1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мотуридий билан Ашъарийнинг ораларидаги ихтилоф

20:56 / 25.04.2016 2725 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Имом ал-Мотурийдий ва Ашъарийя ақидасида 3 та жузъий фарқ борлигини “Сунний ақийдалар” китобидан ўқиган эдим (адашмаган бўлсам 3 та фарқ) мана шу фарқни тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. 

- Баъзи муҳаққиқ уламолар ал-Мотуридий билан ал-Ашъарийнинг ораларида асосан учта масалада хилоф борлигини айтадилар.

1. Биринчиси ал-Ашъарий ҳолни нафий қилади ва шунинг учун унинг фикрича сифати зоидалар йўқ ҳисобланади. Ал-Мотуридий эса уларни собит дейди.

Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи, таквийн сифати бор, у ҳар бир махулққа шомил сифатдир, дейди. Ал-Ашъарий бу номдаги сифат йўқлигини айтади.

Бу масалани чуқур ўрганган мутахассислардан Аҳмад Амийн ўзининг «Зуҳрул Ислом» номли китобининг 4 – жузида «Мотуридий ва Ашъарий фарқли қараган масалалар ҳақида алоҳида китоблар ҳам битилган. Баъзилар уларни қирқта масалага етказган», деган. Шу билан бирга бошқа олимлар каби Аҳмад Амийн ҳам мазкур масалалардаги фарқланишни хилоф деб бўлмаслигини таъкидлаб «Менимча, уларнинг орасидаги хилоф лафзий бўлган, холос», дейди.

Мотуридий ва Ашъарийлар фарқли қарашган масалаларни бу шаклда бўлишига икки имомнинг ўзлари эргашган фиқҳий мазҳаблари таъсирида бўлганлиги очиқ – ойдин кўриниб туради. 

Имом Мотуридий ҳанафий ва имом Ашъарий шофеъий бўлганлари учун баъзи масалаларда ўз мазҳаблари тушунчаларидан келиб чиқиб фикр юритган бўлишлари табиий. Мисол келтирайлик.


2. Иймоннинг зиёда ёки ноқис бўлиши. 

Ашъарийлар иймон зиёда ва ноқис бўлади, дейдилар. Мотуридийлар иймон зиёда ва ноқис бўлмайди, дейдилар.

Бу тортишувларга уларнинг иймонни турлича тариф қилганлари сабаб бўлган. Иймон тасдиқ, иқрор ва амалдан иборат деганлар иймон зиёда ва ноқис бўлади, деган. 

Иймон тасдиқ ва иқрордир деганлар, иймон зиёда ёки ноқис бўлмайди, лекин амал зиёда ва ноқис бўлади, деган.

Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи бу маънони қуйидагича ифода этган:

«Иймон Аллоҳ таолодан келган нарсани тасдиқлаб, унга иқрор бўлишдир. Аммо амаллар ўзлари зиёда бўлади. Иймон зиёда ҳам, ноқис ҳам бўлмайди».

Икки тараф қуйидаги оятларни ўз тарифларига биноан тафсир қилиб, бирлари зоҳирий маънони олса, иккинчилари амалга таъвил қилади.  

1. «Вақтики, уларга У зотнинг оятлари тиловат қилинса, иймонларини зиёда қилур», (Анфол: 2). 

2. «Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қилур», (Марям: 76). 

3. «Иймон келтирганлар иймони зиёда бўлур», (Муддассир: 31). 

4. «Иймонларига иймон зиёда бўлиши учун», (Фатҳ: 4). 

5. «Бас иймонларини зиёда қилди. Улар, Аллоҳ бизга кифоя қилур. У қандоқ ҳам яхши вакил, дедилар», (Оли Имрон: 173). 

6. «Вақтики, бир сура нозил қилинса, улардан баъзилари: «Бу сизлардан қай бирингизнинг иймонини зиёда қилди?» дерлар. Бас у иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди», (Тавба: 124). 


3. Қазо ва қадарнинг таърифи.

Ашъарийлар қазо ва қадарни қуйидагича таърифлайдилар:

«Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».

«Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир». 

Мотуридийлар қазо ва қадар лафзларини ўрнини алмаштирадилар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Жинлар инсонга жойлашиб зарар етказиши мумкинми Бир муллага борсак ўғлимни шундай деди. Ўқитиб турмасангиз ҳамма нарса бўлиши мумкин. давоми...

2535 12:40 / 25.06.2019
Ассалому алайкум Ҳозирда мусулмон бўлмаган юртдаман. Емак учун харид қилаётган маҳсулотларнинг таркиби билан танишиб, кейин сотиб оламиз. Лекин шундай бўлсада, давоми...

1912 12:03 / 15.11.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли узтозлар, яқинда каналидан 3901саволни жавобини ўқиб қолдим. Мен хам пайнетда ишлайман, бир нарса мени ўйлантириб қўйди. Агар услуга давоми...

2105 11:57 / 06.11.2018
Савол Ассалому алайкум Калима келтирган мусулмон одам бу дунёда гуноҳлар қилиб ўтса масалан, кўпчилик зино, ичкиликбозлик ва кичик гуноҳлар қилиб ўтишади, аммо давоми...

3704 21:09 / 24.04.2016
Аудиолар

118740 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40701 14:35 / 11.08.2021