1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Жавоби оддий

15:27 / 22.04.2017 3681 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Радио эшиттиришлардан бирида тингловчиларга бир савол берилиб, ўша саволга тўғри жавоб берган иштирокчига жуда қиммматбаҳо совға эълон қилинди. Ўша савол қуйидагича: “Бир кичик қайиқ бўлиб, унга тўрт фан олимлари, яъни физик, кимёгар, астроном ва биолог минишибди. Бир оз вақтдан кейин ҳалиги қайиқ чайқалиб, чўка бошлабди. Зудлик билан олимлардан бири қайиқдан тушиши керак. Акс ҳолда тўртовлари ҳам денгизга ғарқ бўлишади. Бу муаммодан қутулиш учун қайси олим қайиқдан тушиб қолиши керак?” 

Ушбу савол эълон қилингач, радиостудия телефон қўнғироқларига тўлиб кетди. Қимматбаҳо совғани қўлга киритиш учун ҳар бир иштирокчи саволга батафсил жавоб беришга уринар, илмий жиҳатдан ёндошиб, турли жавоб вариантларини айтар эди. 

Олимлар орасидан жамиятга фойдаси камроқ тегадигани тушиб қолиши керак деб, бирлари физик олимни кўрсатса, бошқаси астрономни, яна бири биологни, баъзилари эса кимёгарни кўрсатарди. Аммо барчанинг жавоби нотўғри бўлиб чиқаверарди. Охири эндигина 6 ёшга тўлган қизча тўғри жавобни айтди: “Қайиқдан вазни энг оғир олим тушиб қолиши керак!” 

Ҳа, жавоб жуда оддий бўлиб, илмий ёндошишга, тафсилотларга киришишга асло ҳожат йўқ эди. Ҳаётда шундай муаммоларга дуч келамизки, уларни оддий, содда йўллар билан ҳал этиш мумкин бўлади. Бироқ биз кўпинча уларни ҳал қилиш учун узоққа кетиб қоламиз, тафсилотларига киришиб кетамиз, ўзимизни кўп уринтириб қўямиз. 


“Вазиятларни бошқариш санъати” китоби асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Қумсоатга ўхшаб ўтиб бораётган умримиз бирор лаҳза ҳам тўхтаб турмайди. Бу қумсоат яшаётган ҳаётини мангу деб ўйлайдиганлар устидан куладиган соатдир. Бу соат давоми...

3993 09:59 / 24.03.2017
Улар бу дунё ҳаётининг зоҳирини билурлар. Ҳолбуки, улар ўзлари охиратдан ғофилдирлар. Рум7Замахшарий айтади Бу оят дунёнинг зоҳири ва ботини борлигига далолат давоми...

3149 16:36 / 27.03.2017
Бир йигит шундай хикоя қилади Жума тонгида онажонимнинг .Бугун муборак кун, вақтли туриб ибодатингни қилгин,, деган овозидан уйғониб кетдим. Ўрнимдан турарканман, давоми...

2767 14:35 / 27.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимАраб тилида психология илмун нафсrdquo, яъни нафсни ўрганиш илмиrdquo деб аталади. Инсон жасад, руҳ ва нафсдан ташкил топади. Ҳозир давоми...

9037 13:56 / 24.03.2017