1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фосиқларга қандай муносабатда бўлиш керак?

15:50 / 24.04.2016 2695 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзан масжид имоми узрли сабаб билан намозга етиб кела олмай қолганида фосиқлиги аён бўлиб турган кишилар масжидларда имомликка ўтиб қолади. Бундай ҳолатларда қавм қандай йўл тутиши керак? Умуман, фосиқларга нисбатан қандай муносабатда бўлишимиз лозим?

ЖАВОБ: Ушбу саволга жавобан фосиқликнинг нақадар катта гуноҳ экани ва у келтирадиган зарарлар ҳақида қуйидагиларни келтириш мумкин:

1. Фосиқлик ҳаром. Ундан наҳйи қилинган. Фосиқ шахс гуноҳкор бўлади ва фисқига қараб жазога тортилади ва таъзир берилади.

2. Ҳанбалий мазҳаби бўйича, фосиқнинг имом бўлиб намозга ўтиши мумкин эмас.

3. Фосиқ ҳадис ривоят қилиш ҳаққига эга эмас.

4. Фосиқнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.

5. Фосиқнинг фатвоси қабул қилинмайди.

6. Фосиқ болани ўз қарамоғига олиши мумкин эмас.

7. Фосиқ Шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари бўйича никоҳда валий бўла олмайди.

8. Фосиқни фисқи учун ўзига яқин олиб бўлмайди.

9. Фосиқнинг ғийбатини қилиш жоиздир.

10. Фосиқнинг тавбаси, агар барча шартларни юзага чиқарса, қабул бўлади.

Фосиқликнинг зарарлари эса қуйидагилардир:

1. Фосиқлик Аллоҳ таолонинг, Унинг Расулининг ва мўминларнинг ғазабини жалб қиладиган нарсадир.

2. Гоҳида фосиқлик мусулмончиликдан чиқариши ҳам мумкин.

3. Фосиқ жамиятга зарарли инсондир.

4. Фосиқлик мунофиқликка, мунофиқлик эса дўзахга олиб боради.

5. Фосиқлик тарқалган жамият парчаланиб,таназзулга юз тутади.

Мўмин банда фосиқликнинг ҳар бир кўринишидан ўзини олиб қочиши, бу нарсанинг зарарларини эсдан чиқармай юриши керак. Мабодо билиб-билмай баъзи фисқ ишларини содир этган бўлса, дарҳол тавбага шошилиши лозим (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲазрат, мен футбол кўраман ва баъзи пайт қизиқишдан қаттиқ ҳаяжонланаман ҳам. Афсуски бу ҳол намозимда эмас. Ақлим бу иш нотўғрилигини англаяпди, аммо ташлай давоми...

4085 20:35 / 05.05.2017
Аёлимнинг янгаси унга .эрхотин бирга бўлганингиздан сўнг, агар эринг ё сен ғусл қилган бўлсанг, иккинчингиз ҳам ғусл қилмагунингизга қадар бирбирингизга давоми...

3534 15:39 / 24.04.2016
Кўчада бир лўли аёл мени тўхтатиб унга ёрдам беришимни сўради. Аёлга пул берган эдим у мени дуо қилди. Дуога қўшилиб қўлларимни очиб турдим. Кейин эса кетаётган давоми...

4023 21:22 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Блогерлар орасида кенг дунёқарашли, ақлли бир блогерни бир неча блогерлар телеграмда тавсия қилишган экан. Каналига аъзо бўлдим, кейин уни давоми...

2249 08:36 / 04.08.2019