1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Холис ният

21:43 / 21.04.2017 4074 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холис ният

 Ҳар қандай касб, тижорат, тадбиркорлик ва ҳоказо билан шуғулланувчи шахс энг аввало ниятини холис қилиб олиши зарур. Масалан, қилинаётган саъй-ҳаракат заминида маишати учун кифоя қиларлик даражада ризқ топиш орқали ўзи ва аҳли оиласини одамларга юк бўлиш, бировларнинг қўлига қарам бўлиб қолиш, бошқаларнинг молига кўз олайтириб, таъмагирлик қилиш каби ҳолатлардан ҳимоя остига олиш, иффатини сақлаш, ҳалол ризқ топиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш каби эзгу ниятлар бўлиши лозим. Ана шундай қилса, иншааллоҳ инсоннинг ризқ талабидаги ҳар бир ҳаракати ибодатга айланади. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек, амаллар ниятларга кўра эътиборлидир. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий (алайҳиссалом) бундай марҳамат қиладилар:

 الساعي على الأرملة والمساكين، كالمجاهد في سبيل الله، وكالذي يصوم النهار ويقوم الليل

«Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек (ажр-савобга эга бўлади)» (Имом Бухорий, «ал-Адаб ал-муфрад», Имом Муслим ва Ибн Можа).

Касби ва тижорати борасида керакли билим, фиқҳий тушунчаларга эга бўлиш Инсон ўз савдо-сотиғида ҳаромга тушиб қолмаслиги, бировнинг ҳақини еб қўймаслиги ёхуд молига шубҳа аралашиб қолмаслиги ҳамда дуруст савдо билан нодуруст савдони ажрата билиши учун тижоратга доир умумий аҳкомларни билиб олиши мустаҳаб саналади. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) даврларида тобеъинларнинг улуғлари бозорларни айланишар ва бозордаги сотувчилардан тижорат ва савдо-сотиққа доир қийин-қийин масалаларни сўрашарди. Жавоб бера олганлари қоларди, жавоб бера олмаганлари эса то ўрганиб келмагунча бозордан четлатиларди.

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) «Бозорларимизда фақат динда фақиҳ бўлган кимсаларгина савдо қилишсин!» деб жар солдирар эдилар.


Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Мусо розияллоҳу анҳу ривоят қилади Одамлар Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Исломдаги қайси амал энг афзалrdquo деб сўрадилар. Шунда у зот Кишининг давоми...

2454 13:53 / 24.03.2017
Азиз ўқувчи 01.10.2015 сана халқаро интернет тармоғида эълон қилинган қуйидаги мақола кўпчиликка манзур бўлди, алҳамду лиллаҳ. Баъзи ўқувчиларимизнинг талабларига давоми...

10407 16:53 / 27.03.2017
Бугун биз сиз азизларнинг эътиборингизга муҳим масалалардан бирини ҳавола этиш ниятимиз бор. Бу масала шунчалик муҳимки, бир неча йиллардан бери мусулмонлар давоми...

4886 14:18 / 15.03.2017
Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига давоми...

3030 15:41 / 22.04.2017