1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ота фарзандини кечирмаса-чи?

15:34 / 24.04.2016 3397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота ўз боласидан кечсаю, бола отанинг олдига ялиниб борса, лекин ота кечирмаса, бу ҳолда нима қилса бўлади?

ЖАВОБ: Ота ўз боласидан қай тарзда кечгани бу ерда муҳим омил ҳисобланади. Агар отанинг норозилиги ношаръий бўлса, шариатда кўрсатилмаган сабабларга кўра фарзандидан норози бўлаётган бўлса, унда иш енгил кўчади.  Лекин бола отани шариат кўрсатган таълимотларга хилоф ҳолатда норози қилса, унда иш оғир бўлади. Нима бўлганда ҳам, отанинг ҳақ ёки ноҳақ норозилиги юзага чиққанидан кейин фарзанд ялиниб бориши, отасидан кечирим сўраши жуда улуғ нарса. Ана шундай пайтда оталар меҳр-шафқат кўрсатишлари, фарзандларининг ёшлиги, бебошлигини, яна қандайдир узрларини қабул қилишлари, бош эгиб кечирим сўраб турган фарзандни ноумид қўймасликлари жуда яхши бўлади. 

Энди ота ялиниб борган фарзандини кечирмаса, нима бўлади? Бунда отанинг розилиги шариат доирасида бўлса, унда фарзанднинг ҳоли Аллоҳ таолонинг ўзига ҳавола қилинади. Аммо ота ношаръий ишлар туфайли фарзандидан норози  бўлса, бунда норозиликка ўрин йўқ. Мисол учун, ҳозирги кунда кўп кишиларнинг ана шунақа норозилиги бор. Фарзандлар шаръий иш қилганлари учун норози бўлаётган баъзи ота-оналар ҳам бор. Албатта буларнинг норозилиги ноўрин ҳисобланади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, куёвнинг отаси ўғли билан келинини чўчқа гўштидан колбаса қиладиган корхонада ишлашга мажбур қиляпти. Улар узр айтса, «сенлардан норозиман, отангман-ку, ахир» деган гапларни қиляпти. Шунга ўхшаш ҳаром, ношаръий, қонунда ман қилинган ишларни, ҳам шариат, ҳам қонун «йўқ» деб турган нарсани «қиласан, қилмасанг мен норози бўламан, отангман» дейдиган бўлса, албатта бундай норозиликнинг ўрни йўқ.   Лекин, ота ҳам, болалар ҳам албатта рози-ризолик билан, ҳар бир ишнинг шариат асосида бўлиши, шунга мувофиқ тарзда иш тутиш лозимлигини унутмасликлари керак (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБолалар инжиқлик қилганда ИСИРИҚ тутатишади ва фойдаси текканлигини айтадилар. Шунақа вазиятларда исириқ тутатса киши ГУНОҲКОР бўлиб қолмайдимиЖавобШайх давоми...

5405 09:05 / 12.11.2017
СаволҲазрат Намоздан кейин дуо қилиш яхшими ёки бошқа пайтми шу дуо қилишда яхшилилар бормиАллоҳ хаммамиздан рози бўлсинЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Намоздан кейинги дуо жуда ҳам яхши.

3973 23:05 / 28.04.2017
САВОЛ ndash Ўғил болалар ва эркаклар учун қизил ва сариқ рангдаги кийим кийиш макруҳми Тор шим кийишнинг ҳукмичиЖАВОБ ndash Ўғил болалар ва эркаклар умуман эркак давоми...

3752 21:31 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Намозни тугатиб дуо қилинганда quotўқиган намозимнинг савобини фийсабиллах мархум дадамнинг рухига бағшладимquot деб дуо қилинса шу намознинг давоми...

3909 06:10 / 28.09.2018