1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Зеҳннинг қувватини ошириш учун нималар қилиш керак?

21:11 / 25.05.2016 4672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳурматли устоз, зеҳннинг қувватини ошириш учун нималар қилиш керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Бу борада энг муҳими тақвони ошириш лозим. Одатда, бу саволни кўпроқ илм ўрганаётганлар, Қуръон ёдлаётганлар беришади. Уларга тақвони ошириш билан бирга, қуйидаги маслаҳат ҳам тақдим қилинади:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, бирдан Али келиб:

«Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй, Аллоҳнинг Расули! Ушбу Қуръон менинг кўксимдан чиқиб кетмоқда. Уни (ёдлашга) қодир бўла олмаяпман», – деди.

«Эй, Абул Ҳасан! Сенга Аллоҳ улар ила манфаат берадиган ва сен ўргатганларга ҳам манфаат берадиган ҳамда таълим олган нар-сангни кўксингда собит қиладиган калима-ларни ўргатиб қўяйми?» – дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули! менга таълим беринг», – деди.

«Қачон жумъа кечаси бўлганда, агар кеча-нинг охирги учдан бирида туришга қодир бўлсанг (албатта, у шоҳид бўлинган соатдир), унда дуо ижобат бўлади. Биродарим Ёқуб ўз ўғилларига «Сизлар учун Роббимга сўнгра истиғфор айтурман», деган. У буни жумъа кеча-си келгунча айтган. Агар қодир бўлмасанг, унинг ярмида тур. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, ав-валида тур. Тўрт ракъат намоз ўқи. Биринчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Йаасийн» сурасини ўқи. Иккинчи ракъатда «Фотиҳа» билан Ҳаа мийм («Духон») сурасини ўқи. Учинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Алиф лаам мийм. Танзийлус Сажда» сурасини ўқи. Тўртинчи ракъатда «Фотиҳа» билан муфассалдаги «Таборак» су-расини ўқи. Қачон Ташаҳҳуддан фориғ бўлсанг, Аллоҳга ҳамд айт ва Аллоҳга гўзал сано айт. Мен-га яхшилаб саловот айт, бошқа Набийларга ҳам. Мўминлар ва мўминалар ҳамда сендан олдин ий-мон билан ўтган биродарларинг учун истиғфор айт. Ана ўшалардан сўнг «Эй, Аллоҳим! Мени боқий қолдирган чоғингда маъсиятларни доимо тарк қилиш ила раҳим қилгин. Мени ўзимга бе-фойда бўлган нарсага уринмаслик ила раҳим қилгин. Мени Сени мендан рози қиладиган яхши назар ила ризқлантиргин. Эй Аллоҳим! Эй ос-монлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Қалбимга китобингни Ўзинг менга таълим берганингдек ёд олишни лозим қилгин! Уни Сени мендан рози қиладиган тарзда тиловат қилиш ила ризқлантиргин.

Эй Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Китобинг ила кўзимни мунаввар қилгин. У билан тилимни узун қилгин. У билан қалбимни очгин. У билан кўксимни кенгайтиргин. У ила баданимга амал қилдиргин. Чунки, менга ҳаққда  Сендан ўзга ёрдам бера олмас. Уни Сендан ўзга бера олмас. Ўзгартириш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир», – дегин.

Эй Абул Ҳасан! Ўшани уч жумъа ёки тўрт ёки бешда қилгин. Аллоҳнинг изни ила ижо-бат қилинурсан. Мени ҳаққ ила юборган Зот ила қасамки, бу ҳеч бир мўминни четлаб ўтмаган», – дедилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Аллоҳга қасамки, беш ёки етти (жумъа) ўтиши билан Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига худди аввал-гига ўхшаш мажлисга келди ва:

«Эй, Аллоҳнинг Расули! Авваллари тўрт оят ёки шунинг атрофидагинани олар эдим. Қачон уларни ўқийман десам, ёдимдан чиқиб қолар эди. Бугун эса қирқ ва унинг атрофда-гини олмоқдаман. Қачон уларни ўқисам, худди Аллоҳнинг китоби кўзим олдида тургандек бўлади. Ҳадисни ҳам эшитар эдим. Агар қайтармоқчи бўлсам, ёдимга келмасди. Бугун эса сиз ҳадисларни айтганингизда бир ҳарфини ҳам қолдирмайман», – деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-саллам унга:

«Мўминсан! Каъбанинг Роббиси ила қасам, эй Абул Ҳасан!» – дедилар».

Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуху қадрли Устоз Сизга бир дўстимни саволини йўлламоқчи эдим. Дўстим 4 миллион пул тикиб картошка эккан. Шериги давоми...

4873 08:10 / 05.11.2017
Ассалому алайкум Мен кўп қўшиқ эшитаман. Қўшиқ эшитсам рўзам очилиб кетмайдими Қўшиқ эшитса бўлади, рўза очилмайди, лекин савоби камаяди деган гап эшитдим шу гап давоми...

3399 08:53 / 03.10.2019
СаволАссалому алайкум Бир танишим Дубай шахрида ишлайди. У отаонасива оиладаги катталардан олдин ҳажга борса бўладими Жавобингиз учун катта раҳмат. Зикр аҳлидан давоми...

8786 06:00 / 29.05.2023
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен дорихонада фаолият юритаман ва айрим дорилар хусусида турли саволлар вужудга келади. Яъни овқат ҳазми учун давоми...

6495 10:05 / 03.02.2018