1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Аҳли аёлингиз омонатдир

14:43 / 22.04.2017 3668 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Ва улар(аҳли оиласи) ила яхшиликда яшанг) деганАллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

«Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки, сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар” деган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин!

Оила қуришликка тайёргарлик кўраётган ҳар бир йигит оиласининг мустаҳкамлиги, бахти саодати, тинчлиги, асойишталиги ва фарованлиги тўғрисида қайғуришлиги табиий ҳолатдир. Мазкур мақсадларни амалга оширишлик учун аввало бўлажак умр йўлдоши тўғрисидаги тасаввурларини ҳам тўғрилаб олиши керак яъни никоҳимга олаётганим келажакда менинг фарзандларимни меҳрибон волидаси, уларнинг тарбиячиси, уларнинг ҳимоячиси, уларнинг парваришловчиси, умр йўлдошим, ёсдиқдошим, ҳурсандчилик ва ташвишли кунларда суянчиғим ва маслаҳатдошим, яхшиликларимни ошириб, ёмонликларимни яширадиган, кўзимнинг қувончи, мен йўқлигимда омонатларимни сақлагувчи,хонадонимнинг ободлигини сабабчиси, дастурхонимнинг кўркини таъминловчиси ва нихоят, Аллоҳим менга насиб этган бир омонатдир деб қабул қилишлиги керак.

Ҳозирда эса, баъзи холатларда ушбу тасаввурнинг аксини бўлажак оила қураётган ёшларда кузатамиз. Улар умр йўлдошларини қуйдагичиа тасаввур қиладилар:“Хизматкорим,чўрим, ҳар қандай буйруғимга итоаткорим!Бу тасаввур ёшларда ўз-ўзидан пайдо бўлмаган, балки бир неча йиллар давомида атрофидагиларнинг суҳбатларидан баъзи бир ноқобил инсонларнинг ёки куёв жўраларнинг пойинтар–сўйинтар маслаҳатларидан ва ёки оиласидаги отасининг онасига қиладиган муомала ва муносабатларининг натижаси ва ёки қайнонанинг ўз келинига ўтказдираётган зулмлари ҳамда ҳудди чўриларга нисбатан муносабатда бўлишлигининг натижасида шаклланган тасаввурдир. Аслида эса ҳар бир йигит жуфти ҳалолини Аллоҳ аолонинг

فَانْكِحُوا مَا طَابَ لَكُمْ مِنَ النِّسَاءِ مَثْنَى وَثُلَاثَ وَرُبَاعَ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلَّا تَعْدِلُوا فَوَاحِدَةً

Аллоҳ таоло: «Бас, ўзингиз хуш кўрган аёллардан икки, уч, тўртини никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани»,деган (Нисо, 3) оятига ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайи васалламнинг

عَنْ أنَسَ بْنَ مَالِكٍ رضى الله عنهقَال: قَال رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:   فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِى فَلَيْسَ مِنِّى رواه البخاري

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас», деганҳадисларига мувофиқ уйланади ва рафиқасини бир қанча мусулмонларининг иштирокида қабул қилиб олади. Мазкур маънолар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайи васалламнинг қуйдаги ҳадисларида ҳам ўз исботини топган .

عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَال: قَال رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ...فَاتَّقُوا اللَّهَ فِي النِّسَاءِ ، فَإِنَّكُمْ أَخَذْتُمُوهُنَّ بِأَمَانِ اللَّهِ ، وَاسْتَحْلَلْتُمْ فُرُوجَهُنَّ بِكَلِمَةِ اللَّهِ.... رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَ مَالِكٌ.

Жобир розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида:

«Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки, сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар» дедилар”.

Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.

Демак, аҳли аёлларимиз бизлар учун омонат эканлар омонатга нисбатан қандай муомала ва муносабатда бўлмоқлигимиз ҳаммамизга маълум.

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أَنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ إِنَّ اللَّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُمْ بِهِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ سَمِيعًا بَصِيرًا

“Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир”(Нисо, 58 оят).

Аллоҳ таоло мазкур оятда омонатни ўз эгаларига қайтармоқликка буюришлик билан биргаликда бошқа бир ояти каримада омонатга хиёнат қилмасликка ҳам чақиради:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ

“Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг”(Анфол 27- оят).

Омонатга хиёнат қилишлик катта гуноҳлардан бўлганлиг учун нафақат ояти карималарда балки,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам бу ҳақида қаттиқ таҳдидлар келган. Лекин бизнинг асосий мавзумиз бошқа бўлганлиги сабаблибу ҳақидагибир ҳадиси шарифни келтиришлик билан кифояланамиз:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ قَالَ : « آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلاثٌ : إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ) ...رواه البخاري.(

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Мунофиқнинг белгиси учдир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, сўзида турмайди ва омонатга хиёнат қилади», деганлар”.

Имом Бухорий ривоят қилган.

Омонатга хиёнат қилмаслик тўғрисидаги буйруқлар умумийдир, яъни омонатга қўйилган нарса ёки қўйгувчини ўзи ким бўлишидан қатъий назар унга хиёнат қилинмайди.Демак, омонатга қўйгувчининг шахсияти ва қиладиган ишлари ва ёки бошқа бирор сабаб унинг омонатига хиёнат қилинишлигига олиб бормаслиги керак. Демак, ҳар қандай холатда ҳам шариат аҳкомларига мувофик омонат ўз эгасига қайтарилиши талаб қилинади. Унга қуйдаги воқеа далил бўла олади.

Маккаи мукаррама фатҳ қилингач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага киришни хоҳладилар. Ҳалигача калит исломни қабул қилмаган Усмон ибн Талҳада эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Али розияллоҳу анҳуни калитни олиб келиш учун юбордилар.

Усмон ибн Талҳа:“Мен Муҳаммаднинг ҳақиқий пайғамбар эканига ишонмайман. Қандай қилиб Каъбанинг калитини унга топширишим мумкин? Бу калит менга боболаримдан қолган”, деди.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларини бажариш учун Абу Талҳанинг қўлини қайириб, калитни зўрлик билан олди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллага келтириб берди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хамда саҳобалар Каъба ичкарисига кириб, бутлардан тозаладилар. Сўнг икки ракъат шукр намози ўқидилар. Бу пайтда ҳазрат Аббос розияллоҳу анҳу Каъбатуллоҳ калитини ун(калитнинг эгаси Усмон ибн Талҳа)га беришларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эди.Шу вақтда "Омонатни ўз эгаларига топширинг..."  (Нисо, 58) ояти каримаси нозил бўлди.

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أَنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ إِنَّ اللَّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُمْ بِهِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ سَمِيعًا بَصِيرًا

“Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир”(Нисо, 58 оят).

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол калитни яна ҳазрат Али розияллоҳу анҳу орқали эски эгаси Усмон ибн Талҳага қайтариб юбордилар. Ҳайрон қолган Талҳа:

“Эй Али, салгина олдин калитни қўлимдан зўрлик билан олган эдинг. Энди эса қайтариб келибсан. Нега?” деб сўради.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу:“Бу хусусда оят тушди”, деди-да, омонат ҳақидаги оятни тўлиқ ўқиб берди.То шу кунга қадар имон неъмати насиб бўлмаган Усмон ибн Талҳани титроқ босди ва:

“Динингиз омонатга шунчалик аҳамият бергани мени ҳайратга солди”, дея Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳузурларига олиб боришини сўради.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу билан Ҳузури саодатга келдилар. У ерда Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳу шаҳодат келтириб, мусулмонлик шарафига муяссар бўлди.

Агар баъзи бир сабаблар туфайли ёки омонат эгасининг ким эканлигига қараб уни адо этишлик ёки этмаслик ҳал қилинганида каъбанинг калити мушрик бўлмиш Усмон ибн Талҳага қайтарилмаслиги керак эди. Ва лекин Аллоҳнинг буйруғи мутлоқ бўлганлиги туфайли омонат қўйгувчи ким бўлишлигидан қатъий назар мушрикми-мунофиқми?, кофирми-осийми? ёки хиёнатчими? бунинг аҳамияти йўк . Чунки биз мусулмонмиз ва шунга буюрилганмиз қолгани эса Аллоҳга ҳавола. Бу сўзларни бежиз айтаётганимиз йўқ, зотан баъзилар омонат бўлмиш аҳли аёлига нисбатан хиёнат қилишлигида уларни айбдор санайдилар, ўзларини эса хиёнаткор ҳолатларида айбдор санамайдилар. Хулоса эса ҳар бир инсофлик иймонлик инсоннинг ўзига ҳавола.

 

“Тўхтабой” жомеъ масжиди

 имом хатиби: Исақжон домла Бегматов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳ айтадилар Акам тунни намоз ўқиб ўтказди. Мен онамнинг оёқларини ушлаб ўтказдим. Менинг туним ўзимни ҳурсанд қилганчалик унинг давоми...

2778 16:52 / 27.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 10 март куни оламдан ўтдилар. 11 март куни пешинда жанозалари Кўкчадаги .Шайх Зайниддин, давоми...

2516 16:43 / 27.03.2017
Мусулмон киши нима учун яратилдию, нима қилиши лозимлигини яхши билади. Бу борада у кўнглига келганини эмас, балки Роббисининг каломи билан яшайди. Аллоҳ таоло давоми...

4792 14:29 / 27.03.2017
Дунёда ҳамма нарсанинг зидди бор иймон ва куфр, ҳидоят ва залолат, маърифат ва жаҳолат, эзгулик ва ёвузлик, риёзат ва шаҳват, савоб ва гуноҳ, мукофот ва жазо ва давоми...

2777 10:25 / 24.03.2017