1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Муаллифлик хуқуқига риоя

21:12 / 22.04.2016 2959 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Куни кеча Жума намозини ўқиш учун Кўкча масжидига чиқдим. Маъруза давом этаркан, икки кишининг суҳбати диққатимни тортди. Улар шайх жанобларини электрон китоблари ҳақида гаплашарди. Улардан бири "Шайхнинг китоблари электрон савдога чиқибди, битта программа орқали уларни текинга юклаб олса бўларкан. Мен юклаб олдим" деди. Маъруза бўлаётганлиги боис индамадим. Намоздан кейин эса, уларни кўрмадим. Азиз диндошлар! Китоб ёзиш, уни тартибга келтириш ва нихоят не машаққатлар ила уни чоп эттириш, қанчалар мушкул иш эканлигини кўпчилик билмаса керак. Агар билишганда, бировнинг хаққини бунчалик осон поймол қилишмасди. Ахир олимнинг уйқусиз тунлари, илм йўлидаги йилларча чеккан машаққатлари, китоб ёзиш уни чоп қилишдаги моддий ва маънавий сарф харжатлари, унинг ҳаққи бўлмай нима?! Бу ҳақни ундан бошқа ҳеч ким кеча олмайди, кечса кечди бўлмаса иш чатоқ бўлади, бу ҳақ охиратга қолади. У ерда ҳеч қандай "программа" ёрдам бермайди. Аллоҳ барчамизга инсофу тавфиқ берсин!



Жавоб: Сизга ташаккур! Аллоҳ таоло бошқаларга ҳам сизга берган фаҳм ва фаросатни, илм ва тавони берсин!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Саволим бироз ғалати эшитилиши мумкин, олдиндан узр сўрайман. Мен анчадан бери оператормонтажчи бўлиб ишлайман. Шунинг учун ҳам баъзи давоми...

3909 11:00 / 13.07.2022
Ассалому алайкум Узтозлар, навбатда турганимизда яъни банкда, метан заправкада ва хоказо жойларда навбатни бузиб кирадиган одамлар бўлади. Улар гунохкор давоми...

5073 10:09 / 22.01.2019
СаволАссалому алайкум Маълумки алмисоқда барча рухлар Аллоҳга сен бизнинг Роббимизсан деб ваъда берган, лекин дунё оламида ушбу ваъда эсдан чиқади ва давоми...

4783 09:00 / 24.03.2018
Ассалому алайкум 22 август куни ўғил фарзандли бўлдим. Ўзим намоз ўқийман, рўза тутаман, Аллоҳдан қўрқаман, лекин диний илмим камроқ. Мен ўғлимнинг иншааллоҳ кучли давоми...

2114 07:51 / 17.10.2018