1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қиз боққан жаннатий бўладими?

15:46 / 24.05.2016 3597 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳтарам Ҳазрат! Аёлим билан уч қизни тарбияламоқдамиз. Яратган Эгам уларни солиҳалардан қилсин, омин! Аёлим ва мен  шу фарзандларга шукрона келтириш билан бирга Аллоҳга дуолар қилиб ўғил фарзанд ҳам тиламоқдамиз. Яратган Эгамдан бизнинг ҳаққимизга дуо қилишингизни сўраймиз, илтимос!

ЖАВОБ:  Аввало сиз билан келинимизга совға тариқасида бир ҳадиси шарифни шарҳи билан тақдим этишга ижозат бергайсиз.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса, уларга одоб берса, меҳрли бўлса ва кафолатини олган бўлса, албатта, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар. «Ё Аллоҳнинг Расули! Агар иккита бўлса ҳамми?» дейишди. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Қавмдан баъзиси «Битта» дейилганда, «Битта бўлса ҳам» дердилар», деб билди». Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Битта бўлса ҳам вожиб бўлади» деб жавоб берганлари ҳақидаги ривоятлар ҳам бор.

Биттами, иккитами ёки учтами, ундан кўпми – қиз болани тарбиялаб вояга етказиш билан бандага жаннатга кириш вожиб бўлиб қолиши жуда улуғ гап. Бу қиз бола тарбиясига динимиз қанчалар катта эътибор берганини яна бир бор таъкидлайди. Албатта, қиз болани боқиб-тарбиялаш жуда нозик ва машаққатли меҳнат эканини ҳамма яхши билади. Аммо бу меҳнатнинг савоби ва мукофоти ҳам ўзига яраша юқори даражада эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз. Ушбу ҳадисда сонидан қатъи назар қиз болаларга одоб берган, меҳрли бўлган ва кафолатига олган кишига жаннат вожиб бўлиши баён этилган (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яшириб нима қиламиз, жуда кўп хотинлар ўзларининг эрлари олдидаги бурч ва мажбуриятлари у ёқда турсин, ҳатто хотинлик одобларини ҳам яхши билишмайди. Оилаларда давоми...

18746 14:19 / 24.04.2016
Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокотуҳу ва Мағфиратуҳу ва Ризвануҳу. Ҳурматли УстозСизга яна битта масала бўйича савол йўллаяпман. Агар саволимда давоми...

2735 20:58 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Аллоҳ билимингизни зиёда қилсин. Саволим қуйидагича, бир танишим билан бидъат мавзусида узоқ баҳслашиб қолдик. Унинг айтишича, тасбеҳни бармоқ давоми...

5603 06:10 / 14.09.2018
СаволНашида тинглаш мумкинми Шу саволимга ҳеч тўлиқ жавоб топа олмадим. Сиз жавоб берасиз, деган умиддаман.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМумкин.

10662 10:35 / 28.12.2017