1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Сиз бўйнингизга олишингиз керак»

15:20 / 26.04.2016 3083 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқин бир қариндошимиз бетоб бўлиб қолдилар. Уларни ҳеч ким тузата олмади. Шунда бир киши «Сиз бўйнингизга олишингиз керак» деб айтди. Улар кинначиликни бўйниларига олдилар, ва энг қизиғи шу билан тузалиб кетдилар. Энди эса «отахонларим ўқишяпти» деб, инсонларни даволаётган эмишлар. Бундай ҳолатлар диний адабиётларда қандай таърифланади?

Бу саволда эҳтиётсизлик билан ишлатилган жумлалар ҳам бор. Мисол учун "уларни ҳеч ким тузата олмади" деган гап, яъники беморни табиб ёки даволовчи тузатмайди. Беморни бемор қиладиган ҳам Аллоҳ, уни тузатадиган ҳам Аллоҳ, шифо, даво берувчи Зот Ўзи. Табиб, даволовчи шахслар эса ана ўша нарсага сабабчи бўлади, хизматчи бўлишади холос. Ҳақиқий давони Аллоҳ таолони Ўзи беради. Кейинги мулоҳаза қилинадиган жой "бундай ҳолатлар диний адабиётларда қандай таърифланади". Яъни буни таърифланмайди, балки диний китобларда, фиқҳ китобларда, бошқаларда бундай нарсаларни ҳукми айтилади, "таърифланади" дейилмайди. Энди саволни сулбига, жавҳарига қайтадиган бўлсак, бу ерда эътибор бериш лозим бўлган нарса ўша "бўйнига олиш" деган нарса. Яъни кўп ҳолатларда баъзи-бир одамлар ўзларини ғайриоддий сезиб қоладилар, қулоқларига ҳар хил овозлар келиши, кўзларига баъзи-бир нарсаларни кўриниши, хаёллари турли тарафларга бурилиши ва бошқа ҳолатлар бўлади. Табибларга борса, шифохоналарга борса, мутахасислар кўриб, жиҳозларида текшириб билишларидан сўнг "Сизни дардингиз бизга оид эмас экан. Бизни мулоҳазамиз бўйича сиз соғсиз, ҳозирда баъзи-бирлар бир ўқитиб юборсангиз яхши бўлади" деган гапларни ҳам гапиришаяпти. Ана унда ўшанақа "бўйнига" олди деган гапни, бахшилик қилиб юрган, кинначилик қилиб юрган ёки дам солиб юрган баъзи-бир кишилар таклиф қиладида, мана шу саволда айтилган вазият вужудга келади. "Отахонларим айтаяпти, одамларим хабар берди, париларим буюришди" каби гапларни ҳаммаси шариатга тўғри келмайдиган нарсалар ҳисобланади. Агар ҳақиқатдан ҳаёлдан ташқари бўлиб, ҳақиқатда шундай бўлаётган бўлса, уларга жин теккан ҳолати бўлади. Жин билан гаплашиш эса шариатда мўътабар нарса эмас, балки кишини шаҳодати қабул бўлмайдиган даражада пастга туширадиган ҳолат. Яъни, жин билан гаплашганликни даъво қилаётган, гаплашиб юрганлиги исбот қилинган одамлар, баъзи-бир шаръий ҳукмларда гувоҳликка, шоҳидликка ўтадиган бўлса, гувоҳлиги қабул қилинмайди. Чунки, жинлар ёлғон гапириши турган гап, улар билан гаплашиб гапини бировларга айтиб юрганлар ҳам ёлғон гапириши ҳақиқат. Ёлғончи эса гувоҳликка ярамайдиган киши ҳисобланади. Мана шу маънода бундай нарсалар билан фахрланиш, мақтаниш ёки қандайдир бир бошқа маъноларни кишиларга талқин қилиш мутлақо нотўғри. Бундай ҳолатлардан тавба қилиш, покиза юриш, ибодатни кўпайтириш, Аллоҳдан шифо сўраш маъноларини катта эътибор бериш керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Бир одамга 90.000 сўмга запчаст сотдим. 1 хафта ичида сизга ишласа қолсун бўлмасам қайтариб олиб келиб беринг дедим. 1 хафтадан кейин қайтариб давоми...

3091 07:58 / 27.12.2018
СаволАссалому алайкум Устозлар мен Аллоҳ таоланинг инояти билан ҳозирги ойда қазо рўзларимни тутаяпман. Мен то рамазон рўзаси бошлангунча тутишни ният давоми...

14960 16:55 / 27.04.2017
Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳ, Устоз Саволим бор эди... Тақво билан фатвони ўртасида қандай фарқ борСаволим такрор ё ноуърин берилган буълса мени давоми...

2545 20:57 / 24.04.2016
СаволМухтарам Шайх ҳазратлари. Мискин деб кимни айтилади, яъни мискиннинг шаръий меъзонлари борми. Бугунги замонамизда кимларни мискин десак бўлади.ЖавобШайх давоми...

8898 17:44 / 02.05.2017