1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Вафот санасини нишонласа бўладими?

18:38 / 24.04.2016 3546 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар йили онамизнинг вафот этган кунларида у киши яшаган уйда тўпланиш  одатимиз бор эди. Лекин яқинда бир танишимиз: «Ўлган кунда йиғилиш Исломга хос нарса эмас», деди. Биз айнан ўша санада эмас, эртасига йиғилдик. Кейин ўйланиб қолдим: ўлган одамни хотирлаш учун маълум бир санада йиғилиш Исломда умуман мумкин эмасми ёки бошқа бирон кўрсатма борми?


ЖАВОБ: 
Динимизда бир инсоннинг ўлган кунида хотирлаб оила аъзоларининг йиғилиши ёки йиғилмаслиги тўғрисида кўрсатма йўқ. Мусулмонларда қадимдан одамнинг ўлган кунини эслаб тўпланиш ва хотирлаш маънолари айнан ўша кунга белгилаб қўйилмаган. Ўлганларни хотирлаш доимий равишда бўлиши керак. Уларни ҳамиша хотирлаб дуода бўлиш тирикларнинг бурчи ҳисобланади. Шу билан бирга эътиқодимиз бўйича вафот этган кишиларнинг таналари чириган бўлса ҳам руҳлари тирикдир. Яқинларининг қилаётган амаллари ўлганларнинг руҳига намойиш қилиб турилади ва бу намойиш доимо давом этади. Шунинг учун вафот этган яқинлари руҳини шод этаман, деган мусулмон доимий равишда ҳалол-пок, ибодатда ва яхши амалларни қилишда бардавом бўлиши лозим. Бу вафот этганлар учун энг яхши ёднома, хотира бўлади. Лекин йилда бир кунни маълум бир шахснинг вафот этган куни сифатида белгилаб тўпланиш шариатда йўқ ҳамда йиғилмаслик тўғрисида буйруқ ҳам йўқ (Аллоҳ билувчидир). 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими Менинг Фотима ва Зуҳра, яъни эгизак фарзандларим бор. Кўпинча, танишбилишлар фарзандларининг бўйнига тепки давоми...

3026 18:52 / 26.04.2016
СаволШайх хазрат, Рамазонда шомга азон чакирилгунча огизни очиб ярим туйгулик микдорда таом танаввул килиб кейин шом укиса булади. Нафл руза тутганда албатта давоми...

4014 09:05 / 23.05.2018
Ассалому алайкум Қайнотам жуда кўп ичади, ичганда қайнонамга сен менга ҳаромсан дейди. Бу гапи талоққа ўтадимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом давоми...

3741 06:10 / 23.09.2018
СаволШайх Ҳазратлари, Абдулқосим исми тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНотўғри.

3200 15:25 / 12.02.2018