1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бошқоронғиликда ўзни қандай тутилади?

18:46 / 24.04.2016 2363 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келиним биринчи марта бошқоронғи бўлганида эркалик ва тантиқликни шунақанги ошириб юбордики, ҳалигача “туғаман” деса юрагим безиллайди. Бу борада шариатнинг алоҳида кўрсатмалари борми?  

ЖАВОБ: Бошқоронғилик аёл ҳомиладорлигининг илк даврида унда намоён бўладиган ҳиссий ҳолатдир. Кўнгил айниши, муайян нарса ҳидини ё муайян таомни ёқтирмаслик ёки муайян таомни, кўпинча нордон таомларни ейишни исташ, жиззакилик кабилар бошқоронғилик белгиларидир. Бошқоронғи аёл кўнгли нордон таомларни қаттиқ тусашини сезади.

Бошқоронғиликнинг эр-хотин иноқлигига ва уларнинг алоқаларидаги жозибага таъсири борми ёки йўқми? Бошқоронғиликнинг ҳомиладор аёл мизожи ва кўнгли ўзгаришига, унинг асаблари ва жисмига таъсир кўрсатиши сир эмас. Бошқоронғилик аёлнинг туйғу ва истакларида ҳамда кўп ҳолларда эри билан муносабатларида акс этадиган ҳолатдир. Бошқоронғи аёл гоҳо эрининг ҳидини ёқтирмайди, эри унга яқинлашганида нафратланади. Бу эрини ёмон кўрганидан эмас, балки бутун мизожи ўзгаргани, безовталиги ва ҳаяжонидан бўлади. Аёл бу ҳолда ўз туйғу ва истакларини бошқаролмайди. Шунинг учун бу ҳолдан эсон-омон ўтиб олгунича унинг бу ҳолини ҳисобга олиш, бу даврда унга ғамхўрлик қилиш лозим бўлади.

Ақлли, зийрак эр хотинининг бошқоронғи бўлганини билганидан унга вазифаларни кўп айтмаслиги, юмшоқ бўлиши, аёлининг оромини ҳисобга олиши, қийинчиликларини тушуниши, ўз истак ва талаблари билан аёлига оғирлик туширмаслиги керак.

Ўз навбатида бошқоронғи аёл ҳам эрини бахтиёр қилиш ва унга ором етказиш учун бор имконини сарфлаши лозим. У доимо шуни ёдда тутиши керакки, бошқоронғилик она бўлишнинг биринчи белгисидир. Оналик эса шафқат, меҳр, яхшиликдир (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Баъзан ўзи намоз ўқимайдиган инсонларнинг уйига, тўйларига бориб қоламиз. Шунда у ердаги таомлар ҳалол ёки йўқлигини билмаймиз. Шу сабабдан ўша таомларни давоми...

4398 21:31 / 27.04.2016
Савол Кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга устоз сифатида иссиқ пайтларда рўза тутишни бизга таълим берсангиз. Қандай ташқи ва ички омиллар рўзани иссиқ ва узоқ вақт давоми...

3344 09:05 / 09.06.2018
Яқинда эрининг бевафолигидан куйган, икки фарзанди билан оғир ҳолатда қолган ёш аёлдан мактуб олдим. Мактуб эгаси бахтли яашаб тургани, ҳамма нарса гўзал бўлгани давоми...

4115 21:14 / 24.04.2016
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Баъзи биродарлар билан Мавароуннаҳрнинг фатҳ қилиниши масаласида бироз .тортишиб, қолдик. Улар юртимизга араблар босқинчилик давоми...

3856 21:44 / 25.04.2016