1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Мусулмонлар Инжилнинг қайси башоратларини Муҳаммад савга оид дейдилар?

20:54 / 22.04.2017 5337 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

27-савол. Сизлар қандай қилиб жиддий равишда Аҳмад Дидоднинг Инжилдаги Муҳаммад китобидан далил келтирасизлар. Инжилни тафсир қилиш бўйича бутун бир фан бор ва усизнинг туманли даъво ва шубҳаларингни  чилпарчин қилиб ташлайди. Инжил бизнинг Нажоткор Исо Масиҳни башорат қилади, Нимага сизлар бировнинг китобига дахл қиласизлар, ваҳоланки уни ўзгартирилган деб ҳисоблайсизларку?

 27-жавоб. Ҳа мусулмон ақидаси учун Қуръон ва Суннатни ўзи кифоя қилади. Биз ақидамизни Инжилдан келтирилган баъзи оятлар ёки далиллар устига қурмаймиз. Шу билан бирга Инжил – тарихий ва умуминсоний ҳужжат қайсики, унда илм фан учун муҳим қимматли тарихий маълумотлар бор. Биз Инжилни ишончлиликда аслига нисбатан бутунлай  бошқа ўзгартирилган деб ҳисобламаймиз, чунки Қуръон талқинига мос келадиган маълум бир матнлар ҳам борки, улар бизнинг назаримизда муҳим ҳисобланади.

Инжил кимнинг башоратини беради, деган масалада ҳаммаси бирдек эмас. Агарчи насронийлар Қадимий Аҳд деб атасаларда, яҳудийлар учун қадимий эмас амалдаги эътиқодни ўргатадиган ҳужжат, ва улар уч минг йилдан бери уни амал қилиб сақлаб келувчи бўлганлари ҳолда Китоб албатта Исо ибн Марямни башоратини берган демайдилар. Буни устига улар умуман инкор қиладилар. Бу борада кўп ҳужжатлар келтирадилар, шундай қилиб фикрлар хилма хиллиги мавжуд.

Биз ўзимизга Китобни қуйидаги яҳудийлик ва насронийлик анъаналари бўйича тафсир қилувчиларни фикридан қайтаришни мақсад қилиб олмаганмиз, лекин бизнинг юзимизга гўё Инжилда Муҳаммад сав тўғрисида ҳеч нарса йўқ деб гапиришлари, бизни уларнинг айтганларини зиддига гувоҳлик берувчи бир қатор ақлий далилларни келтиришга мажбур қилади.

Лекин шуни таъкидлаб айтамизки бу мухолифларимизга ҳужжатларни Инжилни асос қилган ҳолда тақдим қилиш эмас, Пайғамбарлик аломатлари мажозийми, рамзийми - улар шундай нарсаларки, улар мантиқий далиларни  ҳисобга олинмай, Аввалда Пайғамбар томонидан башорат қилинган, рамзий аломатларни охир оқибатда тушуниш, билиш диний ҳис-туйғулар билангина бўлади. Шу сабабдан улар ҳеч нарсани исботлай олмайди, уларнинг мана бу башорат бу тўғрида дейишлари уларнинг шахсий эътиқодлари-ишончлари сифатида қолаверади.

Агар матнда бундай изоҳлашни  мантиқий жиҳатдан  асло мумкин эмаслиги  кўрсатадиган аниқ далиллар бўлса, изоҳ, тафсир аксинча эканлигини исботлаш мумкин. Тамомила ақлга тўғри келадиган матнга асосланган, камида матн инкор қилмайдиган, бизнинг тафсиримизни ҳам кўтарадиган далилларни келтиришимиз мумкин ва келтирамиз.

100 йиллар аввалроқ католик руҳонийси қадимиги яҳудий тили-ивритни, оромий тилини, қадимги юнон ва лотин тилларини билган Бенджамин Дауд Кельдани Китоб (Инжил Таврот, Забур)дан ушбу матнларни ўқиб, ўрганиб Абдул-Аҳад Довуд исми билан Исломни қабул қилди. Унинг тадқиқотлари “Инжилда Муҳаммад” деган китобда нашр этилган. Биз ушбу материаллардан фойдаланамиз.

Инжилда қуйидаги сўзларни ўқиймиз (Втор. 18:18): “Мен уларга ўзларининг биродарларидан  сенга ўхшаган пайғамбарни юбораман, ва унинг тилига Ўз Сўзимни  жо қиламан”. Агар бу сўзлар Муҳаммад савга тааллуқли бўлмаса, ҳали у амалга ошмади. Исо аснинг ўзи  ўша кўрсатилган пайғамбар эканлигига даъвогарлик қилмаган. Унинг ҳаворийлари ҳам худди шундай фикрда эдилар, улар бу иш амалга ошса Исо ас тезда яна қайтади, деб ҳисоблар эдилар. Янги Аҳднинг матнини Тавротдаги Масиҳ тўғрисидаги парчалар билан бирга кўриб чиқамиз. 

Исо ас Мусо асга ҳеч ўхшамайди. Биринчидан - Мусо асга  доҳийдек барча қулоқ солган. Исо ас га  шундай қулоқ солишганми? Инжил ҳикоя қилишича 12 шогирднинг барчаси ҳам яҳудийлардан қўрқиб, устозларини асрга олишаётганда ташлаб кетдилар. Ўлган деб ўйлаб, уни кўмгани ҳам келмадилар, бу эса қадимий урф одатларда хорлаш ҳисобланарди. Бошқалар, яҳудийлар эса уни чормих қилишга аҳд қилдилар, бу пайтда омма халқнинг ҳеч қандай қарши чиқиши, қўзғолони аниқланмаган.

Иккинчидан Мусо ас уйланган эдилар, шахсан кўп сонли жангларни олиб борди ва уларда ғалаба қилди, Худо томонидан қонун чиқарди ва бузганларни шахсан жазога ҳукм қилди. Исо эса муъжизавий тарзда ҳомила бўлди, уйланмади, қўлига қилич ушламади, қўшинни бошқармади, қонун чиқармади. Шунинг учун ҳам унинг тобеълари Мусо ас башорат қилган барча нарсалар амалга ошадиган вақт - Устозларининг иккинчи келишини кутишар эди. Лекин Худонинг иродаси Ўз башоратини бошқа одамда VII асрда амалга ошишига бўлди (бу Исо ас шахсини ва хизматларини ҳеч қандай пастлатмайди – ҳар бир пайғамбарнинг   вазифаси, ваколати алоҳида).

Иккинчидан Исо ас у зотнинг тобеълари айтганларидек иккинчи марта Қонун чиқарувчи эмас, ҳакам қози сифатида келади, лекин ваъда қилинган Масиҳ  “ўнг қўлида алангали қонунлари” билан келиши лозим эди. 

Ваъда қилинган пайғамбарнинг шахсини аниқлашда бизга Мусо аснинг Порондан келадиган Илоҳий нур ҳақидаги гапирган бошқа бир башорати  жуда катта ёрдам беради. У шундай: “Хожамиз Синайдан келди ва Сеирдан намоён бўлди. Порон тоғидан балқиди ва ўн минг авлиё билан келди; унинг ўнг қўлида қонун машъаласи  бор.”

Бу сўзларда мавло (Господин)ни қуёшга ўхшатиляпти. У Синай (Мусо асга шариат нозил бўлган жой)дан келади, Сеир (Исо ас пайғамбарлик қилган жой)да намоён бўлади, лекин  у ўзининг бари улуғлиги билан ўн минг авлиё билан ўнг қўлида қонун машъаласи билан Порон (Арабистон)дан зоҳир бўлади. Бирон бир Исроилликнинг, шунингдек Исо аснинг ҳам Поронга алоқаси йўқ. Ҳожар ўзининг ўғли Исмоил билан Вирсавий саҳроларида юрдилар, кейинроқ “улар Порон саҳросида яшадилар: онаси эса уни Миср юртидан уйлади”(Ибтидо 21:21). Унинг биринчи фарзанди Қидар (Аднон)дан ҳозиргача Порон саҳроси аҳолиси бўлган араблар авлоди пайдо бўлди. Муҳаммад сав эса ҳаммага маълумки, Исмоил ва ўғли Қидарнинг насабидандирлар. Пайғамбар сифатида Поронда пайдо бўлди ва Маккага ўн минг авлиё билан кирди (Макка фатҳида у зот билан роса ўн минг жангчи бўлган эди) ва инсониятга қонун  (шариат) машъаласини берди. Наҳотки юқорида кўрсатилган башорат айнан амалга ошмади?

Мана бу борада Инжилдаги пайғамбар Аввакум нима дейди: (Авв.3:3-12) Худо Фемандан намоён бўлади, ва Тақводор зот Порондан. Мана Исааи пайғамбарда эса нима ёзилган: Қидар яшайдиган саҳро, шаҳар қишлоқларга овоза етсин. Тоғларда яшайдиганлар байрам қилсин, тоғлар чўққиларидан нидо қилсинлар. Парвардигорга ҳамд сано айтсинлар, оролларга хабар берсинлар. Хожа худди паҳлавондек, жанг майдонидаги эрдек чиқади, ғайратни, рашкни уйғотади; хитоб қилади ва ҳарбий чақириқни кўтаради ва душманларига қарши ўзини кучли кўрсатади. (Исх. 42:13)  Ва яна Қидар ҳақида:” Тур, яшна чунки сенинг нуринг келди, Худонинг марҳамати сенга нозил бўлди... Сени кўп туялар ўраб олади. Ва Қидарнинг қўйлари сенга тўпланиб келади”.

 Муҳаммад савга ўз халқи озор берди ва Маккани ташлаб чиқишга мажбур бўлдилар. У зот қувғинда чанқоқ азобини ва қатл қилиш учун яланғочланган қилич ва ўқланган камонлар хавфини тотиб кўришга мажбур бўлдилар. Ҳижратдан бир йил кейин Қидар авлодлари у зотни Бадрда маккаликлар ва Пайғамбар ўртасида биринчи жанг майдонида  кутиб олишга чиқдилар. Бу жойда Қидар авлодлари кўплаб камончилари бўлишига қарамасдан мағлуб бўлдилар, ва Қидар ўз обрўсини шон-шуҳратини йўқотди.

Исаи (60-боб) Менинг Ҳамд уйим деб зикр қилинган уй – бу Маккадаги Худонинг уйи, Масиҳнинг черкови эмас, чунки Қидарнинг  қўйлари 7-оятда аниқ кўрсатилганидек Масиҳ черковига қурбонлиқ сифатида келишмади, балки Маккада қурбонлик қилинган эди.

Иккинчи қонунда (Втор.33:2) 10 минг тақводор зикр қилингани ҳам кўп нарсани билдиради. Масиҳ Порон тоғидан намоён бўлиб, худди шунча нафар муъминлар билан келди. Порон саҳроси тарихини ҳаммасини ўқиб чиқинг, марҳамат қилинган Пайғамбар томонидан Макка эгалланганди. У Маккага 10 минг саҳобалар билан Мадинадан чиқди ва яна Худонинг ҳамд Уйига кирди деган сўздан  бошқа бир воқеани тасвирини топа олмайсиз. У оламга барча қонунлардан юқори қонун - шариат қонуни машъаласини берди. Исо ас башорат қилган Ҳимоячи –одил руҳ бошқа бир киши эмас, албатта Муҳаммад сав эдилар.

Таврот ва Инжилда Муҳаммад савни келишлари тўғрисидаги бошқа башоратлар бошқа пайғамбарлардан келган матнлардаги “Марҳамат қилинган” ва “орзу қилинган” зотни келиши ҳақида келтирилган оятлардир.

Кўп жойларда пайғамбарлар башоратларида айниқса пайғамбар Аггейда шундай дейилади: “Барча халқларни лол қолдираман, ва барча халқлар учун Орзу қилинган (ҲМД) келади, у уйни шаън шуҳрат билан тўлдираман, дейди Саваоф роббиси... Бу охирги ибодатхонанинг шуҳрати аввалгилардан кўра улуғроқ бўлади, дейди Саваоф Роббиси; ва бу жойга Мен тинчлик бераман” (Аггей,2:7-9). Бу уч ундош ҲМД, ивритда ҲиМДа ўқилади, оромий тилда ҲиМиДа ўқилади. Лекин араб тилида ҳам  ушбу уч ундош аҲМаД ўқилиб худди ўша маънони билдиради ва Пайғамбарнинг ота-оналари берган исмлари ҳам худди шундай (Парвардигори оламнинг илҳоми билан боболари Муҳаммад деб  атадилар, бу эса Аҳмаднинг орттирма даражасини билдиради). Шундай қилиб пайғамбарлик битиги матнини таржима қилган ҳолда “исталган” ва  “марҳамат қилинган” деб ҳам ўқиш мумкин, уни Аҳмад деб ҳам ўқиш мумкин, чунки қадимги исмлар ўз маъносига эга бўлади. Барча пайғамбарлик башоратларида турли маъноларни ўз ичига олиш, мажоз бор, тоинки Худонинг сўзидан бекор фойдаланилмасин, бундай усул барча яккахудолик пайғамбарларига тегишли. Бу ҳолат эса бошқаларига қараганда анча аниқ битилган.

Аггейнинг башоратига келганда, инсониятнинг кейинги тарихига зоҳирий назар солиш шуни кўрсатадики, яҳудийларда уларнинг ўз тарихларида башорат қилинганидек ҳол юз бермади. Лекин “Ва барча халқлар учун Аҳмад келади” деб ўқилса биз башоратнинг Иброҳим ас авлоди Исҳоқнинг биродари, яъни Исмоилнинг авлодларига нисбатан, ва атрофларига Худо томонидан инсоният учун абадий тинчлик (СЛМ-шалом) яъни арабчасига  “иСЛаМ” берилган  Макканинг ибодатхонасида аниқ амалга ошганини кўрамиз.

Қуръонда Исо ас Аггей пайғамбарнинг башоратини тасдиқлаб: “Эсланг Исо ибн Марям: “Эй, Исроил авлоди, мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли пайғамбар ҳақида хушхабар берувчиман”,-деган эди.

Инжилдаги Исо ҳам худди шунга ўхшаган нарсани гапиради ва унинг Юҳанно Инжилида юнон тилидаги ривоят қилиниши: Мен Отам томонидан юборадиган  Юпатувчи (ҳомий) келганда...” (Юҳанно15:26), лекин Исонинг сўзларини ривоят қилишда ҲМД ўрнига бу оромий сўзнинг юнонча таржимаси турибди.

Исо ас кўтарилгандан кейин 200 йил ўтгач бу сўзни “параклитос”- “суд жамоатчи ҳимоячиси (оқловчи)”, “ҳомий”, “юпатувчи” тарзида ўқий бошлашди. Бу сифат ҳам Муҳаммад савга бутунлай тўғри келаверади. Лекин Исо юнон тилида эмас оромий тилда гапирган-ку, биз фақат оддий халқ тилидаги юнонча таржимага эгамиз холос, ким қанчалик сифатда таржима қилган у ҳам аниқ эмас.

Инжилнинг илк нусхаларини тери парчаларига ёзилганини, аввал ёзилган папирусларга қатор ораларига ёзилганини, сўзлар ўртасидаги ва ундошлар ўртасидаги оралиқ ажратилмаганини ҳисобга оладиган бўлсак, биз Инжил муаллифининг чин дилдан, ҳеч қандай ёмон ниятларсиз қилган шарҳига оромий тилдаги сўзнинг энг яқин таржимасини берганига дуч келганимизни тушунамиз. Масалан ушбу ундошларни “периклитос” таржимада мақталган , исталган маъносида ўқилса  араб тилидаги Аҳмад сўзини билдирадиган  юнонча таржиманинг ўзини кўрамиз.

Юнон тилидаги таржимада сўзларни Инжилда ушбу тарзда ўқилиши маъно жиҳатидан сўзма-сўз Аггейнинг башоратига ва Қуръондаги оятга тўғри келади. Лекин ҳозирги насронийлик таржималарида ҳам дунёнинг гуноҳини фош қиладиган, тана ва қон эгаси бўлган, Исо ас ва аввалги пайғамбарларнинг таълимотларини амалга оширгани келадиган Худонинг пайғамбари тўғрисида гапирилади, тансиз руҳ ҳақида эмас.

Шунингдек Насронийлар Матто Инжилида инжилий Исо келтирган  қўшиқни мисол келтиришни яхши кўрадилар. Исо ас ушбу Довуднинг қўшиғини келтириб:

“Худованд менинг Роббимга айтди:

Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча,

Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин”. 

Орқасидан: “Демак Довуд уни (Масиҳ) Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб у Довуднинг ўғли бўлади?”-деб сўрайди. Насронийлар европа тилларига қилинган таржималарда икки марта Худованд (Господь) сўзини қўллайдилар шу билан бирга иккинчи марта уларнинг назарида Исо масиҳ тўғрисида ишлатилган. Бу эса улар ўйлагандек Исони худога тенглаштиради. Ҳақиқатда эса асл нусхада иккита ҳар хил сўз ишлатилган: “Яҳве Адонайга айтди” Яҳве (Мавжуд)- яҳудийларда  бошқа бирор бир нарсага айтилмайдиган Худонинг исми. Адонаи эса Ҳақиқатда менинг хўжам, менинг эгам, Роббим тарзида таржима қилинади.. Расмий православ луғатларда ҳам Адонаи сўзи улуғ инсонларга – буюк доҳийларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкинлигини тан олинади. Худонинг исмини қўшиб айтилмагунча тўғридан-тўғри Худони билдиряпти деб ҳисобланмайди. Шунингдек “Господ” – бу қадимги славян ва эски рус тилидаги сўзнинг бир кўриниши “господин”- эга, хожа, ҳукмдор маъносини билдиради. Русча “Господ мой Бог” насронийлик адабиётида яҳудий тилидаги “Адонаи Ягве” (менинг Парвардигорим)нинг таржимаси ҳисобланади.

Шундай қилиб қўшиқда Ягве бошқа зот – Адонаига (ўзига ҳам эмас ва иккинчи худога ҳам эмас),   токи душманлари унинг оёғи остига йиқилиб мағлуб бўлгунча У билан бирга бўлишини айтяпти.

Сўнгги нарса  Инжил ривоятига кўра душманлари томонидан хочга михланган Исо ас ҳаёти билан ҳеч қандай мос келмайди. Инжилдаги Исонинг ўзи ҳам “масиҳ”( машиах, мессия, масиҳ, нажоткор масиҳ) ҳақида  у Исодан фарқли ҳолатда Довуднинг авлоди бўлмаслиги тўғрисида таъкидлай туриб учинчи шахсда  гапиради! Шунинг учун Инжил матнидан Исо ўзи ҳақида гапираяпти эмас, аниқроғи қандайдир бошқа киши тўғрисида гапираяпти, деб хулоса чиқарилади. Аввалги Масиҳларнинг исми тилга олинмаганидан, гап ҳали келмаган,- энди келадиган буюк ғолиблик шавкатига эга бўладиган Худонинг пайғамбари Масиҳ тўғрисида бўлиши мумкин холос. Ва у ҳеч қандай Довуднинг авлоди бўлиши мумкин эмас, чунки у ҳолда матнда “менинг ўғлимга (авлодимга)”  деган сўз турар эди. Довуднинг хожаси унинг авлодидан бўлмаган ва ундан кейинроқ туғилган  инсон бўлиши мумкин.

Бундан келиб чиқиб, Исо ас Парвардигори олам томонидан ундан кейин юбориладиган бошқа бир “Ҳимоячи”, яҳудийларнинг “биродарлари орасидан”, яъни Иброҳим ва Ҳожардан  туғиладиган, одамларни барча нарсага ўргатадиган, яъни янги Илоҳий Қонун (шариат) келтирадиган, ўз душманларидан ҳақиқатда ғолиб бўладиган, ва барча халқлар учун “Кутилган”- Аҳмад- тўғрисида гапирмоқда дейиш  мантиқан тўғрироқ бўлар эди. Бу барча аломатлар Муҳаммад сав шахсларида ўз исботини топиб, рўёбга чиқди. Қуръон унинг ҳақида шундай дейди:“Йўқ, (Муҳаммад) ҳақ (дин)ни олиб келди ва ўтган барча пайғамбарларни тасдиқ этди.”


 Али Вячеслав Полосин.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
21савол. Насронийлар Европасида аллақачон қулдорликни бекор қилинди, мусулмон оламида эса ҳали ҳам баъзи жойларда қулдорлик гуллаб яшнамоқда, сизларнинг давоми...

4857 20:47 / 22.04.2017
Ислом дини ҳақидаги сафсаталарга жавобБир неча кун олдин .Кларин, аргентина медиа гуруҳи Сесар Видаль деган жанобнинг .Исломда террор қонун ҳимоясида, деган давоми...

9690 17:38 / 25.05.2017
биринчи мақола.Мазҳаб, сўзи арабча сўз бўлиб, .йўл,, .йўналиш, маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда эса, .бирор диний масала, муаммо бўйича муайян мужтаҳид давоми...

3026 11:00 / 28.02.2021
18савол. Муҳаммад савнинг 625 йил Бани Қурайза қабиласини қатл қилиши Исломнинг шафқатсизлиги, зулмкорлигидан, ҳисобланади. Муҳаммад сав Мадинада бир кунда 700та давоми...

3398 20:44 / 22.04.2017
Аудиолар

118755 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40714 14:35 / 11.08.2021