1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Зинодан қандай тийилиш мумкин?

19:07 / 24.04.2016 4687 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир бандада нафс бор. Уни бўйсундириш учун никоҳланиш, уйланиш керак. Лекин бунга имкони, шароити бўлмаса, банда нафсдан, яъни, зинодан қандай тийилади?

ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Нур сурасида: «Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича иффатларини сақласинлар» (33-оят), деган. Ушбу оятда уриниш ва ҳаракатлар билан ҳам никоҳли бўлиш имконини топа олмаганлар нима қилишлари лозимлиги баён этилмоқда. Никоҳга имкон топа олмаяпман, деб ҳаром йўлга юриб кетмасинлар, иффатларини сақласинлар.

Ҳалолга имкон топа олмаганлар учун ҳаромдан иффатларини сақлашнинг энг яхши йўлини эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатиб берганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин, чунки у (уйланиш) кўзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир. Ким қодир бўлмаса, унга рўза лозим, чунки у (рўза) унинг учун бичилишдир", деганлар. Яъни, рўза тутиб юрса, шаҳвати қўзиши камаяди, иффатини сақлаш осонлашади, деганидир (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволТаҳорат ва ғусл қилишда контакт линзалар олиб қўйиладими Умуман линза ишлатиш қоидаларини билмоқчи эдим.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Олинмайди.

3097 05:25 / 01.01.2018
Савол Мен Россияда ишлайман. Ўтган йил Рамазонда рўза тутмайдиганлар билан бирга ишлаб, ноқулайлик бўлди. Уларга .Мен рўзадорман, фалон ишни қилмасамчи, деб давоми...

3439 17:19 / 17.06.2017
Акам билан бир уйда турамиз ва иккаламиз ҳам оилалимиз. Аёлларимизнинг дугоналари зиёфатга чақирганида улардан бирортаси бора олмаса, иккаласи ҳам бормасин, давоми...

4772 14:15 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Бир танишим чел элдан техника олиб келиб сотади. Шу танишимни бир мижози олдиндан заклад бериб техникага заказ берган. Чел элга хам заказ давоми...

3765 08:05 / 30.07.2018
Аудиолар

120352 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41986 14:35 / 11.08.2021