1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳидоятдан сўнг залолатга кетган киши яна тавба қилиши мумкинми?

20:41 / 24.04.2016 2801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизга саволларим жуда кўп, қимматбаҳо вақтингизни кўп олмаслик учун қисқароқ ёзишга ҳаракат қиламан. Аллоҳ илмингизни янада зиёда этсин, ҳақ йўлда собитқадам қилсин, ёзган китобларингизнинг ҳар бир ҳарфига тоғлар катталигича ажру-савоблар берсин, биздек омиларнинг бахтига тану-жонингизни саломат қилсин. Омийн!

Эрим ва унинг оиласи динсиз, намоз-рўза йўқ, ичишади, чекишади ва ҳоказо, ҳатто бириси: «Охират йўқ», деган (астағфируллоҳ). Йилига 2 марта (ҳайитларда) қабристонга чиқишни, одам ўлгандан кейин уч, етти, пайшанбалик, қирқ каби маросимларни қилишни «дин» деб тушунадилар. Ўзим исломга кирганимга уч йил бўлди. Турмуш қурганимда ўзим ҳам «замонавий»лардан эдим, Ҳодий Эгам иккинчи марта имкон берди.

Оилада 3 фарзанд эдик, 14-15 ёшларда эдим, онам ўлган, отам кўп ичар эди. Бизни эса Аллоҳ ҳидоят этди, учаламиз намоз ўқир эдик, «Иймон» китобингиз биринчи ўқиган китобимиз эди, бир-биримизга меҳрибон эдик. Кейин укам чет элга ўқишга кетди, мен университетга кирдим, кичик укам дадам ёнида қолди, учаламиз ҳам динсиз муҳитга тушиб қолдик, бир-биримиздан айрилиб, диндан чиқиб кетдик.

Аллоҳ тавбамни қабул қилармикин? Иймоним суст, ҳатто, баъзан шундай ёмон гумонлар бўладики, айтишга ҳам қўрқаман, оиламнинг динга қаршилиги дард устига дард.


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Муҳтарама Интизор Бахтиёр қизи хоним афанди! 

Ўзингиз айтиб ўтганингиздек, тавбага имкон берган Аллоҳнинг Ўзига ҳамду санолар бўлсин! 


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ банданинг тавбасини, модомики, у ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, қабул қилади», – дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

Жон ҳалқумга келмасдан аввал тавба қилиб қолмоқ лозим. Ана шу соатгача тавба эшиги очиқ. Ундан кейин кеч бўлади. 

Ҳақиқатни англаб, ҳидоятнинг ҳузурбаҳш нурларидан баҳраманд бўлгандан кейин яна залолатга, ғафлатга кетиш яхшимас. Энди, чин дилдан надомат қилиб, аввалги ҳолатларни такрорламасликка ҳаракатда бўлинг. Ибодатларни ўз вақтида адо этиб, Аллоҳнинг зикрини кўпроқ қилинг. Аллоҳдан тўғри йўлда собит қилишини сўраб дуою илтижода бўлинг. 

Гумонлардан узоқ бўлинг, уларни тилингизга чиқарманг. Илм ўрганишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлманг. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат шайтон ва унга эргашганларгина ноумид бўлур. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволquotМагний Б6quot деган витамин бўлиб, ичганда инсонни тетиклаштириб туради. Шу витаминни сахар вақтида, Рўзани тутишда қувват бўлишини ният қилиб истемол қилса давоми...

4996 09:05 / 07.06.2018
.Нур, сурасининг учинчи оятида .Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур, деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси давоми...

7886 18:56 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Агар инсон Аллоҳ Сенинг розилигинг учун малум бир гунох ишни тўхтатдим қайтиб қилмайман деб яна ўша ишни қилиб давоми...

2036 07:57 / 20.10.2018
Менинг саволлари аёлнинг туғиши ҳақида. Туғиш тўлғоғидан ўлган аёл охиратда шаҳидлар қаторида бўлади, дейишади. Шу тўғрими Туғиши қийин бўлиб, ҳаёти хатарга юз давоми...

3130 18:59 / 24.04.2016