўлмоқчиман. Гиппократ қасамини ичса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМусулмонларнинг ўзларининг қасамлари бор.

6681 09:05 / 16.11.2017
СаволАссалому Алейкум 1. Уйимизда илинган календарда бир муслима қизчанинг расми бор. Шу жоизми2. Табиат расмлар уйга илса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф1. Жоиз эмас.2. Бўлади.

6060 08:20 / 14.10.2017
САВОЛ ndash Ўғил болалар ва эркаклар учун қизил ва сариқ рангдаги кийим кийиш макруҳми Тор шим кийишнинг ҳукмичиЖАВОБ ndash Ўғил болалар ва эркаклар умуман эркак давоми...

3748 21:31 / 27.04.2016
СаволМуҳтарам Шайх ҳазратлари. Турлитуман безакли, ҳар хил каштали жойнамозларда намоз ўқиш танзиҳан макруҳдир. Булар чалғитиши, ғафлатга солиши мумкин, аввало давоми...

5827 08:05 / 13.01.2018