1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Олий ҳимматли бўлиш сабаблари

15:06 / 22.04.2017 2452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1-    Охиратни мақсад қилиб, барча диққат-эътиборни бир ташвиш- охират ташвишига қаратиш. 

      Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Кимки охиратни истаса ва мўминлик ҳолида (ўз) саъйи билан ҳаракат қилса, бас, ундай зотларни саъйлари (Аллоҳ наздида) манзурдир”, - деб айтади. Коинот сарвари Пайғамбаримиз соллаллоҳу  алайҳи ва саллам: “Кимнинг ташвиши охират бўладиган бўлса,  Аллоҳ таоло  тарқоқ фикрини бирлаштириб беҳожатликни қалбига солиб қўяди ва дунёнинг ўзи  унга юзланиб келади, кимнинг ташвиши дунё топиш бўлса, Аллоҳ таоло унинг ишини тарқоқ қилиб фақирликни кўз олдига қилиб қўяди ҳамда дунёдан фақатгина Аллоҳ таоло тақдирга битиб қўйган миқдорига етади” , деб айтганлар.

Ишончингиз комил бўлсинки, сизнинг аввалгию-охирги мақсадингиз Аллоҳнинг розилиги, Жаннатга муваффақ бўлиш бўлса, бу нарсалар ҳимматингизни олий бўлишига, ўзингиздаги бор кучу қувватингизни сарфлаб ҳаракат қилишингизга сабабчи бўлади.

2-    Ўлимни кўп эслаш.  

     Ато ибн Абу Рабоҳ айтади: “Умар ибн Абдулазиз ҳар кеча фақиҳларни тўпларди. Улар ўлим, қиёмат, охиратни эслаб, йиғлашар эди. ”  

Бежиз панду-насиҳатга ўлим етарлидир, деб айтилмаган.

3-    Дуо қилиш. 

Чунки, дуо қилиш - Анбиёлар суннати ва барча яхшиликларга жалб қилувчи. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссалом: “Инсонларнинг ичида энг ожизи дуо қилишдан ожиз бўлган кишидир”, деб айтганлар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолодан ҳимматингизни олий қилишини ҳамда сизни ўз мақсадингиздан   четлатмай, собитқадам қилишини сўраб дуо қилинг!                                                 

4-    Зеҳнни чеклаб, фикрни олий нарсаларгагина қаратишга ҳаракат қилиш. 

      Ҳасан Басрий ( р.а) : “Агар сен нафсингни ҳақ нарса билан машғул қилмасанг, у сени ботил нарса билан машғул қилиб қўяди”, деб айтганлар. 

Сиз ўзингизни (нафсингизни) Қуръони Каримни ёдлаш билан машғул қилинг, агар сиз шу ҳолатда қатъий турсангиз, тез кунларда Қуръонни охиригача ёдлаб олишингизга муваффақ бўласиз. Шундагина ҳимматингизни олий қила оласиз ва Аллоҳнинг изни билан то Қуръонни тўлиқ  ёдлаб битирмагунингизгача тўхтаб қолмайсиз.  

    5-    (Мақсадга эришишга) халал берадиган, тўсқинлик қиладиган муҳитдан четланиш (узоқда бўлиш).

Агар қимматбаҳо  гавҳар нопок, нажосатли бир маконга тушиб кетса, ўша маконида турган ҳолида устидан сув қуядиган бўлсак, пок бўлгунча кўп сув кетказишга муҳтож бўламиз. Лекин уни бу маконидан олиб ташласак, шунда  уни оз сув ила поклашимиз онсон бўлади. 

Азму – қарорингизга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган: у суҳбат бўлсин, ё сизни қуръондан чалғитадиган нарсалар бўлсин барчасидан узоқ бўлинг. Чунки бу нарсалар кейинчалик сизни мақсаддан узоқлаштириб юборади. Натижада ўзингизни мақсаддан анча йироқ, 


6-          Олий ҳиммат эгалари билан суҳбат, улар ҳақида келган хабарларни мутолаа қилиш. 

     Набий алайҳиссалом шундай деганлар: “Инсонлар орасида шундайлари борки, улар эзгуликка калит, ёмонликка қулф бўладилар”.

7-    Ихлосли кишиларнинг насиҳатлари. 

      Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта дин насиҳатдир Аллоҳ учун, У зотнинг китоби, расули ҳамда мусулмонларнинг пешволари-ю, омлари учун”, деб айтганлар.

Омонатдорлик ила сизни насиҳат қилаётган кишидан юз ўгирманг, сизга манфаъат бўладиганларига қулоқ тутинг. 

8-     Ҳар қандай шароитда ҳам орқада қолмай, олдинлаб кетиш, бардавом ҳамда матонатли бўлиш. 

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Бизнинг (йўлимизда) жиҳод қилганларни (бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилганларни) Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз”(Анкабут: 69)

Агар сиз шароитингиз ҳар қандай бўлишига қарамай, жидду-жаҳд билан ҳаракат қилсангиз, албатта Аллоҳ таоло сизга (ўгир шароитдан) қутулиш йўлини кўрсатади. Ва тез кунларда сизни муваффақиятли қилиб, Ўзининг изни ила орзуларингизга эриштирадиган  нарсаларга йўллаб қўяди. 


“Кайфа таҳфазул қуръанил карим фи шаҳр”

 “Қандай қилиб бир ойда Қуръони каримни

 ёд олишингиз мумкин?” номли китобдан 

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу венгерча кроссвордда Қуръони каримда зикр этилган 25 пайғамбар номлари яширинган.1. Биринчи пайғамбар, Қобил ва Ҳобилнинг отаси 4. 2. Жаброил фаришта биринчи давоми...

3957 14:20 / 15.03.2017
Ушбу бўлимда ниятни холис қилиш, ёмон гумонга бормаслик, бирор амал қилганда уни ихлос билан бажариш лозимлиги ва кишиларни яхшиликка чақиришнинг фазилатлари давоми...

6940 09:35 / 25.03.2017
Қуръони каримда икки сурагина вайлrdquo билан ваъийд қилиб, қўрқитиб бошланган ва булар қуйидагилардир1 1Яъни, Вайл вой бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга.rdquo давоми...

9184 14:39 / 27.03.2017
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар Агар бир қавм закотни бермасалар, Аллоҳ уларни давоми...

2108 13:54 / 24.03.2017