1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Биз рўмол ўраб юзини беркитиб юрган аёлларни руҳонийлар деб аташга ўрганиб қолганмиз.

18:44 / 26.04.2016 2886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Биз рўмол ўраб юзини беркитиб юрган аёлларни руҳонийлар деб аташга ўрганиб қолганмиз. Эшитишимча, христианлар ҳам ўз аёлларини ёки эркакларини руҳонийлар деб чақиришади. Тўғри айтяпмизми ёки бошқачароқ айтиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Рўмол ўраб, юзини беркитиб юрган аёлларни руҳонийлар дейиш ҳақида диний кўрсатмалар йўқ. Бу гапни мен биринчи бор сизнинг ушбу саволингиздан билиб турибман. Рўмол ўрайдиган аёллар оддий равишда рўмол ўрайдиган аёл деб аталади.
Христианлардаги сиз руҳоний деб атаган шахслар диний истилоҳда «Роҳиб» деб аталади. Улар ўз диний талимотлари асосида таркидунё қилишга қарор қилган эркак ва аёллардир.
Бизнинг динимизда бу каби роҳбанийлик йўқ. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом «Исломда роҳбанийлик йўқ», деганлар.
Муслима аёллар ўрайдиган рўмол диний таълимот бўйича тарки дунё аломати ҳисобланмайди. Балки ҳар бир муслима аёл-қиз сатри аврат учун ўрайдиган, бир жиҳатдан миллийлик аломати бор бош кийим ҳисобланади. Валлоҳу аълам

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бу саволимга қидириб жавоб топа олмадим. Имомга иқтидо қилган одам руку ва сажда қилаётганда .Аллоҳу акбар, деб давоми...

4213 08:05 / 20.01.2018
Йигит ўзи ёқтирган қизга уйланиши мумкинми Шунингдек, йигит қиз танлашда у билан кўришиши мумкинмиДемак, йигит ўзи ёқтирган қизга уйланиши мумкин, нимага мумкин давоми...

3151 15:44 / 26.04.2016
САВОЛ Бир киши тиш пастаси билан тишимни ювиб бўлиб, кейин мисвокни ишлатсам, бу исроф, сен исроф қилдинг, яъни тишингни ювгани кифоя қиладиган мисвок туриб, тиш давоми...

3302 19:36 / 26.04.2016
САВОЛ Шайх ҳазратлари, кўча куйда ҳижобда юрган аёлларни, қизларни кўрсам ҳавасим келади. Неча йилдан буён мен ҳам ўрайман десам, онам рози бўлмайдилар. Аввал давоми...

3216 18:44 / 26.04.2016