1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намозда телефон ўчириш

21:16 / 24.04.2016 3657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Кўпинча намозда телефонни ўчиришга тўғри келиб қолади. Бу иш намозни бузмайдими?

Жавоб: Аслида намозга киришдан олдин, балки масжидга кирмай туриб телефонни ўчириб қўйиш энг яхши амал. Энди муаммо юзага келгандаги ҳолатга жавоб қиладиган бўлсак, бу муаммо яқиндан пайдо бўлганлиги учун савол олдинги фуқаҳоларимизга берилмаган, табиийки бевосита жавоб ҳам бўлмаган. Бунинг жавобини фиқҳий китоблардаги “Намозни бузувчилар” бобидан излашга тўғри келади. Намозни гапириш, овқатланиш, ичиш, кулиш, айрим кўринишдаги йиғлашлар бузгани каби кўп ҳаракат қилиш ҳам фосид қилади. Буни истилоҳда “амалул касир” дейилади. “Бадаиус санаиъ”да шундай келган: “Намозни фосид қилувчилардан бири амулул касир, яъни кўп амал бўлиб, намоз ичида намоздан бўлмаган ишни заруратсиз қилишдир. Лекин амалнинг ками фасод этмайди. Кўп ва камни ажратидаган чегара ҳақида ихтилоф қилинган. Баъзилар икки қўл ишлатишга муҳтож бўлинадиган иш кўп, бир қўлга эҳтиёжли иш кам ҳисобланади, дейишади. Шундан келиб чиқиб намозда кийим тугмасини қадаса фосид бўлади, аммо уни ечса фосид бўлмайди. Баъзилари узоқдан қараган киши унинг намоздамаслиги ҳақида шак қилмаса, бу амал кўпдир. Агар қараган киши намоздамикин, дея шубҳага борса, бу амал оздир. Саҳиҳ қавл мана шудир”. Али Қорининг “Шарҳул виқояларида: “Агар намознинг бир рукнида бир ишни уч марта қайта-қайта қилиш ҳам кўп амалдир”, дейилган. Рукн қиём, рукуъ, сужуд каби намознинг ичидаги фарзларидир. Мисол қиёмда бир жойни қайта-қайта уч марта қашиса намози бузилади.

Мана шулардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, намозхон телефонни бир босишда ўчирадиган бўлса намоз бузилмайди. Чунки бунда кўп амалнинг бирор кўриниши топилмайди ва ўчиришга зарурат ҳам бор. Лекин айрим кишиларда учрайдиган ҳолат, хотиржам уни қўлга олиб, ким қўнғироқ қилганини аниқлаб, ундан кейин ўчирадиган бўлса ва чўнтагига солса намози бузилади. Чунки бу даражада кўп амал қилган одамни четдан қараган одам намозда деб ҳисобламаслиги аниқ. Қолаверса ибодат масалаларида эҳтиёт томонини олинади.


Валлоҳу аълам.


Мубашшир Аҳмад тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари Мен уйланганман, аёлим ҳомиладор, яқинда фарзандли бўламиз. Шу борада саволим бор эди. Аёлим она бўлганидан сўнг давоми...

4094 18:52 / 26.04.2016
Бугунги кунда турли газеталарнинг саҳифаларида машҳур кишилар билан, санъаткорлар билан учрашувлар қилиш урф бўлган. Улар эса турли мавзулардги фикрларини давоми...

2809 20:57 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Фарзанд туғилиб чақалоқлигида тўғрук хонада ўлса, кейин унга чиройли исм бериб кўмилса шу фарзанд отаонасини жанатни эшигини олдида кутиши давоми...

2450 10:14 / 05.12.2018
CаволБир жавобни ўқиб менда савол туғилди 15 ва ундан кўпроқ кунни ният қилиб сафарга чиқилса, намозлар тўлиқ ўқилади. Нега унда ҳаж сафари давомида қаср ўқилади 30 давоми...

19349 11:25 / 24.11.2017